24.07.2017 йилдаги ПФ-5120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда иқтисодиётни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар, шунингдек саноатни модернизация қилиш ва замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни барпо этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таҳлиллар комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларнинг самарали бажарилишига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ғов бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликлар мавжудлигини, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи лойиҳа бошқарувининг ягона тизими мавжуд эмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, лойиҳаларни амалга ошириш суръати ва самарадорлигини тезкор кузатиш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологияларининг бошқарув жараёнига етарлича жорий этилмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, давлат ва ҳудудий дастурларни, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик даражасининг пастлиги мазкур соҳада молиявий маблағлар мақсадсиз ва самарасиз сарфланиши, шунингдек турли хил суиистеъмолчилик ҳолатларини келтириб чиқараётганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари шаффофлигини таъминловчи давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади)нинг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган ягона ахборот майдонининг мавжуд эмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш имконини берадиган ягона классификатор ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат органлари фаолияти, шу жумладан давлат харидларини амалга ошириш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа бошқарувининг ягона ахборот тизимини яратиш орқали давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, молиявий маблағлар сарфланишини бошқариш механизмларининг самарадорлиги ва шаффофлигини янада ошириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ресурснинг (товарлар, ишлар ва хизматларнинг) ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш ҳамда нотўғри техник топшириқ ва сметаларни юритишга йўл қўймаслик имконини берадиган ресурслар ягона миллий маълумотномасини жорий этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ўлчамли лойиҳалаш технологиясидан фойдаланган ҳолда ресурслар ҳисобини юритиш, лойиҳа бўйича қабул қилинган қарор самарадорлигини баҳолаш, ресурслар миқдори ва турлари тўғри белгиланганлигини аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли жараёнлардан ўтказиш, ижро интизомига риоя этиш, иш юритуви, ҳисоботлар тузиш устидан электрон назорат ўрнатишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларининг шаффофлигини ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишни таъминлайдиган ягона автоматлаштирилган тизим ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар бажарилиши ва дастурлар ижросининг ҳақиқий ҳолатини акс эттирувчи календарь-тармоқ режалаштиришни жорий этишни, шунингдек хабардор қилиш тизимига эга режа ва жадвалларни шакллантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув қарорлари қабул қилишнинг назорат-таҳлилий таъминотини назарда тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларига эга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчисига, директор ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентликка, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдолари ўтказмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида асбоб-ускуна, техника ва материаллар, эҳтиёт қисмлари, дастурий маҳсулотлар, бутловчи буюмларни етказиш бўйича шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келишган ҳолда эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловлар белгилашга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида жалб этилаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинча прописка қилиш, турар жойи бўйича ҳисобга олишни ҳамда вақтинча прописка қилиш ва турар жойи бўйича ҳисобга олиш узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг буюртмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек жалб этилаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш учун хорижий инвесторлар маблағларини, шу жумладан халқаро молия институтлари кредитлари ва заёмларини жалб этишга ҳар томонлама кўмаклашсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур Фармон ва Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими жорий этилиши билан боғлиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратураси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ва Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5120-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПФ–5120-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси

2.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

И.Б. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

5.

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

6.

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчиси

8.

А.И. Ахмедходжаев

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

9.

Лавозимга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 722-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон; 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон; 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)