21.09.1999 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРГА ШТРИХЛИ КОДЛАШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«EAN International» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан халқаро талабларга мувофиқ, товарлари EAN штрихли кодлари билан тамғаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда товарларни идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш учун «EAN Uzbekistan» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш маркази ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт» маркази томонидан штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзстандарт» агентлигига:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ штрихли кодлаш тизимини қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ва услубий материалларни ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъминлаш функциялари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан таништириш учун «Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)» мавзуида республика семинари ўтказсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахсларга товарларни штрихли кодлашни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилинаётган маҳсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалашни — 2000 йил 1 мартгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа барча товарларни тамғалашни — 2000 йил охиригача жорий этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ўз маҳсулотига «EAN International» штрихли кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳолини ва товар ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистон Республикасида товарларни штрихли кодлашни жорий этиш тартиби, қоидалари ва муддатлари тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 сентябрдаги 438-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар — бевосита ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотиш учун тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва/ёки етказиб бериладиган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш мақсадидаги) меҳнат маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқариш, савдо фаолиятини амалга оширувчи ёхуд хизматлар кўрсатувчи юридик, шунингдек, жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штрихли код билан тамғалаш — штрихли кодни товар бирлиги юзасига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
EAN штрихли коди — товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун «EAN International» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар билан ифодаланган рақамли код;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товарларни EAN штрихли кодлари билан тамғалаш «Ўзстандарт» агентлиги, «EAN International» — товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг стандартлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарлари EAN штрихли кодлари билан тамғаланиши керак бўлган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «EAN Uzbekistan» товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш марказида рўйхатдан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари — штрихли кодлаштирилиши керак бўлган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчилар «Ўзстандарт» агентлигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик фаолияти субъекти — штрихли код қўйилган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи буюртмачининг талабига кўра уни етказиб бериш бошлангунга қадар маълумотлар базасини шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий истеъмол тавсифномалари тўғрисида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «EAN Uzbekistan» марказида рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни EAN штрихли кодлари билан тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТОВАРЛАРНИ EAN ШТРИХЛИ КОДЛАРИ БИЛАН ТАМҒАЛАШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни EAN штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Низом қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқариладиган барча маҳсулотлар (товарлар) тамғаланади, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ ҳунармандчилиги ва муаллифлик ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги буюртмалар бўйича тайёрланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий ҳужжатларда (Давлат стандартлари, тармоқ стандартлари, техник шартлар, амал қилинувчи техник материаллар, корхона стандартлари ва бошқаларда) ўраш-жойлаш ёки этикетка ёпиштириш назарда тутилмаган ёхуд техник сабабларга кўра уларда EAN штрихли кодларини кўрсатиш мумкин бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тортиш ёки бошқача ўлчаш йўли билан бевосита харидорга сотиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик ишлов бериладиган ва чакана савдода сотилмайдиган эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар ва деталлар ҳолидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба намуналар (туркумлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага келтирилаётган ва тайёрлаган мамлакат кодига эга бўлган маҳсулотлар (товарлар) бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штрихли кодни ёзиб қўйишнинг техникавий имкониятини «EAN Uzbekistan» автоматик идентификатлаштириш маркази белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳсулотларга (товарларга) қўшимча ишлов берадиган (қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик фаолияти субъектлари уларни EAN штрихли коди билан тамғалашни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТОВАРЛАРНИ УЛГУРЖИ САВДОДА ТАМҒАЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Улгуржи савдо корхоналари чакана савдога «EAN International» товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг ёки «UCC» Шимолий Америка Халқаро ташкилотининг штрихли кодлари билан (қайта кодлашсиз) тамғаланган товарларни юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи савдо корхоналари тайёрловчилардан, воситачилик ташкилотлари ва жисмоний шахслардан маҳсулотлар (товарлар) етказиб бериш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузишда маҳсулотга (товарга) ва улар жойланган идишларга рўйхатдан ўтказилган штрихли кодларни ёзиб қўйиш тўғрисидаги талабни киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Улгуржи савдо корхоналари, штрихли кодлар билан тамғаланмаган маҳсулотлар (товарлар) қабул қилинган тақдирда, уларни мустақил равишда EAN штрихли коди билан тамғалашни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ТОВАРЛАРНИ ЧАКАНА САВДОДА СОТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чакана савдо корхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни (товарларни) сотувчи бошқа корхоналар улгуржи ва тўғридан-тўғри етказиб берувчилардан рўйхатдан ўтказилган штрихли кодларсиз маҳсулотлар (товарлар)ни қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, штрихли кодлаш муддатлари ушбу қарорда белгиланган маҳсулотлар (товарлар)нинг тегишли тоифасини штрихли кодлаш жорий этиш бошлангунгача улгуржи савдо корхонасига келиб тушган маҳсулот (товар)лар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чакана савдо корхоналари, штрихли кодлар билан тамғаланмаган маҳсулотлар (товарлар) қабул қилинган тақдирда, уларни мустақил равишда EAN штрихли коди билан тамғалашни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)