Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
484-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
низом
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда — Бюро) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ, шунингдек, уларнинг бўлинмалари билан Бюрога юкланган вазифаларни амалга ошириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
истеъмолчи — электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
энергия ресурсларини етказиб берувчилар — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимларини Бюро фаолиятига жалб этиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчиларга ёзма сўровлар юборишга ҳақли.
Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимларини жалб этиш оғзаки сўров бўйича амалга оширилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ҳудудий жойлашув принципи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимларини жалб этиш уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлиқ ҳажмда сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Иш якунлари бўйича тегишли ходимнинг фаолияти ҳақида далолатнома тузилади, унинг нусхаси тегишли энергия ресурслари етказиб берувчиларга юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
3-боб. Маълумотларни алмашиш ва солиштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ биллинг тизимига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
10. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари реестрларда кўрсатилган маълумотларни Бюронинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва ресурсларидаги маълумотлар билан солиштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АКнинг биллинг тизимларига мажбурий тартибда уланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
4-боб. Тафовутларни аниқлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи кунига қадар бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутлар мавжудлигини аниқлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали белгиланган тартибда чоралар кўради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ электр энергияси ва табиий газ балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ўрнатишда ҳамкорлик қилиш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурсларидан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда уларни пломбалаш истеъмолчилар иштирокида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
6-боб. Биргаликда тушунтириш ишларини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
21. Тушунтириш ишлари режаларида қуйидагилар назарда тутилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари, тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар ходимлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш ва материаллар чоп этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини жалб этиш, шунингдек юкланган вазифаларни самарали бажаришга доир бошқа тадбирларни амалга ошириш.
7-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бюро ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, энергия ресурслари етказиб берувчилар билан фаолиятнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида
низом
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом шартномавий мажбуриятларни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаларини бажармаганлик учун, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
истеъмолчи — электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
энергия ресурслари етказиб берувчилар — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан, унинг вакилларига электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Истеъмолчилар авария режимида электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан узиб қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5 — 10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Бюро ходимлари ва улар томонидан жалб этиладиган мутахассислар истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш ишларини ўтказишда зарур хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловада, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган корхоналар фақат суднинг қарори бўйича узиб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган пайтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан кейин қарзларни мажбурий, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр ва газ тармоқларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр ва газ тармоқларининг нуқталари Бюро ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр ва газ тармоқларига қайта уланади:
электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;
истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлар тўланганда;
электр ва газ тармоқларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр ва газ тармоқларига қайта уланади.
Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармоқдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қайта улаш якуни бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига кайта улашдан тушган ҳамда Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳисобрақамларида тўпланган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
(241-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
25 фоизи ― Бюро марказий аппаратининг ҳисобрақамига ўтказилади;
25 фоизи ― Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобрақамига ўтказилади;
50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади ва ундан Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улашдан тушадиган, шунингдек, Бюронинг юқори органларига ўтказиладиган маблағларни тўплаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(241-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоида
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 659-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)