Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2396-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281-сон «Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2396, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 500-модда);
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 37-сон «Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2396-1, 2015 йил 3 ноябрь).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
91-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2017 йил 10 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 757-модда)