Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқноманинг 48-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 26 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 ноябрдаги 84-сонли ««Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2282-9, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқноманинг 48-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
108-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 751-модда)