Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 11-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2848-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 августдаги 330-мҳ-сонли ««Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2848-4, 12.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда) 11-иловаси 5.4-бандининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 июнь,
136-мҳ-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2017 йил 15 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 520-модда)