27.07.2017 йилдаги ПҚ-3152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Тошкент вилояти халқ таълими тизимида жами 1348 та таълим муассасалари, жумладан 406 та мактабгача таълим муассасалари, 871 та умумий ўрта таълим мактаблари, 2 та Меҳрибонлик уйлари, 31 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 19 та «Баркамол авлод» марказлари, 19 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Қабул қилинган давлат дастурлари доирасида мазкур таълим муассасаларининг самарадорлигини ошириш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, вилоятда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш йўналишларида қатор долзарб масалалар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилар, бошланғич синф ўқитувчилари, айниқса аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг таклифларига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибида Чирчиқ давлат педагогика университети (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига ёш истиқболли битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Университет илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Университетда вилоятдаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари ва олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил қилинсин. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятидаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, педагогик кадрлар ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларининг илмий-методик базаларини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажриба, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, вилоят таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятдаги педагогика соҳасида илмий-услубий ишлар, жумладан фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб боришни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят таълим муассасалари илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, жумладан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш асосида, педагогика соҳасини ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятдаги таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини сифатли ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Университет учун зарур педагог кадрларни жалб қилиш учун соатбай асосида ҳақ тўлаш ва ўқув адабиётлари билан таъминланишини молиялаштиришнинг аниқ чораларини кўрсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент кимё технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицейига тегишли Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси, 2-А уй ва Чирчиқ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига тегишли Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104-уйда жойлашган бинолари ва иншоотлари ҳудудлари билан Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, Университетни сақлаш харажатлари 2017 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Университетнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Университетга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та махсус енгил автотранспорт воситаси сақлашга лимит ажратсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Университетда Тошкент шаҳридан қатнаб ишловчи профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларга бориш келиши учун тегишли шароитлар ташкил этилсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3152-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 730-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)