26.05.2000 йилдаги 80-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси — ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси хизмати — фуқаро муҳофазаси махсус тадбирларини бажариш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатларини таъминлаш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш мақсадида тузилган функционал бўлинмалар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя иншоотлари — аҳолини ва ишлаб чиқариш ходимларини замонавий қирғин воситаларидан муҳофаза қилишга махсус мўлжалланган муҳандислик иншоотлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси кучлари — қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун тузиладиган фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмлари, умумий ва махсус ҳудудий, функционал ва объект тузилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқаро муҳофазаси вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиацион, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назорати олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлиги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан халқаро шартномалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ, ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазасига умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири мамлакат фуқаро муҳофазасининг бошлиғидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазасини бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудларида фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилишни тегишинча лавозимига кўра фуқаро муҳофазасининг бошлиғи бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда фуқаро муҳофазасига раҳбарлик қилишни уларнинг лавозимига кўра мазкур органлар ва ташкилотлар фуқаро муҳофазасининг бошлиғи бўлган раҳбарлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини амалга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси бўйича директивалар, буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги ҳудудлар ҳамда ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини фуқаро муҳофазаси соҳасидаги тадбирларни ўтказишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича директивалари, буйруқлари, қарорлари ва фармойишлари барча ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ва ҳудудларни замонавий қирғин воситалари қўлланилиши оқибатларидан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги тадбирларни амалга оширишга оид ҳаракатларни мувофиқлаштириш тегишли ҳудудлар, тармоқлар ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси бошлиқлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси режасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини, уларнинг молиявий ва моддий-техника таъминоти тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик даврида ва уруш даврида давлат иқтисодиёти фаолият кўрсатиши барқарорлигини таъминлаш тадбирлари ишлаб чиқилишига ва ўтказилишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни уларда яшаётган аҳоли сонига ва давлат иқтисодиётида муҳим роль ўйновчи ёки аҳоли хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи ташкилотлар мавжудлигига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича гуруҳларга, шунингдек, ташкилотларни давлат иқтисодиётидаги роли ёки аҳоли хавфсизлигига таъсирига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича тоифаларга киритиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тизимини уруш даври шароитига ўтказиш, эвакуация тадбирларини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя иншоотларини ва фуқаро муҳофазаси бошқа объектларини барпо этиш тартибини, шунингдек якка муҳофазаланиш воситалари, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил воситалар захираларини тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси режаси лойиҳасини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлар ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари бошқарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси эҳтиёжларини кўзлаб зарур қурол-аслаҳалар, техника, муҳофазаланиш воситалари ва бошқа моддий-техника воситалари етказиб берилиши учун давлат буюртмаси лойиҳасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар беришни ташкил этиш ва фуқаро муҳофазаси тизимини шай ҳолатга келтириш бўйича директив ҳужжатлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларининг жанговарлик ҳамда сафарбарлик тайёргарлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркиб ва аҳоли фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тадбирлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Вазирликлар ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар замонавий қирғин воситаларидан ҳимояланиш усулларига ва уруш даври шароитидаги ҳаракатларга тайёрланиши ва ўргатилишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий қирғин воситалари тақдид солганда ва қўлланилганда тармоқ ходимларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш даврида тармоқ ва халқ хўжалиги объектлари барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларни хавфсиз зоналарга эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси моддий-техника, тиббий ва бошқа хил воситалар захираларини яратадилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва қўлланишга шай ҳолатда сақлаб турилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ фуқаро муҳофазаси аҳволи тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар бериш тизимини, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларини вужудга келтирадилар ҳамда уларни доимий шай ҳолатда сақлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасининг ҳолатини назорат қилиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг тегишли ҳудудда амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этадилар ва назорат қилиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари тайёрланишини ҳамда шай ҳолатда сақлаб турилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар раҳбарлари ва аҳолининг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий қирғин воситалари қўлланилган шароитда аҳоли ҳаёт фаолиятининг таъминланишини кафолатловчи фуқаро муҳофазасига оид мол-мулк, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил захиралар ҳажмларини белгилайдилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва шай ҳолатда сақлаб турилиши учун жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш даврида, идоравий бўйсунувидан қатьи назар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этадилар ва амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси соҳасида ахборотлар йиғиш ва алмашинишни, шунингдек замонавий қирғин воситаларининг қўлланилиш таҳдиди ёки қўлланилганлиги тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини эвакуация қилиш ва бўлиб-бўлиб жойлаштиришга, унинг хавфсиз зоналарга ўрнашиб олишига тайёргарлик кўриш ҳамда шу ишларни ташкил этиш, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ишини йўлга қўйиш тадбирларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этадилар ва амалга оширадилар, ўз тасарруфларидаги ҳудудда жамоат тартиби сақланишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштирадилар ва амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш даврида барқарор ишлашни таъминлаш тадбирларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ходимларини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида вужудга келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатишни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар бериш маҳаллий тизимларини яратадилар ва уларни фойдаланишга доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур шароит яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника, тиббий ва бошқа хил воситаларнинг захираларини яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган, шунингдек муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга молик ташкилотлар фуқаро муҳофазаси тузилмаларини яратадилар ва уларни доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар. Бундай ташкилотларни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши билан боғлиқ ёки шу ҳаракатлар оқибатида хавфларнинг юзага келиши таҳдид этган тақдирда тегишли ҳудуддаги фуқаролар хабардор қилинишини ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳаёт фаолияти таъминланиши соҳасида тадбирлар тайёрланиши ва бажарилишини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ФУҚАРОЛАРНИНГ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки ҳарбий ҳаракатлардан муҳофазаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларидан текин фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлар кечаётган жойларда ўзлари йўлиқишлари мумкин бўлган хавф даражаси ва зарур хавфсизлик чоралари тўғрисида ахборот олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар фуқаро муҳофазаси соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлардан жабрланганларга уларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилади, тиббий, моддий-молиявий ва бошқа хил ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунга ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажаришда иштирок этишлари ва тегишли тайёргарликдан ўтишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси сигналларини, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланганларга дастлабки тиббий ва бошқа хил ёрдам кўрсатишни билишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига, шунингдек ташкилотларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулкини асраб-авайлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси соҳасида фуқароларнинг зиммасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқаро муҳофазаси соҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Аҳоли ва мутахассисларни фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртлари, ишлаб чиқариш ва яшаш жойларда аҳолини фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатиш умумий ва мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш малака ошириш муассасалари, махсус ўқув-услубиёт марказларида, курсларда, шунингдек иш жойида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги билимларни тарғиб этиш давлат органлари, шунингдек одамларни муҳофаза қилиш ва қутқариш борасидаги тегишли жамоат бирлашмалари томонидан таъминланади. Билимларни тарғиб этиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ХИЗМАТЛАРИ ВА КУЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фуқаро муҳофазаси хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси махсус тадбирлари бажарилишини таъминлаш ҳамда ушбу мақсадларда куч ва воситаларни тайёрлаш учун республика, вилоят, туман, шаҳар, шунингдек объект фуқаро муҳофазаси хизматлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси хизматларининг рўйхати, шунингдек улар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Фуқаро муҳофазаси кучларининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси кучлари фуқаро муҳофазаси қўшинлари тузилмаларидан таркиб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари таркиби, унинг таркибий тузилиши, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятининг бошқа масалалари Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси вазифаларини ҳал этиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қутқарув тузилмалари, қисмлари ва бўлинмалари ҳам жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси қўшинлари Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси кучларининг асосини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг уруш давридаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарланиш ўчоқларида ва заҳарланиш зоналарида муҳандислик, радиацион, кимёвий ва бошқа қидирув турларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини эвакуация қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш объектларини тиклаш ишларини амалга оширишда иштирок этиш ҳамда фуқаро муҳофазасининг бошқа вазифаларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг фаолияти, уларни бутлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун ҳудудий-ишлаб чиқариш принципига кўра ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси тузилмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўйсунувига кўра — ҳудудий (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги) ҳамда объект (халқ хўжалиги объектларидаги) тузилмаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифасига кўра — умумий мақсаддаги (зарарланиш ўчоқларида қутқарув ишларини олиб бориш учун) тузилмаларга ва махсус тадбирларни бажарувчи хизматлар (қидирув ишларини олиб бориш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳоказо) тузилмаларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси тузилмаларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари: 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар қабул қилинади, сафарбарлик кўрсатмасига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар, I, II, III гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, саккиз ёшга тўлмаган болалари бор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор, ўрта ёки олий тиббий маълумотли аёллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ. ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОБЪЕКТЛАРИ ВА МОЛ-МУЛКИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Фуқаро муҳофазасини молиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазасини молиялаш вазирликлар, идоралар ва улар тасарруфидаги бюджетдаги ташкилотларда, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда тегишинча республика ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, ташкилотларда эса — ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазасини молиялаш ижтимоий фондларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг асосий фондлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий шаҳарчаларнинг турар жойлари ва иморатлари, фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмларининг ўқув-моддий базаси объектлари, моддий ва техник воситалари давлат мулки бўлиб, фуқаро муҳофазаси қўшинларининг асосий фондларини ташкил этади. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари кўрсатиб ўтилган ва ўзларига ажратилган бошқа мол-мулкка нисбатан тезкор бошқарув ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси қўшинларини жойлаштириш ва уларнинг доимий фаолияти учун ер участкалари, жойлар, омборлар ва бошқа объектлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан уларга доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулки жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳимоя иншоотлари ҳамда ер усти бинолари комплексига эга бўлган бошқарув пунктлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасининг алоҳида ва туташ қурилган ҳимояланиш, радиациядан сақланиш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк ва техника сақланадиган омборхона бинолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка муҳофазаланиш воситалари, радиацион, кимёвий қидирув ва дозиметрик назорат приборлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа ва хабар бериш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки бўлган, шунингдек фуқаро муҳофазаси мақсадида фойдаланиш учун ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига яратилган ёки сотиб олинган бошқа моддий-техника воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси тадбирларини таъминлаш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар томонидан фуқаро муҳофазаси мол-мулки захиралари яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотларнинг бошқарув таркибий тузилмалари ва хўжалик юритиш фаолияти шакллари ўзгарган тақдирда, улар зиммасида фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек бундай объектлар ҳамда мол-мулкларни ҳосил этиш ва тўплаш топшириқлари қолаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро муҳофазаси объектларини барпо этиш ва мол-мулкидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 151-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)