04.08.2017 йилдаги 587-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг фаолиятига давлат органлари асоссиз аралашувининг олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПФ-5037-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (кейинги ўринларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб аталади) таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига жорий таъминот, идора мебели, компьютер техникаси, ташкилий техника сотиб олиш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилдан бошлаб Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига жорий таъминот, хорижий тиллардаги адабиётларни сотиб олиш, журналларга ва бошқа даврий нашрларга обуна бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати ходимларига транспорт хизмати кўрсатишга лимитлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг ўрганишлар ва таҳлиллар учун ажратадиган маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини транспорт воситалари билан таъминлаш белгиланган лимитларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини моддий-техник ва ахборот билан таъминлаш учун техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, ноҳукумат ташкилотларнинг грантларини жалб этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиб илғор хорижий тажрибани ўрганиши, шунингдек хорижий экспертларни таклиф қилишни ташкил этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг буюртманомалари бўйича Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини моддий-техник ва ахборот билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек тажриба алмашаётган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суднинг статистика ахбороти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг бюллетенлари ва йиллик маълумотномалари;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маърузалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Ижтимоий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) бепул назорат нусхасини оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин ва Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг буюртманомалари бўйича ахборот-таҳлилий ва илмий маҳсулотлар нашр этилишига кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг сўрови бўйича белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати алоқанинг зарур турлари ва воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондидан ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларидан доимий равишда электрон фойдаланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзили бўйича жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бинолари комплексининг 2-корпусига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
587-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 810-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)