Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 23.06.2017 йилдаги 415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 13.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарорини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 декабрга қадар муддатда материаллар, техника ва ускуналар, хизмат транспорт воситалари, офис мебели ва жиҳозлари, компьютерлар ва ташкилий техника, шу жумладан уларга дастурий таъминотини тендер ва (ёки) Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ўтказмасдан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берилган ҳолда энг яхши таклифларни саралаш асосида амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг яхши таклифларни саралаш асосида (тендер ўтказмасдан) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция фаолияти, инвестиция лойиҳалари ҳамда инвестиция контрактларини экспертиза қилиш масалаларида тажрибаси бўлган нуфузли халқаро консалтинг компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг махфийлиги ва ахборот хавфсизлиги талаблари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, импорт контрактлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, нархга оид ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида Валюта операцияларининг ягона ахборот-электрон тизими (ВОЯАЭТ)дан эркин фойдаланишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, давлат органлари томонидан халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ҳамда бошқа турдаги халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
415-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ягона давлат инвестиция сиёсати шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, шунингдек чет эл инвестицияларини жалб қилишга масъул ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ва чет эллик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик ва идоравий бўйсуниши шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўмитанинг марказий аппарати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, банк ҳисоб рақамига (жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамга) эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат минтақаларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чет эл инвестицияларини жалб қилиш, республикадаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг йиллик Инвестиция дастурларини ва минтақавий инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳалар бўйича шакллантиришда қатнашиш, келишиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ этишда, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматлар молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари билан инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларини тайёрлашда, келишишда ва имзолашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари билан уйғунликда чет эл, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни, молиявий-техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий ҳукуматлар молия институтларидан жалб қилинаётган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлар), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобига марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда хорижий инвесторларга мамлакатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахборот бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва материаллар хариди бўйича тендер (танлов) савдоларида қатнашиш ва савдолар натижалари бўйича ғолибларни белгилаш, тендер ҳужжатлари экспертизаси ва тендер таклифларини баҳолашни ишлаб чиқиш ва ўтказишда қатнашиш; самарадорлиги, сифати ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги, экологик стандартлар, таклиф этилган нархларнинг жаҳондаги ўртача нархларга мувофиқлиги ва бозорда юзага келган конъюнктура, шунингдек таклиф этилаётган технологияга мувофиқ лойиҳаларнинг «калити билан» топшириш қиймати бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва жиҳозлар жаҳон бозорининг чуқур таҳлилидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, шунингдек тендер натижалари асосида тузилган импорт контрактларининг амал қилишини бекор қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинаётган жиҳозлар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмлар нарх параметрлари, шунингдек лойиҳаларни «калити билан» топшириш қиймати параметрлари борасида импорт контрактларни тизимли асосда изчил экспертизадан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика лойиҳа институтлари ва ташкилотлари фаолиятини инвестициявий, аввало чет эл инвестицияси иштирокидаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмита юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялаш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудлари ривожланишининг асосий тенденциялари ва прогнозларининг тизимли таҳлилини, шу жумладан халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва инвестициявий фаолиятни кенгайтириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция соҳасида давлат ва бозор бошқарувининг оптимизацияси, инвестициялар оқимига, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этишга тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ягона инвестиция сиёсати амалга оширилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва мониторингини олиб бориш, мамлакат иқтисодиётига жалб этиладиган чет эл инвестицияларининг самарадорлигини ошириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, техник кўмак воситаларини (грантларини) жалб қилиш дастурларини тайёрлаш, шакллантириш ва келишишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури шакллантирилишида инвестициявий, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитлар (қарзлар) иштирокидаги лойиҳаларни киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларга чет эл инвесторларини жалб қилишда вазирликлар ва идораларга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек лойиҳалар ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури, шу жумладан чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар) иштирокидаги инвестициявий лойиҳалар амалга оширилишининг бориши устидан мониторинг тизимини ташкил этади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлайди ва бунинг асосида инвестиция жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар ўзлаштирилишининг, шунингдек ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ушбу инвестиция дастурларига киритишнинг доимий мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, техник кўмак воситаларини (грантларни) жалб қилиш дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини шакллантириш, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин иқтисодий зоналар ташкил этишда ва улар фаолиятини тугатишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналар ривожлантириш мониторингини олиб боради, маъмурий кенгашлар аъзоларининг хулосалари асосида маъмурий кенгашларга янги инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар киритади ва эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ишчи органи функциясини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан инвестициявий ҳамкорлиги соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига инвестициялар киритиш бўйича потенциал ва истиқболли инвестиция ва кредит бозорларининг доимий таҳлилини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлар)ни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлари)ни ва техник кўмак воситалари (грантлар)ни жалб қилишда, шунингдек улардан самарали фойдаланишда вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий мамлакатларда давлат компаниялари иштирокидаги инвестиция компанияларини тузишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг ва мазкур ваколатхоналар хорижий ходимларининг аккредитациясини белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторга республиканинг инвестиция салоҳияти ҳақидаги ахборотни тезкор олиш имконини берувчи дастурий маҳсулотлар яратади ва уларни жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи чет эллик инвесторлар билан инвестицияларни жалб қилиш масалаларида «ягона дарча» тамойили бўйича ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар билан уларни республика учун стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича таклифларни, истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги инновациявий ва юқори технологик лойиҳаларни таҳлил қилади ва унинг асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига янги, Ўзбекистон Республикаси шароитида истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш учун инвестициявий таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор ва истиқболли инвестиция лойиҳалари ва техник кўмак воситаларини (грантларни) жалб этиш дастурлари, жумладан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари портфелининг шакллантирилишида қатнашади, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компанияларни узоқ муддатли прогнозлар, иқтисодий ривожланиш ва таркибий ўзгаришлар устуворликлари асосида жалб қилишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар), биринчи навбатда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлари), шунингдек техник кўмак воситалари (грантлар) оқими ҳисоби ва таҳлилини юритади, ўрганади ва уларни жалб қилиш ва рағбатлантиришнинг жаҳон тажрибасини умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар), илғор технологиялар, шунингдек техник кўмак воситалари (грантлар)ни жалб қилиш учун устувор ва истиқболли лойиҳалар ягона базасини шакллантиради ва доимий янгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорликни амалга ошириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги лойиҳа ташаббускорларига чет эллик инвесторлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий маслаҳатчилари институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари савдо-иқтисодий маслаҳатчиларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ва илғор технологияларни, иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилма ривожланишига устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмак воситалари (грантлар), кредитларни жалб қилиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан йиллик ҳисоботларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар билан инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тадбиркорлик субъектларининг чет эл компаниялари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорлик ўрнатишига, шунингдек қўшма корхоналар ташкил этишга ва биргаликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига ва республиканинг бошқа шахсларига чет эллик инвесторларни топишда, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашади, шунингдек тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материаллар тайёрлашда методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари билан инвестициявий ҳамкорлик борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган тартибда имзолашда қатнашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотлари билан халқаро ва инвестициявий шартномалар шартларини келишади ва уларни тузиш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлар молия институтлари, банк тузилмалари билан қарзга оид ва бошқа музокараларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича имзоланган халқаро шартномалари маълумотлар базасини юритади, уларни бажариш бўйича доимий мониторинг олиб боради ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот ҳамда таклифларни киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодий ташкилотлар ишида, инвестиция мавзуига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади ва қатнашади, инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасига келган чет эл делегацияларини қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди.
(7-бандининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 817-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/817/0102)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инвестиция лойиҳалари тендер (танлов) ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш, импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошадиган қийматда харид қилинадиган жиҳозлар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх параметрлари юзасидан импорт контрактларни, шу жумладан «калити билан» лойиҳаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизасини ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошадиган қийматда харид қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюмларни етказиб бериш, шунингдек иш (хизмат)ларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, экспертиза қилиш, келишиш ва улар бўйича тендер (танлов) савдолари натижаларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлиги, сифати ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги, экологик стандартлар, таклиф этилган нархларнинг жаҳондаги ўртача нархларга мувофиқлиги ва бозорда юзага келган конъюнктура, шунингдек таклиф этилаётган технологияга мувофиқ лойиҳаларнинг «калити билан» топшириш қиймати бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва жиҳозлар жаҳон бозорининг чуқур таҳлилидан келиб чиқиб, тендер ҳужжатлари экспертизасини ишлаб чиқиш ва ўтказишда, тендер таклифларини баҳолашда қатнашади, зарур ҳолларда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, шунингдек қонунчилик ва ўтказиш шартлари бузилган ҳолда ташкил этилган тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларининг амал қилишини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, буюртмачи банк кафолатлари олинганини тасдиқлаган ҳолда, тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи илғор технологиялар ва жиҳозлар жаҳон бозорини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш институтлари ва ташкилотлари томонидан инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши устидан мониторинг олиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизасини ўтказиш ва тайёрлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда лойиҳалаш ташкилотлари ва давлат экспертизаси органларига кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) чет эллик инвесторларни мамлакат инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторларни мамлакат иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этади ва уларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари томонидан ўтказиладиган халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ва бошқа халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молия институтлари бошқарув идораларини мунтазам хабардор қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари ва ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан Қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни талаб қилиш ва олиш, шунингдек Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан эркин фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва бошқарув органларига хорижий инвесторлар учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга доир таклифларни йўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда инвестиция масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвесторлар кафолатлари ва ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва миллий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти иштирокчилари билан келишган ҳолда уларнинг инвестиция фаолиятини олиб бориш масалалари бўйича жавобгар шахсларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологиялар, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш воситалари (грантлар), устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга кредитларни жалб этиш юзасидан таҳлилий материаллар, бу борада амалга оширилган ишлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифларни мунтазам равишда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг инвестиция салоҳиятини намойиш қилувчи реклама маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотларни (реклама аудио-видео материаллари ва рисолалари, хариталари ва бошқа турдаги реклама-ахборот материалларини) босиб чиқариш, кўпайтириш ва яратиш юзасидан буюртмаларни мустақил равишда ёки тасарруфидаги ташкилотлар орқали жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида хорижий ҳамкорлар иштирокида инвестиция жамғармаларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлганда Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг расмий таклифи билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий делегацияларнинг республика ҳудудидаги яшаш ва транспорт харажатларини Қўмита билан келишган ҳолда Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан миллий валютада тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари ва ташкилотлари билан ахборот алмашиш, ушбу мақсадда давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар — лойиҳалар ташаббускорларидан зарур материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа шахслар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида расмий веб-сайтлар, шунингдек ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ечимларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, «ноу-хау» ва тайёр ҳолатга келтирилган лойиҳаларни баҳолашга алоҳида эътибор берган ҳолда уларни батафсил экспертиза қилиш учун маслаҳат-кенгаш органларини ташкил этиш, шунингдек кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар ишига тегишли идоралар вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмитага Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қўмита раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва ўзига қарашли ташкилотлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмаси ва низомларини, шунингдек қарамоғидаги ташкилотлар уставларини, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари мажлисларида тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, қарамоғидаги ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва хорижий ташкилотлардаги вакилларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва қарамоғидаги ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлганда марказий аппаратнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита, ҳудудий бўлинмалар ва қарамоғидаги ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларини рағбатлантириш ҳамда Қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил қилади ва унинг Низомини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита раиси ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини — тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва хорижий молиявий ташкилотлардаги доимий вакилларини — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмитада Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг миқдорий ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг мазкур Низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ҳудудий органлари ва қарамоғидаги ташкилотлар раҳбарларининг ярим йилликлар якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат қонуний ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қўмита тизими ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатлари ва Бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қўмита маслаҳат кенгаши ва бошқа кенгашув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида Қўмита ҳузурида инвестиция соҳаси, илмий-техник доиралардаги, ҳуқуқ ва бошқа соҳалардаги маҳаллий ва хорижий экспертлардан иборат маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳат кенгаши таркиби ҳар йили раис томонидан тасдиқланади. Маслаҳат кенгашининг қарорлари тавсия тусида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳат кенгашининг фаолият тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Кенгаш регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўмита марказий аппарати ва унинг қарамоғидаги бўлинмаларда ишлаш учун Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда инвестиция соҳасидаги хорижий компаниялар ва алоҳида мутахассислар шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 585-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/817/0102; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон, 13.03.2018 й., 09/18/194/0890-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 10.05.2019 й., 09/19/390/3111-сон)