Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУРКМАНИСТОННИНГ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРГАНЛИГИ ВА ТРАНЗИТ ҲАРАКАТЛАНГАНЛИГИ УЧУН ЙЎЛ ЙИҒИМЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши учун йўл йиғимлари ставкаларининг тенг амал қилувчи миқдорларини ўзаро тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 октябрдан бошлаб Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиши учун йиғимлар миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан йиғим ундириш олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган ҳолда бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг бўлимлари томонидан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Божхона органлари томонидан автотранспорт воситаси ҳайдовчисига бериладиган, бўлиш муддатлари ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган, белгиланган намунадаги йўналиш варақаси Ўзбекистон Республикасига кириб келиш ёки унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиш ҳуқуқига рухсатнома ҳисобланади.
Ҳаракатланиш йўналишини ва бўлиш муддатларини ўзгартиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг жойлардаги органлари рухсати билан йўл қўйилади.
4. Автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтганда, божхона назоратидан ташқари, божхона органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
Тошкент ш.,
1999 йил 28 сентябрь,
447-сон
Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлари
ставкалари
|
Автотранспорт воситасининг тури |
Ставкалар |
| 1. Қуйидаги миқдорда юк кўтарадиган юк автотранспорт воситалари: | |
| 10 тоннагача |
50 |
| 10 тоннадан 20 тоннагача |
100 |
| 20 тоннадан ортиғи |
150 |
| 2. Ўринлар сони қуйидагича бўлган автобуслар: | |
| 12 ўриндан кам |
25 |
| 13 ўриндан 30 ўрингача |
50 |
| 30 ўриндан ортиғи |
100 |
| 3. Транзит бўйича ўтувчи енгил автотранспорт воситалари |
30 |
| 4. Транзит бўйича ўтувчи мотоцикллар |
15 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 59-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2015 й., 44-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)