07.08.2017 йилдаги ПҚ-3176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз кино санъати бир асрдан зиёд тарихга эга бўлиб, ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу давр мобайнида ўзбек киносининг пойдевори яратилиб, у халқимизнинг маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида миллий кинематография ривожига давлатимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида соҳада муайян ютуқларга эришилди. Мазмун ва шакл жиҳатидан ранг-баранг кино асарлар яратилиб, улар томошабинлар эътиборини қозонди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда бугун жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча соҳа ва тармоқлар қаторида кино санъати фаолиятини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш керакки, кинематография соҳасида норматив-ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, кино ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналар, жумладан «Ўзбекфильм», «Қорақалпоқфильм» ҳамда «Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар» киностудияларининг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг «Қорақалпоқкино» агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директорига, зарур ҳолларда, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси юридик шахс сифатида ташкил этилсин ва унинг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда — 20 та, 2020 йилдан бошлаб — 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда — 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда — 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб — 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мультипликацион фильмларни 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни жаҳон бозорига чиқариш ва фестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва унинг маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокатидан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларни намойиш этиш мобайнида жойлаштириладиган тижорат эълонларидан тушадиган маблағларнинг 10 (ўн) фоизига тенг миқдордаги мажбурий ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан кино ва бошқа маданий-ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ бўлган фаолиятидан олинадиган даромадлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017 — 2019 йилларда республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар (кейинги ўринларда — кинотеатрлар) тармоғини барпо этиш (қуриш) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК билан биргаликда техник топшириқ ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида 2018 йилнинг 1 январигача майдонларида замонавий кинозаллар (2-қават) ва савдо-кўнгилочар объектлар (1-қават) жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда, кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган малака ошириш курсларини ва «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорлари малакасини ошириш мақсадида уларнинг тегишли етакчи хорижий таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишига зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан 2018 йилнинг 1 январига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қуйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларини 1 тадан «Дамас» русумли автомашина билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқкино» агентлиги ва вилоятлар ҳудудий бўлимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланадиган 4 тадан қўшимча штат бирлиги ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг марказий аппарати, «Қорақалпоқкино» агентлиги ва ҳудудий бўлимларини сақлаш, шунингдек, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий кино маҳсулотларини яратишнинг белгиланган йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратига 3 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспортини сақлаш учун лимит ажратсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг фаолиятини, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилги параметрлари доирасида «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларини 1 тадан «Дамас» русумли автомашина билан таъминлаш учун зарур маблағларни «Ўзбеккино» Миллий агентлигига ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда тегишли ташаббускорлар — тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш (қуриш), уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатларини назарда тутган ҳолда кинотеатрлар тармоғини 2017 — 2019 йилларда республика ҳудудлари бўйича барпо этиш (қуриш) жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона репертуар сиёсатини олиб бориш мақсадида умум республика кино прокати концепциясини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2018-2019 йилларда амалга оширсин;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш мақсадида соҳа намояндалари, тажрибали етук мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш таркибини шакллантириб, унинг Низомини ишлаб чиқсин ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда икки ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган, шу жумладан, Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ва Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3176-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

О. Мусаев

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори, Республика комиссияси котиби

М. Муратов

маданият вазири

А. Камилов

ташқи ишлар вазири

Г. Саидова

иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

молия вазири

М. Икромов

адлия вазири

Э. Ғаниев

ташқи савдо вазири

И. Мажидов

олий ва ўрта-махсус таълим вазири

Қ. Қуронбоев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси

Р. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокими

Б. Закиров

«Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

А. Икрамов

Савдо-саноат палатаси раиси

А. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

М. Аҳмедов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Молиялаш-тириш манбалари

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш

1.

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

-

2017 йил октябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар

2.

Аҳолига киновидео хизматини кўрсатиш тизимини тартибга солиш.

Кинофильмларни намойишини тартибга солиш ва юртимиздаги кинотеатрларда аҳолига сифатли киновидео хизматини кўрсатиш мақсадида «Аҳолига киновидео хизматини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2018 йил март

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов), вазирлик ва идоралар

3.

«Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни, бўлимлар фаолиятини ривожлантириш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2017 йил декабрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (А. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

4.

Кинофильмларни ишлаб чиқаришни молиялаштиришни халқаро тажриба асосида, замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда янги тизимини жорий қилиш.

Давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқарилаётган бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп, мультипликацион фильмларнинг харажатлар сметасини замонавий халқаро талабларга мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил март

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар

5.

Кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

Кинематография соҳасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган киноижодкорларни ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Давлат бюджети, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2018 йил июль

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар

6.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тасарруфидаги корхона ва ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий мақомини кўриб чиқиш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, жумладан «Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти, «Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси» масъулияти чекланган жамият, «Алишер Навоий номидаги киносаройи» давл�т унитар корхонаси, «Республика киночилар уйи» давлат унитар корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий мақомини кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш.

-

2017 йил октябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов),
Адлия вазирлиги (М. Икромов), вазирлик ва идоралар

II. Кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш

7.

Кинематография соҳасида лицензиялаш тартибини оптималлаштириш ва кинофильмларни оммавий намойиш қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш.

Соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига талаблари доирасидаги лицензиялаш фаолиятини оптималлаштириб, хусусий киностудиялар ишлаб чиқарган, намойиш учун хориждан олиб келинган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион фильмларни оммавий намойиш қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш бўйича таклиф киритиш.

Лицензияларни айнан кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган юридик шахсларга берилиши юзасидан аниқ меъёрларни белгилаш.

-

2018 йил январь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Адлия вазирлиги (М.Икромов), вазирлик ва идоралар

III. Кинематография соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини ташкил қилиш ва ижодкорларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш

8.

«Ўзбекфильм» киностудияси, «Қорақалпоқфильм» киностудияси қошида ижодий устахоналар ташкил этиш.

«Ўзбекфильм» киностудияси, «Қорақалпоқфильм» киностудияси қошида таниқли кинорежиссёрлар, кинооператорлар, сценарист ва актёрларнинг ижодий устахоналарини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

-

2018 йил сентябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Маданият вазирлиги (М. Муратов), вазирлик ва идоралар

9.

Кинематография соҳасига кадрлар тайёрлаш ҳамда кино ижодкорлари, техник ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида магистратурага тенглаштирилган 2 йиллик малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишҳамдауларгахорижлик малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ёш киножодкорлар учун маҳорат сабоқларини мунтазам ўтказиб бориш, бу борада амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида тегишли лойиҳаларни тайёрлаш.

Давлат бюджети маблағлари

2018 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), «Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги

(Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар

IV. Кинематография объектларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарилаётган миллий кинофильмларнинг савиясини ошириш, тарғиботини кучайтириш

10.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш фаолиятини такомиллаштириш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келаётган Бадиий кенгашни доимий фаолият кўрсатувчи ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган Кенгаш сифатида ташкил қилиш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари

2017 йил октябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев), вазирлик ва идоралар

11.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектлари бино ва иншоотларини, суратга олиш павильонларини замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш. Жумладан:

2018 — 2021 йиллар мобайнида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимини такомиллаштириш, кинематография объектларининг бино ва иншоотларини ҳамда суратга олиш павильонларини замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш, «Ўзбекфильм» киностудияси ҳудудини кенгайтириш орқали ташқи павильонлар ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2017 йил ноябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Б. Зокиров),
Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги
(Г. Саидова), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар

1) «Ўзбекфильм» киностудияси, Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясини;

1) Давлат бюджети маблағлари (Инвестиция дастури доирасида),

2) «Қорақалпоқфильм» киностудиясини;

2) Маҳаллий бюджет маблағлари,

3) Алишер Навоий номидаги кино саройини.

3) Тижорат банклари кредитлари

12.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектларини модернизация қилиш, энг замонавий рақамли кинотехнологиялар ва кино ишлаб чиқариш жиҳозлари билан таъминлаш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги кинематография объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кино ишлаб чиқариш ва уни сақлаш билан боғлиқ энг замонавий технологиялар, соҳа ривожи билан боғлиқ бошқа инновацион технологияларни 2018 — 2021 йилларда босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Давлат бюджети, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг қошидаги Жамғарма маблағлари, грант маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

2018 йил март

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Э. Ганиев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), вазирлик ва идоралар

13.

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун кинофильмларни кўпайтириш, ўзбек халқ эртаклари асосида бадиий ва мультипликацион фильмлар яратиш чораларини кўриш.

Болалар ва ўсмирлар ҳаёти, уларнинг дунёқараши, орзу-умидлари, муаммолари каби мавзуларда ўзбек халқ эртакларига мурожаат қилган ҳолда бадиий ва мультипликацион фильмлар яратиш ҳамда ушбу фильмларни республикамиз кинотеатрларида арзонлаштирилган нархларда намойиш этиш тизимини жорий қилиш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигига фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида

2018 йил март ойидан бошлаб мунтазам равишда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (лавозимга кўра), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), вазирлик ва идоралар

14.

«Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси»да мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгилик ва бунёдкорлик ишлари ҳақида, шунингдек, Ўзбекистон тарихидаги буюк шахслар, олимлар, саркардалар, адабиёт ва санъат намояндалари ҳақида мунтазам равишда фильмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Мазкур лойиҳаларнинг бадиий-ғоявий концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш, бу жараёнга тажрибали мутахассислар, олимлар, тарихшунослар, ёзувчиларни жалб қилиш. Юртимизда замонавий тус олаётган шаҳарлар, кўча ва уйлар, халқимиз кайфияти, ёшларимизнинг муваффақияти каби турли залворли мавзулар асосида сценарийлар тайёрлаб, ҳужжатли ва бадиий фильмларни мунтазам равишда ишлаб чиқариш, шунингдек, мамлакатимиз тарихи саҳифаларида беқиёс ном қолдирган буюк шахсларҳақидатуркумфильмларнияратиш.

Давлат бюджети маблағлари

2018 йил март ойидан бошлаб мунтазам равишда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), Республика маънавият ва маърифат маркази (лавозимга кўра), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), вазирлик ва идоралар

15.

Киноижодкорларнинг ва киноарбобларнинг ижодий фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароит яратиш.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги «Дўрмон» киноижодкорлар дам олиш масканини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш, уни моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Давлат бюджети маблағлари

2018 йил март

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Иқтисодиёт ваз?рлиги (Г. Саидова),
Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Б. Зокиров), вазирлик ва идоралар

V. Миллий кинофильмларни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ва кинематография соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш

16.

Миллий кинофильмларимизни хорижда кенг тарғиб қилиш ва халқаро кинофестивалларда иштирокини таъминлаш.

Мунтазам равишда Ўзбек киноси кунлари тадбирларини чет давлатларида ўтказиб боришни йўлга қўйиш, кинематография соҳасида нуфузли ҳисобланган Канн, Берлин, Оскар каби кинофестивалларда миллий фильмларимиз ва кино ижодкорлар иштирокини йўлга қўйиш.

Давлат бюджети маблағлари, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Жамғарма маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Мунтазам равишда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Кинематографияни ривожлантириш маркази (О.Абдушукуров), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), вазирлик ва идоралар

17.

«PROlogue» — ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Халқаро фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш.

2015 йилдан буён республика миқёсида ўтказилиб келинаётган «PROlogue» — ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар фестивалини халқаро миқёсида ўтказиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2018 йил июль

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

(А. Мусаев), Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Маданият вазирлиги (М. Муратов), Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов), Кинематографияни ривожлантириш маркази (О.Абдушукуров), вазирлик ва идоралар

18.

Хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва кино ижодкорлари билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, кинематография санъати ривожланган мамлакатлар ижодкорлари билан ҳамкорликда қўшма фильмлар (coproduction) ишлаб чиқариш.

Дунёга танилган, тажрибали хорижий кино усталари билан ўзаро алоқаларни кенг йўлга қўйиш орқали жаҳон кинобозорига чиқиш, ривожланган ва замонавий хориж тажрибасини миллийлик асосида мамлакатимизда кино ишлаб чиқаришда қўллаш.

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (А. Мусаев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов), Кинематографияни ривожлантириш маркази (О.Абдушукуров), вазирлик ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 22 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқкино» агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 4 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 3 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони тегишли нормативлар асосида белгиланади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 17 нафар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 6 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 5 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувда маданият, адабиёт ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланаётгани, жумладан, қатор фармон ва қарорлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ана шу муҳим ҳужжатлардан биринчиси — «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Қарорда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси, «Қорақалпоқкино» агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг намунавий тузилмалари, «Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси юридик шахс сифатида ташкил этилди ва унинг тузилмаси тасдиқланди.

Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун миллий кино маҳсулотларини яратиш бўйича йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра, Давлат буюртмасига асосан, 2018 йилда — 20 та, 2020 йилдан бошлаб — 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар тайёрланади.

Шу билан бирга, 2018 йилда — 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб — 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш белгиланган.

Ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутадиган мультипликацион фильмлар 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб эса 50 тадан ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Қарорга биноан яна бир тузилма — миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан билдирилган таклифлар асосида кинофильмлар намойишини самарали ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларга маданий хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш мақсадида мамлакатимиздаги мавжуд ёшлар марказлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, лицей ва коллежлар биноларидан фойдаланган ҳолда, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар бунёд этиш вазифаси белгиланган.

Айни вақтда кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида малака ошириш курслари ташкил этилади, атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган «Маҳорат мактаблари» фаолияти йўлга қўйилади.

Мамлакатимиздаги ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида уларнинг хориждаги тегишли етакчи таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш масаласига ҳам қарорда алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадда кино соҳасининг етук намояндалари ва тажрибали мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилиши белгиланган.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 834-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон; 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)