Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2127-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32-сон «Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2127, 2010 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 263-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 июнь,
92-сон
Давлат солиқ қўмита раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 июнь,
2017-36-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 30 июндаги 92, 2017-36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Низомнинг 12-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «ДАК» қисқартмаси «АЖ» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти билан келишилган.
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси У. МУСТАФОЕВ
2017 йил 30 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 711-модда)