Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022 12.07.2017 йилдаги ПҚ-3129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022
Ҳужжат 19.07.2017 05 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли асосда бартараф этиш, ушбу вазифаларни амалга оширишда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш ҳамда туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Молия вазирлигининг Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш ва уларнинг котибиятларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар вилоятлар ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмни ривожлантириш масалалари бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда жорий этилаётган вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ва уларнинг котибияти тўғрисидаги низомларни бир ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов жорий этилаётган лавозимларни пухта махсус билимларга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган, чет тилларини яхши биладиган, тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3129-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 50 — 55 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тегишли.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2б-илова изоҳининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«** Кегейли, Миришкор, Чироқчи, Шеробод, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Қизириқ, Зангиота туманларига тегишли.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

I тоифали ҳудудлар бўйича

1.

Андижон вилояти

53

2.

Қашқадарё вилояти

53

3.

Самарқанд вилояти*

55

4.

Тошкент вилояти*

55

5.

Фарғона вилояти

53

II тоифали ҳудудлар бўйича

6.

Бухоро вилояти*

55

7.

Навоий вилояти

53

8.

Наманган вилояти

53

9.

Сурхондарё вилояти

53

10.

Хоразм вилояти*

55

III тоифали ҳудудлар бўйича

11.

Жиззах вилояти

50

12.

Сирдарё вилояти

50

Тоифадан ташқари

13.

Тошкент шаҳри**

59

Жами

697

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Хоразм, Бухоро ва Самарқанд ва Тошкент вилоятларида туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари ва котибиятлари (2 нафар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Капитал қурилиш бошқармаси (8 нафар), Инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси (6 нафар) ҳамда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (40 нафар) ҳисобга олинмаган ҳолда.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Сурхондарё вилояти» бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи сатрдаги «21» сони «22» сони билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жами» сатридаги «263» сони «264» сони билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир юз эллик еттинчи сатрининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунидаги «3 183» сони «3 184» сони билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 646-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон; 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон)