19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.05.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5087-сонли Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва мақсадли ўқитиш, фақатгина бозор инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш фондидан келиб тушадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро донорларнинг грантлари, ҳомийлар маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пуллик хизматларни тақдим этишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида зарур майдонлар ажратиб бериш орқали, қуйидаги хизмат турлари мажбурий тартибда тақдим этилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг шахсий бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмалари, жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини тўғри танлаш ва қўллаш, бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари ва бухгалтерия ҳисобини ўзлаштиришга кўмаклашиш, тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк, лизинг, суғурта, аудиторлик, консалтинг, бухгалтерия, баҳолаш, риэлторлик ва бозор инфратузилмаси субъектларининг бошқа хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоларни судгача тартибга солиш ва арбитраж муҳокамалари бўйича хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги тадбиркорлик субъектлари учун доимий асосда фаолият юритадиган минитехнологиялар ва ускуналар кўргазмаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-марказ хизматлари, жумладан, музокаралар ва бизнес-семинарлар ўтказиш учун бинолар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларини жойлаштириш учун биноларга бўлган эҳтиёж, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, уларнинг туман, шаҳар бўлинмаларида самарали фаолиятни таъминлаш учун зарур жисмоний инфратузилмага бўлган эҳтиёжларни ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, уларнинг туман, шаҳар бўлинмаларини «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини тақдим этиш Ягона марказлари билан ягона дислокация тамойили асосида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига бепул фойдаланиш учун топшириладиган давлат мулкининг фойдаланилмайдиган бинолари ва хоналарида жойлаштириш ва зарур жисмоний инфратузилма билан таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат, шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман ва шаҳар кесимида, негизида тадбиркорлик асослари ўқитиладиган курслар ташкил этиладиган олий ўқув муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг рўйхатини аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг тегишли турдош ихтисослик мутахассисларига бўлган реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, кадрлар тайёрлашнинг замонавий талабларидан келиб чиққан равишда, таълим дастурлари ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирлик ва идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва статистика маълумотлари мажбурий тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини барча турдаги ҳукумат алоқалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шахсий, жумладан, оилавий бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича мавжуд имкониятлар, шунингдек, давлат бошқаруви, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул раҳбарларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга доир масъулиятини ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ислоҳотларни телерадиоканаллар орқали кенг ёритишни назарда тутувчи ҳар йили янгиланиб бориладиган қўшма медиа-режасини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда юқорида кўрсатилган қўшма медиа-режа ёритиладиган телерадиоканаллар аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган телерадиоканалларда бепул асосда эфир вақтидан кенг фойдаланиш эвазига аҳолининг бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришга доир саволлари бўйича фаол тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича аниқ ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат мулки сифатида, бошқарув ҳуқуқисиз, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4, 6-блок манзилида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси балансида оператив бошқарувда бўлган бинонинг учинчи қаватини қўшимча тақдим этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3068-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 578-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 07/17/3393/0278-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)