Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар ва ўқув юртлари муаллимларининг, илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 2002 йил 7 августдаги ПФ-3112-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда):
6-банднинг иккинчи устунидаги «14» рақами «18» рақамига алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи устунидаги «16» рақами «20» рақамига алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи устунидаги «640» рақами «800» рақамига алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи устунидаги «720» рақами «800» рақамига алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 31 октябрь,
375-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 161-модда; 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)