Кейинги йилларда ахборот-коммуникация технологияларини (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатишнинг барча соҳаларига жорий этиш бўйича босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ахборот хизматларини илгари суриш, «электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг кундалик муаммоларини жойларда ўз вақтида ҳал қилишнинг самарали механизмларини яратиш имконини берди.
Бу борада эришилган натижаларга қарамасдан, ахборот технологиялари ривожланиши ва уларни иқтисодиёт соҳаларига жорий этишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг экспорт даражаси ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Ахборот технологияларининг рақобатдош ва юқори унумдорликка эга тармоғини шакллантириш учун мамлакатнинг фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти.
Республикада амал қилаётган ташкилий-иқтисодий шароит АКТ соҳасида тез ўсишни намойиш этаётган хорижий мамлакатларда яратилган шароитларга нисбатан мамлакатнинг рақобатдошлиги пастлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳанинг янада ривожланишига етарли даражада ёрдам бермаяпти.
АКТнинг жадал ривожланиши янги имкониятларни очиб берар экан, давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ҳамда республиканинг халқаро АКТ бозоридаги ўрнини кучайтиришни талаб қилади.
АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва «Ўзбектелеком» АКнинг Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказини (кейинги ўринларда Инновация маркази деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Инновация маркази ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Инновация маркази резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар ва олий таълим муассасаларининг ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотишга қаратилган ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
АКТ соҳасида рақобатдош лойиҳаларни ички ва ташки бозорларда сотиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишда Инновация маркази резидентларига кўмаклашиш;
олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг «ахборот технологиялари» мутахассислиги бўйича битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлашда, шу жумладан иқтидорли ёшлар томонидан «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишда уларни қўллаб-қувватлаш йўли билан иштирок этиш;
қисқа муддатли ва ўрта муддатли ихтисослаштирилган курсларни ташкил этиш, шу жумладан чет эл мутахассисларини таклиф этиш йўли билан АКТ соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилиш;
ёш тадбиркорлар томонидан ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги истиқболли йўналишлар бўйича инновация лойиҳалари амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инновация марказини ривожлантиришга кўмаклашиш борасида давлат органлари, илмий, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Инновация маркази фаолиятини тизимли мониторинг ва таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш ва уларни резидент мақомидан маҳрум этиш тартибини белгилайди;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инновация маркази резидентларига уларнинг лойиҳаларини давлат даражасида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик орқали илгари суришда кўмаклашади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Инновация марказининг фаолиятини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида юридик шахслар учун шарт-шароитларни, шу жумладан илғор чет эл тажрибаси асосида яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида дивидендларни чет эл валютасида нақдсиз шаклда халқаро тўлов карталарига амалга оширишга;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида чет эл мутахассисларига иш ҳақини чет эл валютасида нақдсиз шаклда хорижда очилган халқаро тўлов карталарига амалга оширишга;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
экспорт контракти мавжуд бўлмаган ҳолда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали ишлар ва хизматлар экспортини чет эл валютасида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Инновация маркази резидентлари томонидан амалга оширилаётган фаолиятини самарали назорат қилиш мақсадида Инновация маркази резидентлари учун махсус Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичини белгиланган тартибда тасдиқласин ва жорий этсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг тақдимномасига асосан, зарур ҳолларда, Инновация маркази резидентлари учун Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
ҳар йили берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг АКТ миллий бозорининг ривожланишига таъсири, ички ва ташқи бозорларда дастурий маҳсулотлар ва АКТ хизматларининг рақобатдошлиги даражасини таҳлил қилсин ва таҳлил натижаларини кейинчалик Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин;
2017 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон қарорига мувофиқ яратилган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари миллий реестрининг келгусида фаолият юритишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин.
8. Инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5 фоизли ставка бўйича фуқароларнинг суғурта бадалларига тортилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаслиги белгилаб қўйилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда уч ой муддатда республикада товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун халқаро тўлов карталарини қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентларининг банк ҳисоб рақамларига Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар ва хизматларни сотишдан олинган валюта тушумини ҳисобга олиш тизимининг мукаммал ишлашига доир зарур чоралар кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги доимий асосда Инновация маркази резидентлари ахборот технологиялари маҳсулотларининг хорижга кириб боришини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Инновация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда қуйидаги тартиб назарда тутилсин:
юридик шахсларни резидент мақомини олишнинг аниқ мезонларини белгилашни ҳисобга олган ҳолда Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш;
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Инновация маркази фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)