19.07.2017 йилдаги 524-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Ўқув-машқ маркази» ДУК негизида авиация ходимларини тайёрлашни ташкил этиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тармоғини юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон фуқаро авиациясининг жадал ривожланиши, йўловчилар ва юкларни ҳаво транспортида ташиш ҳажмини ошириш, мамлакат аэропорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳаво кемалари паркини босқичма-босқич янгилаш ва замонавий лайнерлар билан тўлдириш учувчилар таркибини юқори малакали кадрлар билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Ўқув-машқ маркази» ДУК фуқаро авиацияси соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ учувчиларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини таъминлашга қодир бўлган замонавий ва тўлиқ функционал авиатсия тренажёрларига, авария-қутқарув тайёргарлиги комплексига, шунингдек, инструктор-ўқитувчилар таркибига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Ўқув-машқ маркази» ДУК негизида олий техник маълумотли авиация ходимлари орасидан фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш курсларини (кейинги ўринларда тайёрлов курслари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро авиацияси соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ўқув режалари ва дастурларини, услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро авиацияси соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — фуқаро авиацияси соҳасидаги халқаро стандартлар ва етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олиб, курсларни тамомлаганлик тўғрисида белгиланган намунадаги ҳужжат (сертификат) берилишини назарда тутган ҳолда тайёрлов курсларининг ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Ўқув-машқ маркази» ДУКни тайёрлов курсларини ўтказиш ҳуқуқи учун сертификатлашни ташкил этсин ва ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — амалдаги тармоқ ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш ва йўлга қўйиш бўйича харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
524-сон