26.07.2017 йилдаги 544-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, тоғ олди ва адир ерларидан унумли фойдаланиш жумладан, ёнғоқ, писта, бодом кўчатлари ҳамда доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш, ўрмонларни кенгайтириш ва иҳота ўрмонлари барпо этишда самарали инновацион усулларни қўллаш, ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги соҳасида кадрлар илмий салоҳиятини янада ошириш, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар Академиясининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал директори Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал директори Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Филиалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор ўсимликлар уруғчилигини йўлга қўйиш, шунингдек манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ва етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ерларида ноёб манзарали ва мевали, шу жумладан, ёнғоқ, писта, бодом, унаби ва лимон кўчатлари ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш агротехнологияси бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжаликларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчиликни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзарали ўсимликлар кўчатларини етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эрозияга қарши ўрмон барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, тоғ ёнбағирларидаги ерларда етиштириладиган, қурғоқчилик, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги соҳаси учун кадрлар илмий салоҳиятини янада ошириш, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган грантлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан, халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлик ташкилотларнинг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Филиал ходимларига республика илмий-тадқиқот институтлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиалга бир дона махсус автотранспорт таъминотига лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Филиални зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Филиални бўш турган бино билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда зарур замонавий лаборатория жиҳозлари сотиб олиш ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ва халқаро грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Андижон давлат ўрмон хўжалигига белгиланган вазифаларни амалга ошириш жумладан, моддий техник базани ривожлантириш, минерал ўғит ва ёқилғи мойлаш материаллари сотиб олиш ҳамда айланма маблағлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда заъфарон ўсимлиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, уни кўпайтириш ва етиштиришга ихтисослаштирилган «Shafran ilmiy tadqiqot markazi» масъулияти чекланган жамиятига Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан 20 гектар ва Марҳамат туманидан 20 гектар унумдорлиги юқори, суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2020 йилларда ўрмончилик соҳасини самарали фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва грантлар ҳисобидан етакчи давлатлар тажрибаларини ўрганишни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
544-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 июлдаги 544-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти Андижон филиалининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони — 11 киши,шу жумладан бошқарув ходимлари — 4 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 742-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)