Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2024 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2024
Ҳужжат 06.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, республикада давлат статистикаси тизимини яратиш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириш натижасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотини йиғиш, тўплаш, сақлаш, ишлов бериш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, статистика ишлари амалиётида фойдаланилаётган статистик маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш шакллари ва усуллари ҳали замон талабларига ҳамда халқаро стандартларга тўлиқ даражада мос келмайди, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, илғор халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ҳамда макроиқтисодий ҳисоб-китобларда замонавий математик ва дастурий-техник аппаратдан кенг фойдаланиш асосида статистика кўрсаткичларини шакллантиришга нисбатан қўлланилаётган усуллар ва ёндошувларни такомиллаштириш талаб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, республика ва минтақалар иқтисодиёти тармоқлари ҳамда соҳаларининг ривожланиш даражасини холисона баҳолаш имконини берувчи ҳисобот маълумотларининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш борасидаги ишлар лозим даражада ташкиллаштирилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, иқтисодий ислоҳотлар, мамлакат ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган мақсадли давлат дастурлари амалга оширилишининг бориши юзасидан ишончли статистик кузатувлар ўтказиш имкониятлари етарлича ишга солинмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришда вужудга келаётган тенденцияларнинг сабаблари ва омилларини очиб берадиган статистик материалларнинг комплекс таҳлили мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, статистика маълумотларини халқаро статистика нашрларида чоп этиш йўли билан республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари тўғрисида хорижий бизнес жамоалари ва халқаро жамоатчиликнинг кенг доираларини хабардор қилиш механизмларидан суст фойдаланилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, давлат статистикаси органлари фаолиятига статистик маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш бўйича замонавий интерфаол сервисларни татбиқ қилиш ҳолати давлат статистикаси соҳасидаги қоидабузарликларнинг олдини барвақт олган ҳолда ҳисоботларнинг ҳамда уларни тўлдириш масалалари бўйича маслаҳатларнинг тўғрилигини интерфаол тарзда текшириш имкониятини таъминламайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, давлат статистикаси органларининг ташкилий-штат тузилмаси статистика маълумотларидан фойдаланиш, уларнинг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш борасида статистика фаолиятини самарали ташкил қилишга мавжуд ресурсларни сафарбар этиш имконини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистикаси тизимини тубдан такомиллаштириш, чет эл статистикасида кенг қўлланилаётган, халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган статистика таҳлили, кўрсаткичлари, баҳолаш мезонлари ва ҳисобот шаклларининг синовдан ўтган замонавий усулларини амалиётга жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий қайта қуришларнинг амалга оширилиши тўғрисида мамлакатимиз ҳамда чет эллардаги фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун статистика маълумотларининг ишончлилигини, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, шунингдек, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар қамраб олинишини кенгайтиришга қаратилган статистика маълумотларини йиғиш ҳамда ишлов беришнинг замонавий методология ва усулларини кенг жорий этиш йўли билан статистик кузатувлар тизимини умумэътироф этган халқаро амалиётга мослаштиришни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун статистика маълумотларининг максимал даражада шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни, шу жумладан республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид материаллар ва кўрсаткичларни халқаро статистика тўпламларида чоп этишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудлари ривожланишини, иқтисодиётда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни либераллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, республика минтақаларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш, аҳоли турмуш даражасидаги сифат ўзгаришларини ғоят тўлиқ ифодаловчи статистика ахборотини тезкор ва сифатли тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга ишончли давлат статистика ҳисоботини тақдим этишда ҳар томонлама кўмаклашиш, статистика маълумотларини тақдим этиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, статистик назоратни амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, топшириш ва тарқатишнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, статистика маълумотлар билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини чуқурлаштириш, статистика маълумотлари ягона банкини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика органларининг таҳлилий салоҳиятини мустаҳкамлаш, статистика ишларига кўрсаткичларни визуаллаштиришнинг илғор усуллари жорий этилишини ҳамда тарқатилаётган статистика ахборотлари таҳлилий ва маълумотнома материаллари билан албатта тўлдирилишини, оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш учун маърузалар, матбуот учун ахборот ва мақолалар чоп этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва идоравий статистик кузатувлар тизимини оптималлаштириш, танлаб олинадиган статистик текширувлар миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш ва уларнинг натижалари ишончлилигини ошириш йўли билан объектив, сифатли ва талабгор ҳисобот маълумотларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз илмий ва таълим муассасалари ҳамда чет эллардаги статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда статистика соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишларни тизимли асосда ташкиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2017 — 2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахбороти сифати ҳамда уни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси (Б. Бегалов) ва унинг ўринбосарлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахбороти сифати ҳамда уни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари ҳамда минтақаларни ривожлантириш кўрсаткичларининг халқаро миқёсда қиёсланиши имкониятини таъминлаган ҳолда миллий статистика тизимининг халқаро статистика тизимига янада интеграциялашуви, халқаро ташкилотларнинг тавсияномаларига мувофиқ кўрсаткичлар ҳисоб-китобларининг такомиллаштирилган усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланаётган статистика ахборотини чуқур таҳлил этиш асосида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ролини кучайтириш, иқтисодиётни ривожлантиришнинг жамоатчилик томонидан энг кўп талаб этиладиган масалалари бўйича таҳлилий материаллар, матбуот учун ахборотлар ва статистика маълумотларини чоп этишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган давлат дастурларининг тадбирлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган давлат статистика ишлари Дастурининг мазмунини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик ҳисоб-китобни ташкил этишни тизимли асосда тубдан яхшилаш ҳамда ахборотни йиғиш ва ишлов беришнинг халқаро методологиясини татбиқ этиш асосида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш кўрсаткичларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, замонавий ёндошувлар ва усулларни қўллаган ҳолда макроиқтисодий ҳисоб-китобларни акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такомиллаштирилган замонавий технологиялар ва усулларни жорий этиш асосида статистика маълумотларини йиғиш, ишлов бериш ва тақдим этиш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш, статистик ҳисоботнинг шаклларини соддалаштириш, тармоқда ахборот-коммуникация технологияларининг функционал имкониятларидан фойдаланишни тубдан кенгайтириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларида мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган тадбирларни амалга оширишга зарур бўлган капитал маблағлар лимити ажратилишини назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон бўйича иқтисодий ва молиявий маълумотлардан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова) Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Марказий банк (М. Нормуродов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Абдухакимов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилаётган ҳамда кейинчалик халқаро статистика ва молия институтларига тақдим этиш учун Давлат статистика қўмитасида жамланадиган иқтисодий ҳамда молиявий кўрсаткичлар рўйхатини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 234 кишидан иборат тузилмаси 3-иловага мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, қўмита марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идорага қарашли ташкилотлар тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича лавозимга тасдиқланадиган ва ундан озод қилинадиган раис раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармаларининг бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва ундан озод қилинадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раис билан келишилган ҳолда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармаларининг бошлиқлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли ўртасида танлаб ўтказиладиган статистик текширувлар ва сўроқларни сифатли амалга ошириш, корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрида юридик шахслар ҳисобга олиниши тўлиқлигини таъминлаш ҳамда улар фаолиятининг ҳолати ўзгаришларини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасида қоидабузарликлар профилактикаси ҳамда статистика маълумотларининг тўлиқлиги ва ишончсизлилигини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, улар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ривожланиш дастурлари амалга оширилиши ўз вақтида ва ишончли статистик ҳисобга олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалар ривожланишининг тизимли таҳлилини амалга ошириш юзасидан бошқа ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий ижроия ҳокимият органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғида, оммавий ахборот воситаларида ва маҳаллий телеканалларда минтақа ривожланишини ғоят тўлиқ тавсифлайдиган комплекс статистик ва таҳлилий ахборотни кенг ёйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилаётган статистика маълумотларининг ишончлилигини янада ошириш мақсадида, икки ой муддатда статистик ҳисоботларни олишда статистика маълумотларини чуқур таҳлил қилишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин, маълумотлардаги номувофиқликларни аниқлаб, уларни хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда тезкорлик билан бартараф этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг мазмунини статистика маълумотларининг ошкоралиги, шаффофлиги ва очиқлиги жиҳатидан танқидий қайта кўриб чиқсин, фойдаланувчилар учун талабгир бўлган статистика ахборотини, таҳлилий материаллар ва маърузаларни жойлаштириш, маълумотларни турли кесимларда визуаллаштириш, «онлайн консультант» режимида фойдаланувчилар билан тезкор мулоқот олиб бориш мумкинлигини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро нашрларда мамлакатимиз тўғрисидаги статистика маълумотлари ҳамда бошқа ахборотни жойлаштириш мақсадида етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда давлат статистикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 2017-2018 йилларда давлат статистикаси органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси (Б. Бегалов) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин, ҳайъат зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси тизими фаолиятининг қонунчиликда белгиланган асосий йўналишларини танқидий кўриб чиқиш, статистика фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, республика ва ҳудудий даражаларда давлат статистикаси органларининг вазифалари ва функцияларини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимият органлари билан ишларини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилиш таклифларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ишлари бажарилишининг натижадорлигини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг статистика органлари билан статистик ахборот айирбошлашни ташкил этиш, шунингдек, халқаро статистика, молиявий ва иқтисодий ташкилотларга статистик ахборотни тақдим этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналаридан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш асосида бажарилишини самарали назорат қилишни таъминлайдиган ижро интизоми даражасини ошириш, давлат статистикаси соҳасида долзарб муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъатнинг сайёр мажлислари ўтказилишини ташкиллаштириш, жойларда давлат статистикаси органлари фаолиятининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлиги оширилишини таъминлаган ҳолда уларнинг ҳисоботларини тизимли асосда тинглаб туришни ташкиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил II ярим йиллигидан бошлаб давлат статистика ҳисоботининг қисқартирилаётган шакллари рўйхатини 6-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги Низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шахсий таркиби ва сонини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ўзлари илгари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голышев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3165-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистик ахборот сифати ҳамда уни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

Ҳисобланган қиймат ва молиялаштириш манбалари* (эквиваленти минг доллар)

I. Таҳлилий ишларни такомиллаштириш, статистик маълумотларни тақдим этиш ва тарқатишнинг замонавий воситаларини жорий этиш

1.

Ҳисобот даврида статистик маълумотлар асосида статистик таҳлилнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг таркиб топаётган тенденциялари сабаб ва омилларини яққол кўрсатувчи таҳлилий материаллар, хатлар ва маърузалар тайёрлаш, уларни кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш.

Таҳлилий хат ва маърузалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси

2.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган Давлат дастурларининг бажарилиши тўғрисида таҳлилий хатни тайёрлаш, кейинчалик уни Вазирлар Маҳкамасига ва масъул бажарувчиларга тақдим этиш.

Таҳлилий хат

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

3.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг энг долзарб масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида пресс-релизлар ҳамда мақолалар, шунингдек, республиканинг ҳисобот давридаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таърифловчи статистик ахборотни тайёрлаш ва эълон қилиш.

ОАВда матбуот учун ахборот ва мақолалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

4.

Жамоатчилик томонидан энг кўп талаб этиладиган ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқларига оид Давлат статистика қўмитаси томонидан тайёрланадиган ахборот асосида республика ва маҳаллий телеканаллар орқали ахборот лавҳалари, диаграмма ва жадвалларни намойиш этиш амалиётини кенгайтириш.

Телевизион роликлар

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

5.

Ҳисобот даврида республика ва унинг ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичларини Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари расмий веб-сайтида жойлаштириш.

Расмий веб-сайтдаги бўлим

доимий

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган статистик маълумотлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этган ҳолда ижтимоий тармоқларда Давлат статистика қўмитаси саҳифасини, шунингдек, мессенжерлардаги гуруҳини очиш.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа, мессенжерлардаги гуруҳ

2017 йилнинг II ярим йиллиги

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Кўрсаткичларни визуаллаштиришнинг илғор методларини (тоифалаштирилган графика, маълумотларни макон бўйлаб тақсимлаш, инфографика ва бошқалар) статистик мақолаларга татбиқ этиш.

Бошланғич коди очиқ бўлган ихтисослаштирилган дастурий таъминотни синаш ва жорий этиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг мазмунидан ва кўрсатилаётган интерактив хизматларидан қаноатланиш тўғрисида статистик маълумотлардан фойдаланувчилар орасида мунтазам сўровлар ўтказиш.

Онлайн сўровномалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси

II. Давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш ва интерактив хизматлар сифатини ошириш

9.

Статистик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва очиқлиги оширилишини назарда тутган ҳолда Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг контентини танқидий таҳлил қилиш ва янгилаш

Давлат статистика қўмитасининг янгиланган расмий сайти

2018 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Қайта ишланиши керак бўлган маълумотлар ҳажми ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Марказий аппаратни замонавий сервер ускуналари билан жиҳозлаш

Сервер ускуналарини харид қилиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

4 000,0
Инвестиция дастури

11.

Маълумотларни визуаллаштириш функциясига эга Давлат статистика қўмитасининг расмий вет-сайтида статистик ахборотни тақдим этишнинг интерактив сервисларини жорий қилиш.

Бошланғич коди очиқ бўлган дастурий таъминотни синаш ва жорий этиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

12.

Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ютуғи мониторинги бўйича интерактив сервисларни татбиқ этиш

Ахборот сайти

2019 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

125,0
Халқаро ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари

13.

Статистик ҳисобот шаклларини тўлдириш ҳамда статистик шакллар тўғри тўлдирилганлигини текшириш масалалари бўйича интерактив маслаҳатларни жорий этган ҳолда Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида тадбиркорларнинг шахсий кабинетларини яратиш.

Тадбиркорларнинг шахсий кабинети

2019 йил
1 июлгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Реал вақт режимида тегишли статистик ахборотга давлат бошқаруви органларининг уланишини таъминлайдиган «Давлат бошқаруви» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш.

«Давлат бошқаруви» тизимлари ахборот комплекси

2020 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

125,0
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

15.

Статистик маълумотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш ягона тизимини жорий этиш ҳисобига статистик ахборотни қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш.

Комплекс ахборот тизимлари (КАТ)

2021 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

125,0
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

III. Йиғма кўрсаткичлар таркибини ва қўлланилаётган ҳисоб-китоблар методикасини янада такомиллаштириш, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишини ҳисобга олиш ва статистикада акс эттириш тизимини яхшилаш

16.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларини инобатга олган ҳолда давлат статистик ҳисоботи шакллари ҳамда танлаб олинган текширувлар анкеталарининг таркиби ва мазмунини такомиллаштириш

Статистик ҳисобот шаклини такомиллаштириш

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

17.

Идоравий статистик ҳисобот бўйича ахборот йиғиш методикаси ва манбаларини таҳлил қилиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.

Чора-тадбирлар режаси

2017-2018 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар.

18.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада статистик таҳлилнинг долзарб масалалари бўйича халқаро ташкилотларнинг тавсияларини ўрганиш асосида такомиллаштирилган методикаларни тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2017 — 2019 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси

19.

«Миллий ҳисоблар тизими — 2008» қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш.

Методик тавсиялар

2017 — 2021 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

20.

Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини инобатга олган ҳолда хонадон хўжаликларини текшириш ва кўрсаткичлар ҳисоб-китоби методикасига оид такомиллаштирилган саволномани жорий этиш.

Текширув анкетаси

2018 — 2020 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

21.

Статистиканинг турли йўналишлари бўйича танлаб ўтказилган текширувларнинг натижаларини таҳлил қилиш учун математик ва дастурий-техник аппаратни такомиллаштириш.

Дастурий таъминот

2018 — 2021 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

22.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг долзарб масалалари бўйича Ўзбекистоннинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалий статистик тадқиқотларни кенгайтириш

Идоралараро битимлар

доимий асосда

Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда аҳоли иштирокини тавсифловчи энг муҳим кўрсаткичларни шакллантирган ҳолда ер участкалари эгаларини микрорўйхатга олиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

24.

Статистик маҳсулот сифатини назорат қилишнинг халқаро стандартларини татбиқ этиш ва сифатни бошқариш ягона тизимини яратиш.

Сифатни бошқариш концепцияси

2021 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси

IV. Халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш

25.

Халқаро ташкилотларнинг электрон маълумотлар базаларида ва махсус нашрларида Ўзбекистон тўғрисидаги статистик маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот тақдим этиш

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

26.

Халқаро ташкилотларнинг 17 та саволномасини, шу жумладан БМТ Статистика бўлими, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Статистика бўлими, ЮНЕСКО, ФАО, ЭСКАТО статистика институти, МДҲ Статистика қўмитаси сўровномаларини тўлдириш.

Сўровномаларни тўлдириш

Сўровномалар келиб тушишига қараб

Давлат статистика қўмитаси

27.

Очиқ статистика кўрсаткичлари таркибини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиб, уларни Давлат статистика қўмитасининг статистик тўпламларига қўшиш.

Таклифлар тайёрлаш

2017 йил
1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

28.

Халқаро валюта фондининг ахборот ресурсларида Ўзбекистон тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

ХВФнинг Маълумотлар тарқатиш умумий тизимига ва Маълумотлар тарқатиш махсус тизимига қўшилиш бўйича тадбирлар

2017 йил
II ярим йиллиги

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

29.

Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтидан фойдаланган ҳолда статистик маълумотлар ва метамаълумотларни айирбошлашнинг халқаро стандартларини (SDMX) жорий этиш.

Дастурий таъминотни ўрнатиш

2019 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

V. Статистика органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

30.

Тизим ходимларини, шу жумладан иқтисодий таҳлил, моделлаштириш ва АКТни жорий этиш соҳасида 2 йилда камида 1 марта малакасини ошириш.

Ўқув машғулотлари жадвали

2017 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси

31.

Бошқарув кадрлари, шу жумладан Давлат статистика қўмитаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ротациясини ўтказиш, тизимнинг қуйи бўғинлари ходимларини марказий аппаратда стажировкадан ўтказиш.

Жадвал бўйича

доимий

Давлат статистика қўмитаси

32.

Статистикани такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар марказининг ўқув-тематик дастурларини янгилаш.

Давлат статистикаси органлари ходимларининг малакасини ошириш дастури

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси

33.

Давлат статистикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда 2017-2018 йилларда давлат статистикаси органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

Малака ошириш дастури

белгиланган муддатларда

Давлат статистика қўмитаси

34.

Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий олий таълим муассасаларида сайёр семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2017
2021 йилларда Дастур чора-тадбирларини амалга оширишга сарфланадиган жами харажатлар:

эквиваленти 4 375 минг АҚШ доллари.

шулардан:

минг доллар

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури

4 000,0

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

250,0

Халқаро ташкилотлар, молия институтларининг маблағлари ва грантлар

125,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Чора-тадбирларни амалга оширишнинг узил-кесил қиймати Давлат статистика ишлари дастурлари доирасида ва тегишли тендер савдоларини ўтказиш натижаларига кўра аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қўмита ҳайъати

Раис

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раиснинг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари

Раиснинг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари

Раиснинг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосари

Йиғма ахборот ишлари бошқармаси

1

Ишбилармонлик муҳитини текшириш, тадбиркорлик ривожланиши статистикаси бошқармаси

1

Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси

1

Ахборот- коммуникация технологияларини ва интерактив давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси

1

Протокол хизмати

3

Йиғма тезкор маълумотлар ва индикатив кўрсаткичларни шакллантириш бўлими

4

Тадбиркорлик статистикаси бўйича йиғма таҳлилий ахборотни шакллантириш бўлими

3

Меҳнат ресурслари бандлик ва меҳнатга ҳақ тўлаш баланси кўрсаткичларини шакллантириш ва таҳлил қилиш бўлими

7

Ахборот ресурслари ва интерактив давлат хизматларини юритиш бўлими

2

Юридик бўлим

3

Ахборот-таҳлилий ишларни мувофиқлаштириш ва маърузаларни тайёрлаш бўлими

3

Тадбиркорлик субъектларини комплекс статистик кузатиш бўлими

9

Статистик вазифаларни дастурлаштириш ва техник жиҳатдан таъминлаш бўлими

2

Демографик кўрсаткичларни шакллантириш ва таҳлил қилиш бўлими

6

Кадрлар бошқармаси

5

Статистик нашрларни тайёрлаш бўлими

2

Тадбиркорлик фаолиятини танлаб текширишни ташкил этиш бўлими

3

Электрон маълумотлар базасини архивда сақлаш бўлими

1

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

1

Статистик материаллар тарқатилишини техник қўллаб-қувватлаш шўъбаси

2

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

5

Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси

1

Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бошқармаси

1

Аҳоли турмуш даражаси ва текширувлар статистикаси бошқармаси

1

Ахборот хавфсизлиги бошқармаси

1

Иқтисодий таҳлил ва молия бўлими

3

Макроиқтисодий индикаторларни шакллантириш ва таҳлил қилиш бўлими

4

Ривожланишнинг мақсадли дастурлари индикаторларини шакллантириш ҳамда инвестициялар ва қурилиш масалалари бўйича таҳлилий ахборот бўлими

4

Аҳоли турмуш даражаси индикаторларини шакллантириш ва таҳлил қилиш бўлими

3

Тармоқ маъмуриятчилиги ва ахборот тизимлари хавфсизлиги бўлими

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини назорат қилиш бошқармаси

1

Жорий ҳисоблар бўлими

7

Номолиявий активларга инвестициялар тўғрисидаги комплекс статистик кузатувлар бўлими

5

Хонадон хўжаликларини танлаб текширишни мувофиқлаштириш бўлими

5

Техник ривожланиш бўлими

1

Жамғариш ҳисоблари ва ёрдамчи ҳисоблар бўлими

4

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2

Пудрат қурилиш ташкилотлари ва уй-жой қурилиши фаолиятини статистик кузатувлар бўлими

5

Харажатлар ва чиқариш статистикаси бўлими

4

Ижро интизомини назорат қилиш бўлими

3

Хизмат кўрсатиш соҳаси статистикаси бошқармаси

1.

Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси

6

Статистика ишларини ташкиллаштириш ва методология бошқармаси

2

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси

1

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурлари йиғма таҳлилий ахборот ва индикаторларини шакллантириш бўлими

3

Ишлар бошқармаси

3

Статистик воситаларни, математик методларни ривожлантириш ва сифатни бошқариш бўлими

4

Ташқи ва ички савдо статистикаси бўйича йиғма таҳлилий ахборотни шакллантириш бўлими

4

Бинолардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими

2

Хизмат кўрсатиш соҳаси, транспорт ва ахборот инфратузилмаси комплекс статистик кузатувлар бўлими

8

Биринчи бўлим

2

Ҳудудий статистика органлари билан ишлаш бўлими

4

Автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш хизмати

1

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдони статистик кузатиш бўлими

5

Уй-жой фондини ободонлаштириш статистик кузатувлар бўлими

3

Таснифлар ва метомаълумот-ларни юритиш бўлими

3

Нарх-наво статистикаси бошқармаси

1

Саноат статистикаси бошқармаси

1

Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статистикаси бошқармаси

1

Ишлаб чиқарувчиларнинг нарх-наво статистикаси бўлими

6

Саноат бўйича йиғма таҳлилий ахборотни ва саноат ривожланиши дастурлари индикаторларини шакллантириш бўлими

3

Истеъмол нархлари ва истеъмол нархларининг индекси статистикаси бўлими

5

Барқарор ривожланиш ва ижтимоий соҳа тармоқлари статистикаси бўйича йиғма таҳлилий ахборотни шакллантириш бўлими

3

Саноат ишлаб чиқариши соҳасида комплекс статистик кузатувлар бўлими

9

Ахборотни тарқатиш, халқаро ахборот айирбошлаш ва жамоатчилик алоқалари бошқармаси

1

Энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари статистикаси ва энергия самарадорлиги ҳисоб-китоблари шўъбаси

2

Нотижорат ташкилотлари фаолиятини, маданият ва туризм соҳаларини статистик кузатиш бўлими

4

Очиқ маълумотларни тарқатиш ва халқаро ахборот айирбошлаш бўлими

3

Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси

1

Таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва инновациялар соҳасида статистик кузатувлар бўлими

3

Қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгартиришлар бўйича йиғма таҳлилий ахборотни шакллантириш бўлими

3

Жамоатчилик алоқалари ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими

3

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини статистик кузатиш бўлими

4

Экология ва чиқитлар билан ишлаш статистикаси шўъбаси

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 234 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 29 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимлар сони — 42 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимлари сони — 64 — 83 нафар (сўровнома ўтказувчиларни қўшиб ҳисоблаганда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони — 7-8 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 1024 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* бўлинмаларнинг бошқарув ходимлари сони қайта ишланган статистик ахборот ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** сўровнома ўтказувчиларни ҳисобга олмаганда. Сўровнома ўтказувчилар сони — жами 121 нафар (ҳар бир ҳудудда 6 — 12 нафардан)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Етакчи мутахассислар сони бажариладиган давлат статистика ишлари ҳажмига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимларининг бошқарув ходимлари сони — 3-4 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 755 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил иккинчи ярим йиллигидан бошлаш давлат статистика ҳисоботининг қисқартирилаётган шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Статистик ҳисобот шакллари номи

Тақдим этиш даврийлиги

I. Ортиқча ҳисоботларни унификациялаш ва қисқартириш орқали маълумотлар компенсацияси билан

1.

4-narx shakli «Юкларни темир йўл транспортида ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

2.

5-narx shakli «Юкларни ҳаво транспортида ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

3.

6-narx shakli «Юкларни трубопровод транспортида перекачка (транспортировка қилиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

4.

3-invest shakli «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар тўғрисида ҳисобот»

йиллик

5.

1-xizmat shakli «Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

6.

3-eko shakli «Чиқиндилар ҳосил бўлиши, улардан фойдаланиш ва бир жойга тўплаш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

7.

1-RM shakli «Рангли металла парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

8.

7-kom shakli «Газлаштириш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

II. Танлаб олинадиган янги текширишларни жорий этиш орқали маълумотлар компенсацияси билан

9.

1-lizing shakli «Лизинг фаолияти тўғрисида ҳисобот»

йиллик

III. Идоравий ҳисобдан фойдаланиш орқали маълумотлар компенсацияси билан

10.

1-geo shakli «Геология-қидирув ишларини бажариш тўғрисида ҳисобот»

йиллик