Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассиси ҳисобланадиган «Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасининг бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
«Яшнобод» инновация технопарки (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки деб аталади) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Яшнобод» технопаркининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармони билан ташкил этилган Мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) «Яшнобод» технопарки ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар сони кўпайишига кўра «Яшнобод» технопарки дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, «Яшнобод» технопарки дирекцияси:
«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори асосида «Яшнобод» технопарки резидентларини рўйхатдан ўтказади ва уларни «Яшнобод» технопарки резидентлари реестрига киритади ва уларга резидент мақоми тўғрисида гувоҳнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан битимлар ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида шартномалар тузади;
«Яшнобод» технопарки резидентлари учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида кафил сифатида иштирок этади;
«Яшнобод» технопарки резидентларида инновация лойиҳаларини амалга оширишда пайдо бўладиган ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек «Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларининг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қаноатлантиришда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;
«Яшнобод» технопарки резидентлари томонидан ўзларига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, кейинчалик унинг натижаларини Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокимлигига ва Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳрида жойлашган ва Тошкент шаҳри ҳамда Яшнобод тумани ҳокимликлари, шунингдек технопарк қатнашчилари томонидан «Яшнобод» технопарки дирекциясига белгиланган тартибда берилган ишлаб чиқариш майдонлари, бино ва иншоотларни ўз ваколатлари доирасида оператив бошқаради;
инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда Мувофиқлашитирувчи кенгаш қарорлари асосида, «Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан тузилган битимларни ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномаларни бекор қилиш учун судга даъво аризалари билан мурожаат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки фаолиятини оператив бошқариш ва резидентлар томонидан инновация лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
4. «Яшнобод» технопаркида амалга ошириш тавсия этилаётган инновация лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
5. «Яшнобод» технопарки резидентлари фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги механизми белгилансин:
биринчи босқич — илмий тадқиқотларнинг барча босқичларини ўтказиш — Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи босқич — тажриба лойиҳаларини амалга ошириш — инновация ишланмаларининг буюртмачилари ва асосий фойдаланувчилари маблағлари ҳисобига;
учинчи босқич — тажриба-саноат жиҳатидан жорий этиш — инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек тижорат банклари кредитлари ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;
тўртинчи босқич — тижорат жиҳатидан жорий этиш — тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Яшнобод» технопарки дирекцияси билан биргаликда бир ой муддатда Мувофиқлаштирувчи кенгашга белгиланган тартибда тасдиқлаш учун:
Инновация лойиҳаларини танлаб олиш мезонларини белгилаган ҳолда аризачиларнинг «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиши учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;
2017-2018 йилларда «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш тадбирлари Дастурини киритсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, «Яшнобод» технопарки дирекцияси таъминоти:
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда «Яшнобод» технопарки ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган «Яшнобод» технопарки резидентларининг соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ҳамда оператив бошқариш учун белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;
«Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича «Яшнобод» технопарки дирекциясининг 2017 йилги таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратсин.
9. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
ўн кун муддатда «Яшнобод» технопарки дирекцияси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
«Яшнобод» технопарки дирекцияси фаолиятини ташкил этишда кўмаклашсин ҳамда «Яшнобод» технопарки дирекциясига автотранспорт воситалари, шунингдек уларни сақлашга тегишли лимитлар ажратиш юзасидан белгиланган тартибда таклиф киритсин.
10. «Яшнобод» технопарки дирекцияси Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уй манзилига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июль,
468-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Яшнобод инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Яшнобод» инновация технопарки тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Яшнобод» инновация технопаркининг мақсади, фаолиятининг асосий йўналишлари, функцияларини, шунингдек «Яшнобод» инновация технопарки фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«Яшнобод» инновация технопарки (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки деб аталади) — ўзаро, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилувчи, тадбиркорлик, инвестиция фаолиятини ва илмий фаолиятни юритиш мақсадида замонавий технологик ва ташкилий муҳитни шакллантирувчи илм-фан ва таълимнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлари, молия институтлари ва тадбиркорларнинг интеграциялашуви шакли;
технопарк резиденти — технопарк ҳудудида технопаркнинг мол-мулкидан, номоддий активларидан, преференциялар ва кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланадиган ва белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки резидентлари реестрига (кейинги ўринларда Резидентлар реестри деб аталади) киритилган, илмий ишланмаларни, тадқиқотларни, тажриба лойиҳаларини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) саноатда, тижоратда жорий этишни амалга оширувчи юридик шахс;
технопарк ҳудуди — «Яшнобод» технопарки дирекциясининг оператив бошқарувидаги, шунингдек технопарк резидентлари томонидан, Тошкент шаҳри бўйича собиқ ҳудуд принципини ҳисобга олган ҳолда инновация лойиҳаларини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш майдонлари, бинолар, иншоотлар ва ер участкалари;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармони билан тузилган коллегиал орган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати — узайтириш имконияти билан 30 йил.
2-боб. «Яшнобод» технопаркининг мақсади, ихтисослашуви, фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари
4. «Яшнобод» технопаркини ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади:
Инновация маҳсулотлари яратишнинг барча босқичларида, шунингдек маҳаллий ва хорижий ишланмалар ва технологиялар асосида инновация, юқори технологияли ва илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташаббускорларига кўмаклашишни назарда тутадиган инновация тадбиркорлигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
технопарк резидентлари технологияларини саноатнинг турли секторларига бериш, технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда замонавий хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансферини таъминлаш;
кичик ва хорижий инновация тадбиркорлигини, олимлар ва ишланмалар яратувчилари жамоаларини халқаро кооперацияга киритиш масалаларини ҳал этиш, экспортга йўналтирилган инновация ишлаб чиқаришларини жадал ривожлантириш;
инновация тадбиркорлиги, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида самарали давлат-хусусий шерикчиликни йўлга қўйишга кўмаклашиш.
5. «Яшнобод» технопарки:
кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
материалшунослик, металларга ишлов бериш технологиялари, сейсмочидамлик, қурилиш материаллари;
озиқ-овқат саноати;
энергияни тежаш, энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини яратиш;
электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик, электротехника соҳаларида илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, саноат-тажриба синовлари ўтказишга ва инновация маҳсулотлари намуналарини ўзлаштириш учун беришга ихтисослашади.
«Яшнобод» технопаркининг ихтисослашув соҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларига биноан кенгайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
патент тозалигини инобатга олган ҳолда инновация ишланмаларини, ички ва ташқи бозорларда талаб қилинган юқори технологияли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ва кичик инновация корхоналарини ташкил этиш;
инновация ишланмаларининг саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва улардан ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда ҳуқуқий муҳофазани таъминлаш;
замонавий хорижий ва маҳаллий технологияларни, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида жорий этиш имкониятини инобатга олган ҳолда уларнинг трансферини таъминлаш;
юқори технологияли ва инновация ишлаб чиқаришларини ташкил этишдан манфаатдор бўлган, шунингдек ушбу мақсадлар учун салоҳият ва ресурсларга эга бўлган маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш;
илмий-тадқиқот ва инновация ишланмалари самарадорлигини ошириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори малакали мутахассисларни, шунингдек таълим муассасалари талабаларни жалб этиш мақсадида олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва ишлаб чиқариш соҳаси субъектлари билан яқин ва амалий ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
инновация ишланмалари натижаларини тегишли тармоқларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг амалий фаолиятига кенг жорий қилиш.
7. «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари унинг ҳудудида қуйидаги функцияларини бажариш йўли билан амалга оширилади:
тадқиқотлар ва ишланмаларни тижоратлаштиришга мўлжалланган кичик инновация корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантиришга, шунингдек бошловчи тадбиркорларга инновация лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларини, илмий ташкилотлар ходимларини, алоҳида олимлар ва мутахассисларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
технопарк резидентларига кенг кўламли хизматлар кўрсатиш, шунингдек технопарк резидентларига илмий-техник тадқиқотлар, ишланмалар ва ихтиролар натижаларини тижоратлаштиришда кўмаклашиш;
инновация менежменти ва инновациялар маркетинги соҳасида тадбиркорлар ва мутахассисларни ўқитишни ва тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг касбий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқарув билимлари даражасини ошириш;
илмталаб технологиялар ва рақобатбардошли маҳсулотлар яратишга йўналтирилган илмий-техник лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилишига ва уларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро илмий-техник ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;
инновация лойиҳаларини молиялаштиришга ёки тижоратлаштиришга кўмаклашувчи хорижий ва маҳаллий молия институтлари, ташкилотлар ва йирик корхоналарнинг лойиҳаларини жалб этиш;
тижорат, экспорт, илмий салоҳиятга эга бўлган ҳамда илғор техника ва илмталаб технологиялар асосида янги маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновация таклифларини танлаб олишни ташкил этиш;
технопарк резидентлари ва қатнашчиларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш учун лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонларини, асбоб-ускуналарни, шунингдек офис, ишлаб чиқариш, омборхона, ўқув биноларини, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа биноларни шартнома асосида ижарага бериш йўли билан уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришда ўзлаштиришда кўмаклашиш.
3-боб. «Яшнобод» технопарки фаолиятини бошқариш
8. «Яшнобод» технопарки фаолиятини мувофиқлаштириш Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонида белгиланган ташкилотлар «Яшнобод» технопаркининг қатнашчилари ҳисобланади.
Заруратга кўра, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори асосида «Яшнобод» технопарки қатнашчилари таркиби янги инновацион, илмий-техник ва ишлаб чиқариш жараёнлари интеграциялашувидан ва қўшимча вазифалар белгиланишидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар, идоралар ҳамда илм-фан соҳасида тегишли илмий бўлинмалар ва инфратузилмага ва технологияларга, шунингдек илгари суриладиган инновация ишланмаларини баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш соҳасида тажрибага эга бўлган бошқа ташкилотлар «Яшнобод» технопарки қатнашчилари бўлиши мумкин.
10. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки қатнашчиларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Яшнобод» технопаркини ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Яшнобод» технопарки фаолиятининг устувор йўналишларини ва соҳаларини, уларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасига киритиш учун белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда инновация маҳсулотларини яратишга буюртмаларни шакллантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалга ошириш тавсия этилаётган инновация лойиҳалари бўйича, кейинчалик уларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида муҳокама қилиш учун танлаб олиш мезонларига мувофиқ хулосалар тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки дирекциясига «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига мувофиқ Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш.
11. Технопарк фаолиятини оператив бошқариш Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Яшнобод инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
12. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тақдимномаси бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси директорининг ўринбосари ва ходимлари «Яшнобод» технопарки дирекциясининг директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
13. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этиш;
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига асосан резидентларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни Резидентлар реестрига киритиш, Технопарк резиденти мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда Гувоҳнома деб аталади) бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
технопарк резидентларини технопарк ҳудудида жойлаштириш, шунингдек «Яшнобод» технопарки дирекцияси томонидан белгиланган тартибда Резидентлар реестрини юритиш;
технопарк резидентларига инновация жараёни ва инновация маҳсулотларини тижоратлаштиришнинг барча босқичларида молиялаштиришни, шу жумладан давлатнинг, илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларининг, тадбиркорлик субъектларининг, тижорат банкларининг, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг, венчур фондларнинг, ижтимоий молиялаштиришнинг (краудфандинг) молиявий ресурсларини ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этишда кўмаклашиш;
технопарк резидентларининг инновация лойиҳаларини амалга ошириши давомида, шу жумладан уларни технопарк ҳудудида жойлаштиришда, ушбу мақсадлар учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқишда, экспертизадан ўтказиш ва келишишда, пудратчиларни танлашда ҳамда қурилиш пудрати шартномаларини тузишда, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда, зарур меҳнат, энергетика, табиий ва бошқа ресурслар билан таъминлашда ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
Тошкент шаҳрида жойлашган ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Яшнобод тумани ҳокимлиги, шунингдек «Яшнобод» технопарки қатнашчилари томонидан белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни берилган ваколатлар доирасида оператив бошқариш;
«Яшнобод» технопаркида ишлаш, «Яшнобод» технопарки ва унинг резидентлари муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва мулкий комплексларига хизмат кўрсатиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
инновация ишланмаларини лицензиялаш, патентлаш ва киритишда кўмаклашиш;
резидентлар маҳсулотларининг халқаро кўргазмаларда намойиш этишда кўмаклашиш, шунингдек Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари асосида таълим дастурлари ва тренинглар ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
технопарк резидентларига уларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига белгиланган тартибда уланишида кўмаклашиш;
халқаро хамкорликни ва хорижий инновация технопарклари тажриба алмашишини амалга ошириш, «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш учун хорижий экспертларни жалб этиш.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига, шунингдек Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. «Яшнобод» технопарки дирекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан битимлар тузиш ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун шартномалар тузиш;
имтиёзли кредитлар олиш мақсадида «Яшнобод» технопарки резидентлари учун кафил бўлиш;
шартнома асосида хизматлар кўрсатиш, шу жумладан консалтинг, муҳандислик, логистика, таълим, сервис, юридик, маркетинг, таъмирлаш, савдо-маиший, молиявий, фойдаланиш, воситачилик хизматлари ва хизматларнинг бошқа турларини, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида патент-лицензия кузатуви ва хизматларини, шу жумладан чет ташкилотларни жалб этган ҳолда кўрсатиш;
технопарк резидентлари ва қатнашчиларига, бошқа хўжалик субъектларига «Яшнобод» технопарки дирекциясига оператив бошқариш учун инновация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансфер қилинишини таъминлаган ҳолда юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш, рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун белгиланган тартибда берилган асбоб-ускуналарни, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонларини, офис, ишлаб чиқариш, омборхона, ўқув биноларини, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа биноларни шартнома асосида ижарага бериш;
инновация лойиҳаларини, шу жумладан молиявий ресурсларни ва «Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағларини жалб этиш ҳисобига тижоратлаштириш ташаббускори (шериги) бўлиш, шунингдек технопарк резидентлари инновация лойиҳаларини тижоратлаштириш мақсадида грантлар олиш учун буюртманомалар бериш;
инновация лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини ва технопарк инвесторлари ва резидентлари томонидан қабул қилинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик ишлар натижаларини Мувофиқлаштирувчи кенгашга ва Яшнобод тумани ҳокимлигига тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари асосида инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда «Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан тузилган битимларни ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган инновация лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида шартномаларни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Ушбу Низомда назарда тутилган тегишли фаолият қонун ҳужжатларида лицензияланиши белгилаб қўйилган тақдирда «Яшнобод» технопарки дирекцияси фаолиятнинг ушбу турини тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақли.
15. «Яшнобод» технопарки дирекцияси таъминоти:
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда «Яшнобод» технопарки ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган «Яшнобод» технопарки резидентларининг соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ҳамда оператив бошқариш учун белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;
«Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
16. «Яшнобод» технопарки дирекцияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармасининг банк ҳисоб рақамида жамланади ҳамда «Яшнобод» технопарки инфратузилмасини ва ҳудудини, «Яшнобод» технопарки дирекциясини ва унинг биноларини сақлаш ва ривожлантиришга, «Яшнобод» технопарки дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришга, шунингдек «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига мувофиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.
17. «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом, «Яшнобод» технопарки дирекциясининг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Технопарк резидентлари
18. Юридик ва жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти) технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгор бўлиши мумкин.
Жисмоний шахсга технопарк резиденти мақомини бериш юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда ушбу жисмоний шахс белгиланган тартибда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юридик шахсни рўйхатдан ўтказади (ташкил этади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаб олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Технопарк резидентлари сони чекланмаган.
20. Технопарк резиденти мақоми «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаб олиш натижаларига кўра Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига биноан 10 йилгача муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори асосида технопарк резидентини рўйхатдан ўтказади, Резидентлар реестрига киритади ва Гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Технопарк резидентларининг, шу жумладан технопарк резиденти мақоми собиқ ҳудуд принципини ҳисобга олган ҳолда берилган ҳолатларда ҳам статистик ҳисоби Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
21. Технопарк резидентига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки дирекцияси билан тузилган шартномада «Яшнобод» технопарки резидентлари зиммасига қўйилган мажбуриятлар белгиланган тартибда юкланади.
Технопарк резиденти ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
22. Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишга Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига, шу жумладан технопарк резиденти томонидан инновация лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги шартномада белгиланган шартлар ва талаблар бажарилмаган тақдирда «Яшнобод» технопарки дирекциясининг хулосасига кўра, шунингдек ихтиёрий тарзда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. «Яшнобод» технопаркининг махсус солиқ режими ва божхона имтиёзлари
23. Алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларининг амал қилиши фақат технопарк ҳудудида амалга ошириладиган технопарк резидентлари фаолиятига, шунингдек технопарк резидентининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномада назарда тутилган фаолият турларига татбиқ этилади.
24. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференцияларнинг амал қилиши Гувоҳнома берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси технопарк резиденти мақоми берилганлиги факти тўғрисида солиқ, статистика органларини ва бошқа манфаатдор органларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорини илова қилган ҳолда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Технопарк резидентлари бўлган юридик шахсларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномада назарда тутилмаган бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Технопарк резидентларига ер участкалари бериш тартиби
26. Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудидаги ер участкалари технопарк резидентларига инновация ишлаб чиқариши ва «стартаплар» ташкил этиш учун доимий фойдаланишга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Яшнобод тумани ҳокимлиги Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган ва технопарк резидентларига доимий фойдаланишга бериш учун тавсия этилаётган ер участкалари рўйхати, унинг даврий равишда янгилаб турилишини таъминлаган ҳолда шакллантирилади ҳамда Яшнобод тумани ҳокимлигининг ва «Яшнобод» технопарк дирекциясининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Технопарк резидентлари «Яшнобод» технопарки дирекциясига «Яшнобод» технопарки дирекцияси томонидан тасдиқланадиган инновация ишлаб чиқариши ва «стартаплар» ташкил этиш мақсадида объект қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида «Яшнобод» технопарки дирекциясига ариза тақдим этадилар.
«Яшнобод» технопарки дирекцияси технопарк резидентидан ариза олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида уни, аризачига технопарк резиденти мақомини бериш тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори (ёки қарорнинг кўчирмаси)ни илова қилган ҳолда Яшнобод тумани ҳокимлигига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Яшнобод тумани ҳокимлиги икки иш куни мобайнида технопарк резидентига ер участкаси бериш тўғрисида Яшнобод тумани ҳокимининг илтимосномаси билан бирга ҳужжатларни белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳамда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси беш иш куни мобайнида Тошкент шаҳри ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди, қарорга қуйидагилар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси бериш бўйича далолатнома;
ажратилаётган ер участкасининг туташ ер участкалари ва уларнинг фойдаланилиши мақсади кўрсатилган ҳолдаги режаси;
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари зарарларининг (мавжуд бўлса) ҳисоб-китоби;
бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг (улар мавжуд бўлса) баҳоси тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;
ажратилаётган ер участкасининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари ернинг олиб қўйилаётган (харид қилинаётган) ерлари акс эттирилган ҳолдаги чегаралари режаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ер участкалари бериш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар, уларга тасдиқланган нархлар бўйича, ер участкалари берилаётган технопарк резидентлари маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини танлов асосида доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19 — 22-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси келишув якунларига кўра, кўриб чиқиш ва технопарк резидентига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тошкент шаҳри ҳокимлигига ер участкаси ажратиш бўйича материалларни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Материалларни кўриб чиқиш ва Тошкент шаҳри ҳокимининг қарорини қабул қилиш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бош бошқармаси билан биргаликда ер участкаси чегараларини натурага кўчиришни амалга оширади, далолатнома тузади, далолатнома ишларни бажарувчилар ҳамда ер участкаси берилаётган технопарк резиденти томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Тошкент шаҳри ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори асосида Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бош бошқармаси томонидан бир иш куни мобайнида технопарк резидентининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Ер участкаси ажратиш материаллари расмийлаштирилгандан кейин Тошкент шаҳри ҳокимлиги технопарк резиденти билан ер участкасидан доимий фойдаланиш тўғрисида шартнома тузади.
Ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада ер участкасидан доимий фойдаланиш шартлари, томонларнинг ер участкасидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шартноманинг тугатилиш ҳолатлари, шунингдек ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг узайтирилиши ва томонларининг хоҳишига кўра бошқа масалалар белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Технопарк фаолиятини тўхтатиш
35. Технопарк фаолияти у ташкил қилинган муддат тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.
36. Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда технопарк фаолиятини муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўйилади.
37. Технопарк фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
«Яшнобод» инновация технопарки тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Яшнобод» технопаркининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Яшнобод» технопаркининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.
2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармони билан ташкил этилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўлган коллегиал орган ҳисобланади.
3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари «Яшнобод» технопаркининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий функциялари
4. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий функциялари ҳисобланади:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, илмий муассасалар ва таълим муассасаларининг «Яшнобод» технопаркини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, инновация ишланмалари негизида «стартаплар» ташкил этиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш;
инновация жараёнининг барча босқичларида «Яшнобод» технопарки резидентларига молиялаштиришда, шу жумладан инновация маҳсулотларининг потенциал истеъмолчилари, тижорат банклари, ҳомийларнинг, шу жумладан хорижий ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштиришда кўмаклашиш;
«Яшнобод» технопарки дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) фаолиятига, шу жумладан инвестиция фаолиятини амалга оширувчи резидентларни жалб этиш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ер участкалари ажратилиши масалаларида кўмаклашиш;
юқори технологик лойиҳаларни амалга оширувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновация ишланмаларини, кейинчалик уларга «Яшнобод» технопарки резидентлари мақомини бериш учун экспертизадан ўтказиш;
ички бозорда барқарор кооперация алоқаларини йўлга қўйишда ва ишлаб чиқарилган инновация маҳсулотлари экспорт қилинишида хўжалик юритувчи субъектларга — «Яшнобод» технопарки резидентларига кўмаклашиш;
тажриба-саноат ва (ёки) кичик инновация ишлаб чиқаришини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бериладиган, «Яшнобод» технопарки исталган қатнашчисига, Тошкент шаҳри ва Яшнобод тумани ҳокимликларига тегишли ишлаб чиқариш биноларини (уларнинг бир қисмини) ва ер участкаларини «Яшнобод» технопарки ҳудудига киритиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
«Яшнобод» технопарки маҳсулотини олишга, шу жумладан эксҳудудийлик принципини ҳисобга олган ҳолда танлов ўтказиш асосида 10 йилгача бўлган муддат билан «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини бериш бўйича қарор қабул қилиш, кейинчалик уларни резидент сифатида Дирекция томонидан рўйхатдан ўтказиш;
«Яшнобод» технопарки инвесторлари ва резидентлари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларининг зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш, самарасиз фаолият аниқланган тақдирда «Яшнобод» технопаркининг резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш «Яшнобод» технопаркининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳуқуқлари
5. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хўжалик юритувчи субъектларга «Яшнобод» технопарки резидентлари мақомини бериш, кейинчалик уларни ушбу сифатда Дирекция томонидан рўйхатдан ўтказиш;
Дирекциянинг, шунингдек «Яшнобод» технопарки қатнашчиларининг инновация лойиҳаларини амалга ошириш ва жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлари, «Яшнобод» технопарки резидентлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тақдимномаси бўйича Технопарк дирекцияси директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
«Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, Дирекциянинг штат жадвалини ва Дирекциянинг даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш, шунингдек Дирекция директорининг иш ҳақи миқдори ва уни моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига технопаркда инновация фаолиятини кенгайтириш учун қонунчилик базасини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш;
заруратга кўра «Яшнобод» технопарки иштирокчилари таркибига ўзгартиришлар киритиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, «Яшнобод» технопарки резидентларидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатига тегишли бўлган статистик ва бошқа ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан «Яшнобод» технопарки резидентлари томонидан тажриба-саноат ва кичик инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бинолар ва иншоотларни, кейинчалик «Яшнобод» технопарки дирекциясига берган ҳолда, Яшнобод тумани ҳокимлигига оператив бошқариш учун бериш бўйича қарор қабул қилиш;
илмий ишланмаларни ва тадқиқотларни ўтказиш, тажриба лойиҳаларини амалга ошириш, инновация ишланмаларини саноат-тажриба тарзида жорий этиш ва тижоратлаштириш инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун «Яшнобод» технопарки қатнашчиларининг (уюшган аъзоларининг) фойдаланилмаётган бинолари, иншоотлари ва ҳудудларини «Яшнобод» технопарки резидентларига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш
6. Мувофиқлаштирувчи кенгашга раис бошчилик қилади, унинг ваколатларига қуйидагилар киради:
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари кун тартибини белгилаш ва уларни чақириш;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишининг назоратини ташкил этиш;
юкланган вазифаларни бажариш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ишларини мувофиқлаштириш;
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни бажариш.
7. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ва уни илмий-методологик таъминлаш органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ишчи орган:
барча зарур материалларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва унга «Яшнобод» технопарки дирекциясидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқи берилади;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг, «Яшнобод» технопарки дирекцияси ва резидентларининг, тижорат банкларининг, ҳомийларнинг, шу жумладан хорижий ҳомийларнинг, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси кун тартибини шакллантиради, кейинчалик келишиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисига киритади;
кун тартиби масалалари бўйича таҳлилий материалларни, шунингдек Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тайёрлашни ташкил этади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг кўриб чиқиши учун олдиндан тақдим этади;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари баёнларини юритади ва уларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари билан келишилишини таъминлайди;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилади;
Мувофиқлаштирувчи кенгашни унинг қарорлари ижроси тўғрисида тизимли асосда хабардор қилади.
9. Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларни заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
10. Мажлисни Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари ўтказади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси унда Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қонуний ҳисобланади (кворумга эга бўлади).
11. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори унинг мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда ифодалашга ҳақлидир.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича қарорларни сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
12. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисининг баёни билан расмийлаштирилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисининг баёнига барча аъзолар томонидан виза қўйилади, котиб томонидан имзоланади, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларига, «Яшнобод» технопарки дирекциясига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш баёнининг асл нусхаси ва унга доир материаллар ишчи органда сақланади.
13. Ишчи орган Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари бажарилишини тизимли равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурат бўлганда Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисига тегишли таклифлар киритади.
14. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббуси билан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосланган талаб ёзма шаклда ишчи органга юборилади.
15. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ишчи орган томонидан мажлис ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳар бир аъзосига юборилади.
16. Кун тартиби ўзгарган тақдирда ишчи орган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳар бир аъзосини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси ўтказилиши санаси эълон қилинишигача уч кундан кеч бўлмаган муддатда рўй берган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.
17. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан белгиланган тартибда тўхтатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 624-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)