Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашдаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
аҳоли пунктларида ва қишлоқлараро ҳудудларда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан иморатлар қурилиши учун ер участкаларининг тегишли рухсат бериш ҳужжатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан берилишининг олдини олиш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ўзбошимчалик билан иморатни қуришга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳоли пунктларини қуришда уларнинг бош режалари қўпол равишда бузилганлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни сусайтирганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилишини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминласин;
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) аниқлаш ва бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширилади.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мавжудлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй-жой қуриши учун туман қурилиш бўлими билан келишилган якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳанинг мавжудлигини;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ваколатли органлар ҳар йили ўзларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Чора-тадбирлар режаларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишлилиги бўйича мувофиқлаштиради.
6. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Ҳар бир ваколатли органнинг ҳудудий органи ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ўзининг Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда ёки бошқа органлар билан биргаликда аниқлаб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
иморатни қуриш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди;
ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади.
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми;
ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма.
9. Ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.
10. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди.
Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилади.
11. Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт.
Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан ушбу иморатни бартараф этилиши (бузиб ташланиши)ни ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда назорат қилади.
Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатни бартараф этилиши вақтинча тўхтатиб турилади.
12. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида ушбу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 34-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) хабарнома киритади.
Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Комиссия ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризасини судга киритилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризага ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома, 10-бандида назарда тутилган баённома, 12-бандида назарда тутилган хабарнома, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг жойлашув схемаси, иморатнинг фотосуратлари (камида тўрт томонидан туширилган) илова қилинади.
15. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
16. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказмаган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилади.
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда):
а) Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«11. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида йигирма уч кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.
Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлашга ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг 15 фоизи миқдоридан кам бўлмаган аванс тўлови амалга оширилгандан сўнг киришади»;
«15. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокимининг хати билан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими раҳбарлигида тўрт кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда тегишли равишда расмийлаштирилган баён билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати билан уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборади.
Тошкент шаҳрида ер участкасини танлаш бўйича материалларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси юборади»;
б) Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«10. Давлат корхонаси йигирма уч кун мобайнида юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.
Ер участкасини танлаш бўйича материалларнинг тайёрланганлиги ва келишилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Давлат корхонаси ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлашга ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг 15 фоизи миқдоридан кам бўлмаган аванс тўлови амалга оширилгандан сўнг киришади»;
«Ер участкасини танлаш бўйича материаллар биринчи навбатда фақат туман архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) билан келишилади. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) маъқуллагандан сўнг улар бошқа ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юборилади.
Ер участкасини танлаш бўйича материаллар ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишилганда ер участкасини жойлаштириш планига уларнинг раҳбарлари имзоси қўйилади. Ваколатли органлар (ташкилотлар) раҳбарларининг имзоси ушбу органнинг (ташкилотнинг) муҳри билан тасдиқланади»;
«14. Давлат корхонаси ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокимининг хати билан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими раҳбарлигида тўрт кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда тегишли равишда расмийлаштирилган баён билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати орқали уларни «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖга юборади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
беш йил давомида фаолият турини ўзгартирмаслик ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаслик шарти билан тадбиркорлик субъектларига илгари берилган ер участкаларига қўшимча равишда (илгари берилган ер участкаси ўлчамидан кўп бўлмаган миқдорда) фақат ишлаб чиқаришни ва аҳолига кўрсатилаётган савдо, маиший, тиббий ва бошқа хизматларни кенгайтириш ҳамда турларини кўпайтириш (ер участкасининг қўшимча равишда берилиши асосланган тадбиркорлик субъектининг бизнес режаси туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак), тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб беришга»;
«Аванс тўловлари танлов ғолибларидан тушадиган маблағларни жамлаш учун очиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларидан тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида маблағ бўлмаган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан тўлаб берилади»;
в) 11-бандда «йилнинг 15 январгача ва 15 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 12-бандда «10 январгача ва 10 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 13-бандда «10 январгача ва 10 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 14-бандда «20 январгача ва 20 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
«141. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ўзларининг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлашдан олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардаги ҳар бир ер участкасини шаҳарсозлик норма ва қоидаларга мувофиқлигини баҳолайдилар.
Шаҳарсозлик норма ва қоидаларга номувофиқ бўлган ер участкалари олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардан чиқариб ташланади»;
з) 17-бандда «1 апрелгача ва 1 октябргача» сўзлар «чоракнинг биринчи ойини учинчи ўн кунлигигача (30 январгача, 30 апрелгача, 30 июлгача ва 30 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 25-бандда «20 апрелгача ва 20 октябргача» сўзлар «чоракнинг иккинчи ойини иккинчи ўн кунлигигача (20 февралгача, 20 майгача, 20 августгача ва 20 ноябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан ахборот-маслаҳат хизматлари учун талабгорлардан қўшимча тўлов талаб қилишга йўл қўйилмайди»;
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиаллари ходимлари томонидан ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни муҳрланмаган конвертларда қабул қилиш, муҳрланган конвертларни очиш ва талабгорнинг имзолари мавжудлигини текшириш баҳонасида улардаги ҳужжатлар билан танишишга йўл қўйилмайди»;
«Танлов таклифи фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади ва унинг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади. Такрорий танлов ўтказишда танлов таклифи яна фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов ўтмаган деб эълон қилинади ва танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги протоколида ушбу талабгорга ер участкаси берилиши қайд этилади»;
«конвертларни очишда ва танлов натижаларини эълон қилишда талабгорлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг ҳамда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларининг иштирок этиши учун шароит яратиш;
«481. Қишлоқ жойларда ва узоқ туманларда ер участкаларини танлов асосида беришда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олган танлов ғолиблари танлов предмети қийматини бир йилгача бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин, танлов закалати ва бошқа белгиланган аванс тўловлари бундан мустасно»;
«йили 10 январгача ва 10 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
«йили 15 январгача ва 15 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ойини бешинчи санасигача (5 январгача, 5 апрелгача, 5 июлгача ва 5 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
«йили 20 январгача ва 20 июлгача» сўзлар «чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин;
«йили 1 апрелгача ва 1 октябргача» сўзлар «чоракнинг иккинчи ойини ўн бешинчи санасигача (15 февралгача, 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача) сўзлар билан алмаштирилсин;
«йили 20 апрелгача ва 20 октябргача» сўзлар «чоракнинг иккинчи ойини иккинчи ўн кунлигигача «(20 февралгача, 20 майгача, 20 августгача ва 20 ноябргача)» сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.