07.08.2017 йилдаги ПФ-5136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишларига қаратилаётган юксак эътибор натижасида соҳада улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, уларни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантириш ҳамда аҳолининг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатимиз улкан қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун республикамизда 23,8 мингта пудрат ташкилотлари, 31 та бош лойиҳа институти ва 1000 га яқин лойиҳа ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда қурилиш соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича 3 та архитектура ва қурилиш институти фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 12 та олий таълим муассасаси ҳамда 390 та касб-ҳунар коллежида қурилиш соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда республикамиз бўйича барча манбалар ҳисобидан жами 37,5 триллион сўм ҳажмда қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилга нисбатан 120,5 фоизга ўсиш кузатилади. Натижада жорий йилда жами 15 мингта арзон намунавий уйлар, 191 та арзон кўп қаватли уйлар ва 2,5 мингта ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган мақсадли дастурлар доирасида арзон намунавий уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларидан ташқари, йирик иншоотлар ва инфратузилма объектлари ҳам фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида «Бунёдкор» стадиони, «Хаятт Риженси» меҳмонхонаси, «Инҳа» университети филиали, «Минор» масжиди, Фарғона шаҳрида санъат саройи ва футбол стадиони, Жиззах шаҳрида стадион ва универсал спорт комплекси, Урганч шаҳрида универсал спорт комплекси ва Навоий давлат кончилик институти бино-иншоотлари замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш, қурилишда янги технологиялар ва энергия тежамкор материалларни қўллаш, қурилиш-пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кучайтириш соҳа ривожининг янги даврини бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунга келиб қурилиш соҳаси ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, бугунги кунда соҳада қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш ва соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни»ни соҳага мос тарзда ва тантанали равишда нишонлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни»ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни»ни нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5136-сон