20.06.2017 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2885-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига комплекс имтиҳондан ўтишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий университети, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг комплекс имтиҳондан ўтишини ташкил этиш бўйича бош ваколатли олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда бош ваколатли олий таълим муассасалари деб аталади) этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари асосида республиканинг минтақавий ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган Ўзбекистон фуқаролари сонини ҳисобга олган ҳолда, комплекс имтиҳон, ўтказиш бўйича Марказлар (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рус тили, Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилик асослари бўйича билимларни аниқлашга қаратилган комплекс имтиҳон пулли таълим хизмати эканлиги ва комплекс имтиҳон топширувчи номзодлар (кейинги ўринларда номзодлар деб аталади) томонидан тўловлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган тарифлар бўйича миллий ва хорижий валютада амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳонларни ўтказиш ҳақидаги икки томонлама шартномалар ҳамда Марказлар фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий, техник ва молиявий жиҳатларини тартибга солувчи шартномалар тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги шартномаларга мувофиқ, ваколатли Россия олий таълим муассасалари томонидан ўқитишнинг белгиланган талаблари ва муддатларига мувофиқ, тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлашни, шунингдек уларни пулли асосда сертификатлаш ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Марказлар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ, шу жумладан зарур биноларни тайёрлаш, алоқа каналларини ташкил этиш, жиҳозлар ва техник воситалар сотиб олиш, имтиҳон олувчи тесторларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бошланғич босқичда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, кейинчалик ушбу харажатлар кўрсатилган хизматлар учун Марказларга келиб тушган маблағлар ҳисобидан Агентлик харажатлари қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош ваколатли олий таълим муассасаларига — бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги шартномаларга мувофиқ, келгусида Россия томонига мақсадли ажратиш учун комплекс имтиҳон топшириш қийматининг бир қисмини (банк ва почта хизматларини ҳисобга олган ҳолда), имтиҳон олувчи тесторларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, Марказларни россиялик мутахассислар томонидан мониторинг ва назорат қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш қисмини ҳар бир номзоддан хорижий валютада қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасаларига — бош ваколатли олий таълим муассасалари билан шартномалар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини доимий муассаса сифатида ҳисобга қўймаган ҳолда амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир номзод комплекс имтиҳонни топшириш қийматини хорижий валютада тўлаган қисмидан қолган қисмини бош ваколатли олий таълим муассасалари тарифлари бўйича миллий валютада тўлайди ва мазкур маблағлар Марказлар очилган олий таълим муассасаларининг алоҳида бюджетдан ташқари ҳисобига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг алоҳида бюджетдан ташқари ҳисобига келиб тушган маблағлар Марказлар жами харажатларининг ўрни тўлдирилгандан кейин Марказ ҳамда Марказлар очилган олий таълим муассасаларининг моддий- техника базасини янада ривожлантиришга ва ходимлар фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда Марказларни хорижий валютадаги тўловларни қабул қилиш бўйича терминаллар билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик сўровлари асосида комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасалари томонидан имтиҳонлар жараёнини «онлайн» режимида кузатиш ҳамда имтиҳонлар натижаларига кўра, материалларнинг электрон шаклини (аудио, видео ва ёзма маълумотларни) етказиб бериш учун юқори тезликка эга бўлган Интернет ва алоқанинг зарур каналлари билан Марказларни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда ва муддатда комплекс имтиҳонни муваффақиятли топширган фуқаролар маълумотларининг автоматлаштирилган электрон базасини яратиш ҳамда уни Агентлик орқали меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг мавжуд электрон базаси билан синхронлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда комплекс имтиҳонни ўтказишни ташкил этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ўз расмий веб-сайтида фуқароларнинг комплекс имтиҳонни топширишга тайёрланиши учун услубий материалларни ҳамда имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти бўйича эълонлар жойлаштирилишини ва уларнинг тизимли тарзда янгилаб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртманомаларига биноан Ўзбекистон фуқаролари учун комплекс имтиҳонни ташкил этиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган Россия Федерацияси олий таълим муассасалари мутахассисларининг вақтинчалик пропискадан ўтказилишини ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 2022 йил 1 январгача муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош ваколатли олий таълим муассасалари ҳамда марказлар очилган Тошкент шаҳридаги ва минтақавий олий таълим муассасалари — комплекс имтиҳонни топширишга тайёрлаш учун ўқитиш ҳамда комплекс имтиҳонни ўтказишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслар даромадига солинадиган фойда солиғидан ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан, шунингдек комплекс имтиҳонни топшириш ва тайёрлаш учун ўқитиш тўлови қисми давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар ва қўшилган қиймат солиғидан, Россия олий таълим муассасалари — тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш ҳамда Марказларни назорат қилиш ва мониторингини ўтказиш хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари) — Ўзбекистон Республикасининг ваколатли олий таълим муассасалари билан шартномалар доирасида тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш, Марказларни назорат ва мониторинг қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслар даромадидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомалари асосида Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун бепул олиб кириладиган ўқув адабиётлари, асбоб-ускуналар, компьютерлар, ташкилий техника ва мультимедия маҳсулотлари — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларининг комплекс имтиҳон топширишини ташкил этиш бўйича бош ваколатли олий таълим муассасаларини танлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
400-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 546-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)