04.07.2017 йилдаги 462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб, давлат солиқ хизматларига тақдим этиладиган солиқ бўйича ҳисоботлар асосида шакллантириладиган, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишнинг Марказлаштирилган электрон реестри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг жисмоний шахсларнинг меҳнат стажларини электрон ҳисобга олишга босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорларни, деҳқон хўжаликлари аъзоларини, қорамол ўстириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланаётган шахсларни ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа субъектлари бўйича — 2018 йил 1 январдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ташкилотлар бўйича — 2019 йил 1 январдан бошлаб.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнат стажи (шу жумладан лавозим мавқеи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар) ҳақидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда, бу борадаги илғор амалий тажрибаларни ўрганиш асосида, жисмоний шахслар меҳнат стажининг архивга оид маълумотларини, уларнинг кафолатланган сақланишини таъминловчи резерв сақлаш механизмини яратиш тўғрисида таклифларни 2017 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда — 2019 йилдан бошлаб, фуқароларга меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматининг Давлат интерактив хизматлари кўрсатишнинг ягона портали орқали тақдим этилишини жорий қилсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 620-модда)