Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий ХавфсизлиК хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий ХавфсизлиК хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2222-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 июлдаги 87, 62, 24, 21-ққ, 15 ва 01-02/5-49-сонли «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2222-5, 06.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5110-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда) билан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг I боби қуйидаги мазмундаги 23-банд билан тўлдирилсин:
«23. 2017 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ҳамда «Коммунхизмат» агентлигининг бошқарув ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бўлган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
120-сон
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
3/1-6-1199-сон
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
24-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
7-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
95-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 август
01-02/5-33-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 869-модда)