Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1806-4]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 178-модда) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июль,
97-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 714-модда)