Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1673-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 108-сон «Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1673, 2007 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 июнь,
61-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 1 июндаги 61-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бухгалтерия ҳисоби тизими — барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш;
ички назорат тизими –бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизими.»;
б) 15-бандда:
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) бухгалтерия ҳисоби хизмати ва унинг таркибий тузилмасини;»;
«ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашда техника воситалари, ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг роли ва ўрнини;»;
в) 19-банднинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;»;
г) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти ички назорат тизимининг ишлаб чиқилиши ва қўлланиши учун масъул ҳисобланади. Ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъектнинг хусусияти ва кўлами талабига жавоб бериши, доимий ва самарали амал қилиши унга боғлиқ бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини назорат қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади, ички аудит хизмати ташкил этилади.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р. ГУЛЯМОВ
2017 йил 1 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 562-модда)