Ўзбекистон Республикаси ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар ўртасида
Баённома
Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга икки томонлама тўқимачилик шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб битим қоидаларининг тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Иттифоқи, иккинчи томондан, ушбу Баённома мақсадларида бундан кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
(1) Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (ШҲБ) 1999 йилнинг 1 июлида кучга кирганини,
(2) Бошқа товарлар савдосига нисбатан қўлланиладиган ШҲБ принципларини тўқимачилик маҳсулотларига ҳам расман кенгайтиришни таъминлаш учун музокаралар бўлганини,
(3) ШҲБга тегишли ўзгартиришлар қабул қилиниши кераклигини инобатга олиб, қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
1 модда
Ушбу билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қуйидагича ўзгартирилади:
1. 8 (3) модда чиқариб ташлансин.
2. 11 моддада 16 моддага ҳаволалар чиқариб ташлансин.
3. 16 модда чиқариб ташлансин.
4. Битимга I Илова чиқариб ташлансин.
2 модда
Ушбу Баённома Ўзбекистон ёки Европа Иттифоқи томонидан ушбу Баённоманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички процедуралар бажарилганлиги тўғрисида охирги хабарнома олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан кучга киради.
3 модда
Ушбу Баённома Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
4 модда
Ушбу Баённома икки нусхада ҳар бири Томонларнинг расмий, яъни ўзбек болгар, чех, дания, нидерланд, инглиз, эстон, фин, француз, немис, грек, венгер, итальян, латиш, литва, мальта, поляк, португал, румин словен, словак, испан ва швед тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг кучга эга.
Тошкент шаҳрида 2011 йилнинг 7 апрелида тузилди.
(имзолар)