Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ ҳамда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортишга оид ўтказилган мониторинг натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 ноябрь,
379-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 31-модда)га 3-иловадаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
Тўловчилар |
Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи тушум ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида): | |
|
шаҳар ва қишлоқ жойларда |
узоқ ва тоғли туманларда | |
| Улгуржи ва чакана савдо | 5 | 3 |
| Умумий овқатланиш: а) умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта ва олий ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналари; |
5 |
5 |
| б) бошқа умумий овқатланиш корхоналари | 10 | 7 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомда:
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
N= V x C
бунда:
N — ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси;
V — ҳисобот ойидаги ялпи тушум;
С — ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ставкаси.
Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоблашга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган»;
б) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 1-иловага жадвал қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
Тўловчилар |
Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи тушум ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида): | |
|
шаҳар ва қишлоқ жойларда |
узоқ ва тоғли туманларда | |
| Улгуржи ва чакана савдо | 5 | 3 |
| Умумий овқатланиш: а) умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта ва олий ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналари; |
5 |
5 |
| б) бошқа умумий овқатланиш корхоналари | 10 | 7 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) 2-иловада:
1, 2 ва 4-сатрлар чиқариб ташлансин;
6-сатрдаги «1010» рақами «910» рақами билан алмаштирилсин;
3, 5 ва 6-сатрлар тегишли равишда 1, 2 ва 3-сатрлар ҳисоблансин;
изоҳ чиқариб ташлансин;
д) 3-иловада:
1 ва 3-сатрлар чиқариб ташлансин;
5-сатрдаги «Солиқ солинадиган тушум (3-сатр — 4-сатр)» сўзлари «Солиқ солинадиган тушум (1-сатр — 2-сатр)» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 4—7-сатрлар тегишли равишда 1—5-сатрлар ҳисоблансин;
«*» белгили изоҳ чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда, 24-сон, 200-модда)