Ҳужжат кучини йўқотган 21.09.2004 03.05.2001 йилдаги 205-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.09.2004
Ҳужжат 03.05.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

БАНКЛАР АКЦИЯЛАРИНИНГ ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ ПАКЕТЛАРИНИ ПОТЕНЦИАЛ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ТЕНДЕР КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 сентябрдаги 433-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюросининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 19 февралдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 3 майдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом банкларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш масалаларини ҳал қилишда асосланганликни ва тезкорликни ошириш ҳамда хорижий сармояни жалб этишни фаоллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади)нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хусусийлаштирилаётган банклар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Савдолар Комиссия томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари ва хусусийлаштирилаётган банкларнинг, шунингдек жалб этилган техник молиявий ва бошқа консультантларнинг акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини (кейинги ўринларда тендер объекти деб аталади) сотишдан олдин тайёрлаш ва потенциал инвесторларга сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник молиявий ва бошқа консультантларни тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиш шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг тендер объектини сотиб олиш бўйича энг фойдали таклифларини экспертизадан ўтказиш ва танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашнинг ошкоралиги, объективлиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер (қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини, тўловлар тартибини, тендер объектининг сотилиш баҳосини, тендерни ўтказиш усулларини, тендерда қатнашиш учун гаров ва тўлов миқдорини, таклифларни баҳолаш тартибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал инвесторларни ва тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиладиган молиявий консультантлар (экспертлар)ни танлаш шартлари ва мезонларини белгилаш ҳамда уларнинг рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган тендер таклифларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш гуруҳининг тушган тендер таклифлари бўйича хулосаларини кўриб чиқиш ва тендер ғолибларини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг иш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш учун баҳолаш гуруҳлари тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тендер объектининг бошланғич баҳосини талаб конъюнктурасига кўра ва аниқ портфелли ва стратегик инвесторлар мавжуд бўлган тақдирда ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига потенциал инвесторларга сотиладиган давлат улуши миқдорини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерни тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов асосида экспертларни таклиф этиш, уларнинг фаолиятига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молия секторини институционал ривожлантиришга берган қарз маблағлари, банкларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш учун бошқа қарзлар ва грантлар, шунингдек банкларни хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш, кейинчалик харажатларни тендер объектини сотишдан тушган маблағ ҳисобидан қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларидан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек хусусийлаштирилаётган банклардан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва банкларни хусусийлаштириш учун қарз берадиган халқаро молия ташкилотлари тартиботларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиладиган экспертларни, шунингдеқ тендер объектини сотиб олишга потенциал инвесторларни танлаш бўйича тендерларнинг самарали ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорлар ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-илова билан белгиланган тартибда мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлислари заруриятга қараб унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирокида вақти-вақти билан ўтказилади. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб ҳисобланган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ифодалашга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия потенциал инвесторни танлаш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилиш учун таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолашнинг бориши тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари кўрсатиб ўтилган ахборот ошкор қилинганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек тендер асосида экспертларни танлаш харажатлари ҳамда уларга мукофотлар тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молиявий секторни институционал ривожлантиришга берган қарзи бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банкининг бошқа қарзлари ва грантлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер объектини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун тендер асосида экспертлар таклиф этилган тақдирда, Комиссия Банкларни хусусийлаштириш бюроси ва эксперт ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳасини кўриб чиқади, қуйидагилар шартнома лойиҳасининг асосий мазмуни ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукофотлаш суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг мажбуриятлари ва шартноманинг амал қилишини тўхтатиш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома Комиссия томонидан маъқуллангандан кейин тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Баҳоловчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Баҳоловчи гуруҳлар алоҳида банклар бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюросининг масъул ходимлари, хусусийлаштирилаётган банклар вакиллари, шунингдеқ зарурият бўлганда мустақил экспертлар, шу жумладан хорижий экспертлар таркибида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Баҳоловчи гуруҳ иш режаси баҳоловчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар баҳоловчи гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифларини олиш учун молиявий маслаҳатчилар (экспертлар)нинг ва потенциал инвесторларнинг дастлабки рўйхатини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифларининг тендер ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт баҳолаш ва тушган тендер таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳоловчи гуруҳ раҳбари тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб қилинадиган экспертларнинг, шунингдек тендер объектини сотиб олишга потенциал инвесторларнинг таклифларини кўриб чиқишда тендер комиссияси мажлисларида қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳоловчи гуруҳлар мажлислари қарорлари мажлисда қатнашган баҳоловчи гуруҳ барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва баҳоловчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор гуруҳнинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раҳбарнинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Комиссиянинг ишчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюроси Комиссиянинг тендер савдолари тайёрланиши ва ўтказилишини (тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш, шунингдек уларни тарқатиш, реклама иши, иш юритиш ва Комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш) амалда ташкил этувчи ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Комиссияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникавий, молиявий ва бошқа хил маслаҳатчиларни, шунингдек потенциал инвесторларни таклиф этиш юзасидан, уларнинг тендер объектини сотиш олдидан тайёрлашда ва сотиб олишда қатнашишлари шартлари бўйича таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, савдоларни ўтказиш усули, тўловлар тартиби ва шартлари юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тендер ўтказилиши муносабати билан айрим масалалар бўйича тушунтиришлар бериш мақсадида тендер олдидан музокаралар ва конференциялар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат бошқаруви органларидан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, шунингдеқ хусусийлаштирилаётган банклардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) оммавий ахборот воситаларида тендер савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида эълонлар бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер объектлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш, тартибга солиш ва қайта ишлашни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита ёхуд тендер объектини сотиш олдидан тайёрлаш учун жалб қилинган экспертлар билан биргаликда Комиссия тасдиқлаши учун киритиладиган техник топшириқ, контракт ва бошқа тендер ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда расмийлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертларга ва потенциал инвесторларга тендер ва тендер объекти тўғрисидаги умумий мажбурий ахборотлар, шунингдек уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборотлар ўз вақтида тарқатилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерлар ўтказиш юзасидан реклама-маърифий ишларни ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларини чақиришнинг барча ташкилий масалаларини ҳал этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия иш ҳужжатларини аниқ ва тўлиқ юритишга, Комиссия хат-хабарлари ҳисобини олиб бориш ва таснифлашга, Комиссиянинг барча мажлислари протоколларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштиришга мажбурдир.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 9-сон, 46-модда)