21.07.2017 йилдаги 534-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакар саноатини замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳисобига янада ривожлантириш, маҳаллий истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда аҳолини қанд-шакар билан янада тўлиқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 8 июндаги 167-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 261-модда) 11-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбошига «ва Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган бошқа фаолият» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) хорижий инвесторлар (норезидентлар ва Ўзбекистон Республикасидаги норезидентларнинг доимий муассасалари), «Welton International Enterprises Pte. Ltd.» (Сингапур), «Kito Investment Pte. Ltd.» (Сингапур) ва «SЕID Нandelsgesellschaft m.b.Н.» (Австрия) компаниялари улар томонидан Ўзбекистон Республикасига инвестициялаш бошланган пайтдан бошлаб ва 2020 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромадлари, шу жумладан бошқа шахсларга тўланаётган даромадлари юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқларнинг барча турларини тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан хорижий инвесторларга дивидендлар тўлаш манбаида солиққа тортиладиган дивидендларга солинадиган солиқлар бундан мустасно.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен шакар» МЧЖ ХКнинг инвестиция фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 1 июлдаги 224-сон қарорининг 2-бандига «шунингдек «Хоразм шакар» АЖ ҚК шакар заводини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашни беғараз молиялаштиришга» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
534-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 736-модда)