Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таклифларига биноан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) ва юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил қилинганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Жамғарма маблағлари хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини, ижтимоий, тиббий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳар хил маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашлари (кейинги ўринларда ҳудудий васийлик кенгашлари деб аталади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Республика васийлик кенгаши Жамғармани бошқарувчи ҳамда ҳудудий васийлик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар Республика васийлик кенгаши ва ҳудудий васийлик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, бинолари ва ҳудудларини ободонлаштиришга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш ва амалга оширишга;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун Жамғармага хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари тайёрлашга;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Жамғарма маблағларини бошқаришга, улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашга, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлашга;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратишга;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишга;
болаларни оилада тарбиялашнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маърифий ишлар олиб боришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» интернат уйларида интеллектуал ривожланишда ижобий динамика кузатилаётган ногиронлиги бўлган шахсларда меҳнат кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган замонавий шакл ва усулларни жорий қилишга кўмаклашиш.
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашлари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Республика васийлик кенгашининг:
айрим ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида олдин ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида тарбияланган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ва ҳолати хусусиятларини инобатга олиб улар учун бўлимлар ташкил қилиш;
тижорат банкида ҳисоб рақамига эга бўлган Тошкент шаҳар 2-сон ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйида ижтимоий шериклик доирасида махсус бўлим ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикага эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларни кейинчалик жамиятга интеграция қилиш учун уларнинг мустақил ҳаётий ва меҳнат кўникмаларини ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш бўлимнинг асосий мақсади ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
7. Белгилансинки:
Республика васийлик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий васийлик кенгашларининг таркиблари Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш мақсадида юридик шахс ташкил этмасдан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) цехлари, устахоналар ва ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиши мумкин, уларнинг товарларини сотишдан олинган даромадлар интернат уйларнинг алоҳида бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида жамланади ва улардан (товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин) қаттиқ ва юмшоқ инвентарь сотиб олиш, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ҳисоб рақамларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Республика васийлик кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари икки ҳафта муддатда Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳудудий васийлик кенгашларининг таркиби ва низомини тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 июль,
455-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) асосий вазифалари, функцияларини ва фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Республика васийлик кенгаши «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини яхшилашга, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга кўмаклашувчи доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3. Республика васийлик кенгаши ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан жамоатчилик асосида юритади.
4. Республика васийлик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Республика васийлик кенгашининг таркибига давлат органлари ва муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари, хайр-эҳсон қилувчилар ҳамда «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган жисмоний шахслар кириши мумкин.
5. Республика васийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
2-боб. Республика васийлик кенгашининг асосий вазифалари
6. Қуйидагилар Республика васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, бинолари ва ҳудудларини ободонлаштиришга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга ва амалга оширишга;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишга;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари тайёрлашга;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Жамғарма маблағларини бошқариш, улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашга, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлашга;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратишга;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишга;
болаларни оилада тарбиялашнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маърифий ишлар олиб боришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» интернат уйларида интеллектуал ривожланишда ижобий динамика кузатилаётган ногиронлиги бўлган шахсларда меҳнат кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган замонавий шакл ва усулларини жорий қилишга кўмаклашиш.
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3-боб. Республика васийлик кенгашининг функциялари
7. Республика васийлик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигидан, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларидан зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўрайди;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур тиббий, реабилитация, ўқув ускуналари, бошқа асбоб-ускуналар, инвентарь билан жиҳозлашга эҳтиёжни аниқлаш учун «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари моддий-техника базасининг ҳолатини ўрганишда иштирок этади. Зарурат бўлганда ўрганишлар якунлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини методик такомиллаштириш, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларига киритади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишда, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил қилишда, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаб юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам беришда, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш тадбирларига манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек Жамғармага хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия қилади ва белгиланган тартибда келишади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тавсиясига биноан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳудудий кенгашлари таркибларини келишади;
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва мусобақалар, шу жумладан спорт мусобақалари ташкил этишга кўмаклашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида тарбиялаш, ўқитишнинг, шу жумладан меҳнатнинг замонавий усулларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини методик таъминлашни такомиллаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва уларнинг жисмоний камол топиши масалаларида кўмаклашади;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мослаштириш марказлари, «Мурувват» интернат уйлари васийлигида бўлмаган ногиронлиги бўлган болаларни амбулаторияда даволаш бўйича марказлар, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшамайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга ёрдам бериш бўйича тиббий-ижтимоий марказлар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашади;
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадлари ва маблағлари харажатларининг прогноз параметрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари ва маблағлари сарфининг тасдиқланган прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш учун тафтиш комиссиясини тайинлайди;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади;
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Жамғарма маблағларини барқарор шакллантиришни таъминлаш, уни ўз вақтида молиялаштириш ва мақсадли фойдаланиш устидан доимий назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика васийлик кенгаши йиғилишларига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг раҳбарларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ва шароитларини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқишдан манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини таклиф этади;
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика васийлик кенгаши вакилларидан, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унга идоравий мансуб муассасалар ходимларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини ўрганиш, улар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил этади;
(7-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳудудий васийлик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(7-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
4-боб. Республика васийлик кенгаши фаолиятини ташкил этиш
8. Республика васийлик кенгаши раис, раиснинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
9. Республика васийлик кенгаши раиси:
Республика васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибини белгилайди ва йиғилишни чақиради, Республика васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижроси назорат қилинишини ташкил этади;
Республика васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаларини тасдиқлайди;
Республика васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича улар ишини мувофиқлаштиради;
Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
10. Республика васийлик кенгаши раиси ўринбосарининг ваколатлари Республика васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.
11. Республика васийлик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Республика васийлик кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
Республика васийлик кенгашига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан долзарб масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Республика васийлик кенгашида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ўз хулосаларини бериш.
12. Республика васийлик кенгаши котиби:
Республика васийлик кенгаши йиғилишига барча зарур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Республика васийлик кенгаши раиси билан йиғилиш ўтказиш муддати ва жойини келишади;
Республика васийлик кенгаши йиғилишлари кун тартиби масалалари бўйича ўтказилишини ташкил этади;
Республика васийлик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни йиғилиш ўтказиш санаси, кун тартиби, вақти ва жойидан хабардор қилади;
Республика васийлик кенгаши йиғилишлари қарорлари ижроси мониторингини олиб боради;
Республика васийлик кенгаши баённомаларини расмийлаштиради ва уларни Республика васийлик кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Республика васийлик кенгаши котиби овоз бериш ҳуқуқи билан Республика васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
13. Республика васийлик кенгаши йиғилишларига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф қилиниши мумкин.
14. Республика васийлик кенгаши йиғилишлари йил чорагида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
15. Республика васийлик кенгаши йиғилиши аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
16. Республика васийлик кенгаши йиғилишини раис олиб боради, у бўлмаганда раис ўринбосари олиб боради.
5-боб. Республика васийлик кенгаши қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш
17. Республика васийлик кенгаши қарорлари унинг аъзоларининг овоз бериши йўли билан қабул қилинади.
18. Республика васийлик кенгаши йиғилишида қарор унинг аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
19. Республика васийлик кенгаши қарорлари йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади.
Республика васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаси раис томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта мобайнида Республика васийлик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга етказилади.
20. Республика васийлик кенгаши раиси қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Республика васийлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича Республика васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаши мумкин.
21. Республика васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Республика васийлик кенгаши котибида сақланади.
22. Республика васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенгаш йиғилишларида ялпи муҳокама қилиш йўли билан мунтазам равишда улар бажарилиши мониторинги олиб борилади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгаши тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда ҳудудий васийлик кенгаши деб аталади) асосий вазифалари, функцияларини ва фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳудудий васийлик кенгаши «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини яхшилашга, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга кўмаклашувчи доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Ҳудудида фақат «Мурувват» интернат уйлари фаолият кўрсатаётган минтақаларда «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашлари ташкил этилади.
3. Ҳудудий васийлик кенгаши ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан жамоатчилик асосида юритади.
Ҳудудий васийлик кенгаши фаолиятини «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) мувофиқлаштиради.
Ҳудудий васийлик кенгаши Республика васийлик кенгашига ҳисобот беради.
4. Ҳудудий васийлик кенгашларининг таркиблари ва улар тўғрисида низомлар Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳудудий васийлик кенгашининг таркибига давлат органлари ва муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари, хайр-эҳсон қилувчилар ҳамда «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган жисмоний шахслар кириши мумкин.
5. Ҳудудий васийлик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
2-боб. Ҳудудий васийлик кенгашининг асосий вазифалари
6. Қуйидагилар ҳудудий васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, бинолари ва ҳудудларини ободонлаштиришга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш ва амалга оширишга;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари тайёрлашга;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашга, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлашга;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратишга;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишга;
болаларни оилада тарбиялашнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маърифий ишлар олиб боришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» интернат уйларида интеллектуал ривожланишда ижобий динамика кузатилаётган ногиронлиги бўлган шахсларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш учун тарбиялашнинг замонавий шакл ва усулларини жорий қилишга кўмаклашиш.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3-боб. Ҳудудий васийлик кенгашининг функциялари
7. Ҳудудий васийлик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларидан зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўрайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур тиббий, реабилитация, ўқув ускуналари, бошқа асбоб-ускуналар, инвентарь билан жиҳозлашга эҳтиёжни аниқлаш учун «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари моддий-техника базасининг ҳолатини ўрганишда иштирок этади. Зарурат бўлганда ўрганишлар якунлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини методик такомиллаштириш, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, Республика васийлик кенгашига ва давлат бошқаруви бошқа органларига киритади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишга, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил қилишга, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаб юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам беришга, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш тадбирларига манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари раҳбар лавозимларига номзодлар бўйича Республика васийлик кенгашига таклифлар тақдим этади;
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва мусобақалар, шу жумладан спорт мусобақалари ташкил этишга кўмаклашади;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида тарбиялаш, ўқитишнинг, шу жумладан меҳнатнинг замонавий усулларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини методик таъминлашни такомиллаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва уларнинг жисмоний камол топиши масалаларида кўмаклашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мослаштириш марказлари, «Мурувват» интернат уйлари васийлигида бўлмаган ногиронлиги бўлган болаларни амбулаторияда даволаш бўйича марказлар, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшамайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга ёрдам бериш бўйича тиббий-ижтимоий марказлар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашади;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига тушган хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағларидан фойдаланилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг раҳбарларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ва шароитларини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқишдан манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини таклиф этади;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий васийлик кенгаши вакилларидан, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизими муассасалари ходимларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари вакилларидан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини ўрганиш, улар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил этади;
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
4-боб. Ҳудудий васийлик кенгаши фаолиятини ташкил этиш
8. Ҳудудий васийлик кенгаши раис, раиснинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
9. Ҳудудий васийлик кенгаши раиси:
ҳудудий васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибини белгилайди ва йиғилишни чақиради, ҳудудий васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижроси назорат қилинишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ ҳудудий васийлик кенгаши фаолиятини ташкил этади;
ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаларини тасдиқлайди;
ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича улар ишини мувофиқлаштиради;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, бошқа ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
10. Ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
ҳудудий васийлик кенгашига «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан долзарб масалалар бўйича таклифлар киритиш;
ҳудудий васийлик кенгашида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ўз хулосаларини бериш.
11. «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари раҳбарлари ҳудудий васийлик кенгашларининг котиблари ҳисобланади.
12. Ҳудудий васийлик кенгаши котиби:
ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларини ташкил этади, йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойидан хабардор қилади;
ҳудудий васийлик кенгаши баённомаларини юритади, шунингдек тасдиқланган баённомаларни ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;
ҳудудий васийлик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек унинг натижаларини кўриб чиқиш учун ҳудудий васийлик кенгашига киритади;
ҳудудий васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юритади, уларнинг сақланишини таъминлайди;
ҳудудий васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.
13. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф қилиниши мумкин.
14. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари йил чорагида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
15. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилиши аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
16. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишини унинг раиси олиб боради, у бўлмаганда раис ўринбосари олиб боради.
5-боб. Ҳудудий васийлик кенгаши қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш
17. Ҳудудий васийлик кенгаши қарорлари унинг аъзоларининг овоз бериши йўли билан қабул қилинади.
18. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишида қарор унинг аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
19. Ҳудудий васийлик кенгаши қарорлари йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаси раис томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта мобайнида ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга етказилади.
20. Ҳудудий васийлик кенгаши раиси қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича ҳудудий васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаши мумкин.
21. Ҳудудий васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ҳудудий васийлик кенгаши котибида сақланади.
6-боб. Якунловчи қоида
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Низом
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ҳисоб рақамларида жамланади, улардан, шу жумладан тижорат банкида очилган валюта ҳисоб рақамларидаги маблағлардан ушбу Низомга мувофиқ «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг, шунингдек Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг ижтимоий, тиббий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, «Мурувват», «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларнинг (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳар хил маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, семинарлар ташкил этиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Жамғарма маблағлари:
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар иштирокида ўтказилган хайрия гала концертлардан, маданий-оммавий ва спорт тадбирларидан тушган тушумлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар томонидан тайёрланган товарларни сотишдан тушган маблағлар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар), хорижий грант берувчилар ва донорларнинг ёрдами, Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларида жойлаштиришдан тушган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан шакллантирилади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
4. Жамғарма маблағларидан:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш (бинолар, иншоотларни жорий, мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббий, реабилитацион, ўқув ускуналари, мебель, ташкилий техника ва бошқа техникани, юмшоқ инвентарь, транспортни, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолияти жараёнида зарур бўлган бошқа товарлар ва хизматларни сотиб олиш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув анжомлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар томонидан, уларни ўқитиш, шу жумладан меҳнат жараёнида товарлар тайёрлаш учун қўлланиладиган хом ашё ва материалларни харид қилиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини ёритадиган Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтини яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари ўтказиш, саҳна костюмлари сотиб олиш, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Республика васийлик кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари (товарларнинг номлари, уларнинг сони, ишлар, хизматлар бўйича) «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг тегишли товарлар ва хизматларга эҳтиёжларини ўрганиш асосида Республика васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма маблағларидан, шунингдек уларни Республика васийлик кенгашининг қарорларига мувофиқ «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига (Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари) ўтказиш йўли билан фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари томонидан Жамғармадан уларнинг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига тушган маблағлардан фойдаланиш Республика васийлик кенгашининг қарорларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғармадан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига тушган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик ушбу муассасалар раҳбарларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарманинг «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий рақамларига ўтказилган, ҳисобот йили охирида фойдаланилмаган маблағлари Жамғармага қайтарилмайди ва келгуси календарь йилда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Жамғармани бошқариш
11. Республика васийлик кенгаши Жамғармани бошқариш органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Республика васийлик кенгаши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва маблағлар сарфларининг прогноз параметрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш учун тафтиш комиссиясини тайинлайди;
зарурат бўлганда, Жамғарманинг даромадлари ва маблағлар сарфларининг тасдиқланган прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;
Жамғармага хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар жалб этилишига кўмаклашади;
Жамғарма маблағларидан ушбу Низомда назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Жамғарма маблағлари барқарор шакллантирилишини, ўз вақтида молиялаштирилишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш устидан назорат қилади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
операция хизмати кўрсатади, Жамғарма маблағлари бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритади, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб боради;
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларидан Жамғармадан олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисоботлар сўрайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Республика васийлик кенгашига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)