1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга | |||||||
|
1. ___________________________________________________________________________ | |||||||
|
_____________________________________________________________________________ | |||||||
| (кейинги ўринларда –ИШТИРОКЧИ) | | | | | |||
| Лот рақами: | № _________ | ||||||
| Лотнинг номланиши: | _______________________________________________ | ||||||
| | | | _______________________________________________ | ||||
| | | | _______________________________________ ни сотиш | ||||
| бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказиш ҳақидаги хабарнома билан танишиб, электрон онлайн-аукционда қатнашишга__________________________________________________________ | |||||||
| | | | | |
(тўлов ҳужжати реквизитлари) | ||
| тўлов ҳужжати бўйича закалат пулини тўлаб, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционларни ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, _____ йил «______» ____________ да соат ______ да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон онлайн-аукционда қатнашиш учун мазкур буюртмани қабул қилишингизни сўрайди. | |||||||
| 2. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционда қатнашишга мазкур буюртмани тақдим қилиб, Қоидалардаги шартларга розилигини тасдиқлайди. | |||||||
| 3. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукцион ғолиби деб топилган тақдирда, аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг аукционда шаклланган нархдаги қийматини тўлиқ тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади. | |||||||
| Шунингдек, агар ИШТИРОКЧИНИНГ таклифи охиргидан олдин бўлиб, ғолиб белгиланган муддатларда аукцион объекти учун тўловни амалга оширмаган ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқи эга бўлмаган тақдирда, ИШТИРОКЧИ беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг қийматини тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади. | |||||||
| 4. ИШТИРОКЧИ суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизматлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати органларининг ходими эмаслигини, аукционга қўйилган мулк баҳоланиши ёки кўздан кечирилишида иштирок этмаганлигини, хорижий давлат фуқароси эмаслигини (ер участкаси ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш бўйича ўтказиладиган аукционда қатнашиш учун буюртма беришда), Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий припискада туришини (Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой кўчмас мулкни аукционда реализация қилиш учун буюртма беришда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тасдиқлайди. | |||||||
| ИШТИРОКЧИ мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди. | |||||||
| 5. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционга қўйилган мол-мулк давлат ижрочисининг буюртмасига асосан сотилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ёхуд мол-мулк (лот) ёки унинг бир қисми электрон онлайн аукциондан олинганлиги учун ИШТИРОКЧИГА етказилган зарар учун «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори жавоб бермаслиги билан келишади. | |||||||
|
6. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори томонидан юборилган барча хатларни ИШТИРОКЧИ ўзининг ______________________________________________________________ электрон | |||||||
| манзили орқали олишини расман тасдиқлайди. | | | | | |||
| 7. Закалат пулини қайтариш учун ИШТИРОКЧИНИНГ банк реквизитлари: | |||||||
| Банк номи ____________________________________________________________________ | |||||||
| Банк МФОси __________________________________________________________________ | |||||||
| Банк ҳисоб рақами № ___________________________________________________________ | |||||||
| 8. ИШТИРОКЧИНИНГ СТИРи: | | | | | | ||
| № ___________________________________________________________________________ | |||||||
| Илова: | | | | | | | |
| 1. Электрон онлайн аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига иштирокчи томонидан закалат пули ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси. | |||||||
| Тўлдирилган сана _______________________ | | | | | |||
| Иштирокчининг ЭРИси __________________ | | | | | |||
2-ИЛОВА
|
Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани чақириб олиш ҳақида БИЛДИРИШНОМА | |||||||
|
_____________________________________________________________________________ | |||||||
|
_______________________________________________________________________ мазкур | |||||||
| билдиришнома билан ___-сонли лот бўйича _________________________________________ | |||||||
| | | | |
(электрон онлайн-аукцион ўтказиш санаси) | |||
| куни ўтказиш белгиланган электрон онлайн-аукционда иштирок этишга берган буюртмани чақириб олади. | |||||||
| Сана _________________________________ | | | | | |||
| Иштирокчининг ЭРИси __________________ | | | | | |||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирларнинг номланиши |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
|
1. |
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2017 йил 15 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Олий суд (К. Камилов), МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари |
2017 йил 15 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Буйруқ |
2017 йил 1 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев) |
|
4. |
Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Буйруқ |
2017 йил 15 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев) |
|
II. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш | ||||
|
5. |
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш. |
Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш |
2017 йил 1 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов) |
|
6. |
Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш. |
Ташкилий тадбирлар |
2017 йил 15 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
7. |
Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш. |
Ташкилий тадбирлар |
2017 йил 15 августга қадар |
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
8. |
Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 20 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ |
|
9. |
Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш. |
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш |
2017 йил 20 августга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ |
|
III. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини ташкил этиш ва мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш | ||||
|
10. |
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Концепция |
2017 йил 1 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ |
|
11. |
«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Техник топшириқ |
2017 йил 1 августга қадар |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ |
|
12. |
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш. |
Асбоб-ускуналарни харид қилиш |
2017 йил 10 августга қадар |
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия, Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ |
|
13. |
Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: «E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш; «E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 5 августга қадар |
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
14. |
«E-IJRO AUKSION» дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш. |
Қабул қилиш далолатномаси |
2017 йил 15 августга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
15. |
«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини саноатда фойдаланишга жорий этиш. |
Фойдаланишга топшириш далолатномаси |
2017 йил 20 августга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
16. |
Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш. |
Ташкилий тадбирлар |
2017 йил 20 августга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |
|
17. |
Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш,шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш. |
Тарғибот материалларини тайёрлаш |
2017 йил 20 августга қадар |
МТРК (Х. Мирзахидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ |