Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2023 24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1894-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1894-2
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2023
Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1894-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 5 майдаги 10/5-сонли «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3441, 08.06.2023 й.) асосан 2023 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сон қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14/18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/18-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида белгиланган чекловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларига танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра тижорат банклари томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтмаслиги натижасида улар мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида ташкил этилган янги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига асосан иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналар ҳамда банк инвестицияларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав капиталида иштирок этишини истисно қилган ҳолда ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларига танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра тижорат банклари томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтмаслиги натижасида улар мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида ташкил этилган янги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига асосан иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналар ҳамда банк инвестицияларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав капиталидаги иштироки.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-банд «банклари» деган сўздан кейин «мазкур Низомнинг 4-бандидаги истисноларни қўллаган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 746-модда)