30.06.2017 йилдаги ПҚ-3105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, илм-фаннинг таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий таълим муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789-сонли қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашига (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, мазкур соҳада илмий, ўқув-методик адабиётлар, маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро илмий-мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг «ўзбек модели» моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш;

илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ (кейинги ўринларда — Марказ) Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади, унга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши фаолиятини илмий-методик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш бўйича долзарб масалаларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш, илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тизимини тайёрлаш ва амалга ошириш, ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, Жамоатчилик кенгашига юкланган бошқа вазифаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар яратиш юзасидан танловлар ўтказишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий-техника дастурлари доирасида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тадқиқотлари бўйича илмий-техника лойиҳалари танловларини вазифалари рўйхатига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ушбу соҳада тадқиқотлар ва таълим бериш даражасини оширишга, замонавий Ўзбекистон, унинг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ишончли ахборотни халқаро жамоатчиликка етказишга йўналтирилган Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика конференция ва семинарлари рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан тайинланадиган ва озод қилинадиган директор бошқарадиган давлат муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Марказ ўз фаолияти доирасида хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари ва халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Марказ муассислар ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари» журналини нашр этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг тузилмаси, штат жадвали ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3 — 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ уставини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа турлари ва воситалари, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан, шунингдек, кенг кўламли умумжаҳон Интернет ахборот тармоғига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида «Илм-фан» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида Марказга, унинг таъминоти билан боғлиқ ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта алоҳида енгил автомобиль воситаси таъминотига лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари Марказнинг сўровига мувофиқ, архив, ахборот-таҳлил ва унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа материалларни бепул асосда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича маълумотларнинг ахборот базасини шакллантириш ва тўлдириб бориш учун Марказ қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари» журналини «Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари» номи билан белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни босма ва китоб маҳсулотлари (тарихий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари» журнали муассислари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1694-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3105-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Спичрайтери, Кенгаши раиси

2.

Б.А. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

А.Х.Саидов

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори

4.

М.А Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бўлинма раҳбари ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича илмий котиби

5.

А.А. Маврулов

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

6.

Ш.М. Рахматуллаев

Ўзбекистон Тарихчилар жамияти раиси ўринбосари

7.

С.Р. Давлетов

Урганч давлат университети проректори

8.

Ш.Ю. Маҳмудов

Фарғона политехника институти проректори

9.

Р.M. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

10.

А.В. Маҳкамов

Тошкент шаҳар архив ишлари бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи

11.

М.А. Карлибаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари

12.

Я.А. Абдуллаева

Нукус давлат педагогика институти тарих факультети декани

13.

М.М. Ҳайдаров

Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети декани

14.

Д.А. Алимова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг историяграфия, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар методологияси ҳамда уларни ўқув жараёнида реализация қилиш бўлими мудири

15.

Э.В. Ртвеладзе

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси санъатшунослик институтининг санъат тарихи бўлими мудири

16.

С.Н. Турсунов

Термиз давлат университети профессори

17.

Х.Э. Юнусова

Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири

18.

Х.Х. Тўраев

Бухоро давлат университети кафедраси профессори

19.

И.М. Саидов

Самарқанд давлат университети профессори

20.

Н.У. Мусаев

Тошкент давлат аграр университети профессори

21.

С.С. Агзамходжаев

Тошкент ислом университети профессори

22.

Р.Ф. Фармонов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори

23.

А.С. Саъдуллаев

Ўзбекистон Миллий университети профессори

24.

З.Р. Ишанходжаева

Ўзбекистон Миллий университети профессори

25.

О.П. Кобзева

Ўзбекистон Миллий университети профессори

26.

И.Эргашев

Ўзбекистон Миллий университети профессори

27.

К.К. Ражабов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг етакчи илмий ходими

28.

О.K. Комилов

Андижон давлат университети доценти

29.

Р.Р. Назаров

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг катта илмий ходими

30.

С.М. Одилходжаева

Тошкент давлат юридик университети профессори

31.

Ж.Н. Абдурахманова

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 2-академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси

32.

З.А. Саидбобоев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-услубий марказ директори, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганида унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари ва уни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, илмий, ўқув-методик адабиётлар сифатини, ушбу соҳадаги маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро илмий-мувофиқлаштириш, маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг «ўзбек модели» моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг назарий-методологик асосларини шакллантиради ва ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиш тарихий асосларини ўрганишни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича фактларга асосланган кенг кўламдаги ахборотни мунтазам йиғиш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича янги ўқув ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасалари учун янги дарсликлар ва ўқув- методик қўлланмаларининг илмий-методологик экспертизасини ўтказиш ишларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ҳамда унга оид дарсликлар ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари фаолиятини, шунингдек, етакчи тарихчи-мутахассисларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётларни ёзиш танловлари регламентини яратиш ва уларни мунтазам эълон қилиб туриш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриятнинг «Тарих» ва магистратуранинг тегишли мутахассисликлари йўналиши бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарих дарсларини, шу жумладан замонавий ва илғор мультимедиа, масофавий ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш соҳасида илғор миллий ва жаҳон тажрибаси ютуқларини олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим тизимига татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва демократик ислоҳотлари тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида кенг тарқатиш бўйича ишларни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг янги тарих материалларидан (ёшлар анжуманлари, энг янги тарихни билиш танловлари ва ҳоказолардан) фойдаланган ҳолда ёшлар ўртасида тарбиявий ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш юзасидан методик тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш масалаларига бағишланган халқаро, республика илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, семинарларни амалий жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишни мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаш ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарув органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон энг янги тарихининг ғоят муҳим йўналишларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, вазирликлар ва идоралар, илмий ва олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ҳамда юқори малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг янги тарихни ўрганишга ихтисослашаётган етакчи хорижий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича ихтисослаштирилган бюллетенлар чоп этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш раис, раис ўринбосаридан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи методик марказ (кейинги ўринларда — Марказ) директоридан ҳамда Кенгаш аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгашга унинг раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар раиснинг ваколатига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларининг кун тартиби ва уни чақириш муддатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича Кенгаш аъзоларининг ишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятини назорат қилиб, унга раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа ишларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш фаолияти қарорларни қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш ўз фаолиятини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширади ва ўз мажлисларини заруратга қараб, бироқ ҳар чоракда камида икки марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзосининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосли талаб ёзма равишда Марказга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш мажлисига унинг раиси раҳбарлик қилади, у бўлмаганида эса раис ўринбосари олиб боради. Кенгаш мажлисида унинг аъзоларидан камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда у ҳуқуқий ваколатга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўриб чиқилаётган масалаларнинг характерига қараб Кенгаш мажлисларига таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича Кенгаш аъзоларидан иборат ишчи ва эксперт гуруҳларини шакллантириш, шунингдек, экспертларни, амалиётчи мутахассислар ва бошқа шахсларни жалб этишга ҳақлидир. Фаолият йўналишлари ҳамда ишчи ва эксперт гуруҳларининг таркиби Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан ташкил этиладиган ишчи ва эксперт гуруҳлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кенгашнинг ишчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ Кенгаш ички органининг функцияларини бажаради. Марказ давлат муассасаси бўлиб, банк ҳисобварақларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг идоравий муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Марказ ходимларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ ўз фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тасдиқланадиган Устав асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ Кенгашнинг ишчи органи сифатида зиммасига юкланган функцияларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг навбатдаги даврга мўлжалланган иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, унинг ижросини назорат қилади, тасдиқланган режага мувофиқ Кенгашнинг жорий ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, унинг ўтказилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, илмий методологик ҳамда бошқа материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг кўриб чиқиши учун ахборот, таҳлилий ҳамда Кенгаш қарорига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан назорат ва мониторингни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид долзарб масалалар» журналини чоп этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушаётган ёзишмаларни кўриб чиқади ва Кенгаш ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорлари ҳисобини юритади ва уларни сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказ Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун Кенгаш аъзолари томонидан тақдим этилган материалларни расмийлаштиради, мажлиснинг кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар тўплами қарор қабул қилиш учун зарур материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва ҳоказолар) ҳамда Кенгаш қарори лойиҳасини ўз ичига олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ директори тақдим этилган материалларни Кенгаш раисига маълум қилади, раис кун тартибини ва тақдим этилган материалларни маьқуллаган тақдирда, мажлисни ўтказиш вақти ва санасини, шунингдек, зарурат бўлганда, таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Марказ директори Кенгаш мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин Кенгаш аъзоларига, шунингдек, мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга мажлис материаллари ва баённома лойиҳаси тарқатилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартиби ўзгартирилган тақдирда Марказ директори Кенгаш аъзоларини ва мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказилишидан камида уч кун олдин бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кенгаш қарорлари унинг мажлисида Кенгаш аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради. Овозлар тенг бўлиб қолганида Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда изҳор этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгаш раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида Кенгаш аъзолари билан сўров орқали келишилган айрим масалалар бўйича Кенгашнинг қарорларини тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унинг материаллари Марказда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказ Кенгаш қарорлари бажарилишининг назорати ва мониторингини юритади ҳамда, зарур ҳолларда, Кенгаш раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кенгаш ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар тавсиянома тусида бўлиб, амалга ошириш учун илмий ва таълим муассасаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказ Кенгаш қарорларини бажариш натижалари тўғрисида ҳар ой Кенгашга ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президентига тегишли таҳлилий маълумотномани зарур материаллар илова қилинган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кенгаш ўз мажлисларида қабул қилинган қарорлар ижроси ҳолатини мунтазам равишда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Жами: 15 нафар, шу жумладан 1 нафар ёрдамчи ходим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАВОЗИМЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозимлар номи

Сони

1.

Директор

1

2.

Директор ўринбосари

1

3.

Бош юрисконсульт

1

4.

Бош бухгалтер

1

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Тарих бўйича маънавий-маърифий ва ўқув-методик адабиётлар экспертизаси бўлими:

3

6.

Бўлим мудири

1

7.

Катта илмий ходим

1

8.

Кичик илмий ходим

1

Илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш бўлими:

4

9.

Бўлим мудири

1

10.

Катта илмий ходим

1

11.

Кичик илмий ходим

2

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича хорижий тадқиқотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими:

2

12.

Бўлим мудири

1

13.

Катта илмий ходим

1

Ёрдамчи ходим:

1

14.

Ҳайдовчи

1

Жами:

15

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф разрядлари

1.

Директор

профессор

21

фан доктори

20

фан номзоди

19

2.

Директор ўринбосари

профессор

20

фан доктори

19

фан номзоди

18

3.

Бош юрисконсульт

14

4.

Бош бухгалтер

13

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

11

6.

Бўлим мудири

фан доктори ёки профессор

19

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди

18

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди

17

7.

катта илмий ходим

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди

16

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди

15

илмий даражага эга бўлмаган

14

8.

Кичик илмий ходим

фан номзоди

14

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан кўпроқ илмий фаолият тажрибасига эга)

13

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга)

12

9.

Ҳайдовчи

1

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 583-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)