Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида»1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сон ҳамда «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 августдаги 304-р-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 сентябрь,
427-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 6-сон, 19-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун корхоналар рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
а) давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;
б) мулкдорнинг корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарори (ёки мулкдорларнинг таъсис йиғилиши протоколи);
в) таъсис шартномаси ва уставнинг асл нусхалари ҳамда нотариал тасдиқланган биттадан нусхаси;
г) корхонанинг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
д) корхонани рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдордаги йиғимнинг тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;
е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Корхоналарни жойлардаги давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун, шунингдек, корхоналар тугатилганда рўйхатдан ўтказиш йиғими суммасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади, бу тўлов ҳам маҳаллий бюджетга ўтказилади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Корхона ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга корхонанинг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади»;
Низом қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 мартдаги 95-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 5-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилсин:
«8. Биржа ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун биржанинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач биржа рўйхатдан ўтказган органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга биржанинг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
9. Биржа давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 293-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомда:
7-банддаги «шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг республика классификаторини юритиш тўғрисидаги Низомда тасдиқланган тартибда уларнинг бирхиллаштирилган ва туркумланган белгиларини аниқлаш учун «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низом қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилсин:
«8. Аудитор ва аудиторлик фирмаси ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун аудитор ёки аудиторлик фирмасининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач аудиторлик фирмаси рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга аудиторлик фирмасининг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
9. Аудитор ёки аудиторлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 22 мартдаги 153-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) қарорида:
қарор номидаги ва 1-банддаги «Хўжалик бирлашмаларини» сўзлари «Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Низомда:
Низом номидаги ва матндаги «Хўжалик бирлашмалари» сўзлари тегишли келишикда «Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади»;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат»;
банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
Низом қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11) Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ваколатли давлат органларини ўзларининг почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун юридик шахслар бирлашмаларининг, акциядорлик жамиятларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга акциядорлик жамиятлари бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
11-банд 12-банд деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Мазкур Низом хорижий инвестиция иштирокидаги акциядорлик жамиятларига, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларига жорий этилмайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 555-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 51-модда) қарори билан тасдиқланган Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисида Низомнинг 16-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Мазкур қоида жорий этилмайди» сўзлари «Мазкур қоидалар жорий этилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низомда:
8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бунда хусусий корхонани туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза (1-илова);
б) корхона устави (нотариал тасдиғисиз, муассис томонидан тасдиқланган);
в) корхонанинг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
г) корхонани рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдордаги йиғим тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
д) савдо ва савдо-воситачилик хусусий корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Хусусий корхона ваколатли давлат органларини ўз почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини ўз почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун хусусий корхонанинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач хусусий корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга хусусий корхона бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Хусусий корхона мол-мулк эгасининг қарорига кўра ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг (хўжалик судининг) қарори билан тугатилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 336-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг:
10-банди қуйидаги мазмундаги «ж» ва «з» кичик бандлари билан тўлдирилсин:
«ж) корхонанинг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат:
з) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари – назорат-касса аппаратлари ёки уларни харид қилиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
24-банднинг еттинчи хатбошидаги «ва юридик» сўзлари чиқариб ташлансин;
24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Корхона ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар»;
26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Корхона томонидан қонунчилик ва уставда белгиланган фаолият бузилган, атайлаб қалбаки ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонага уларни бартараф қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборади. Агар огоҳлантириш хатида кўрсатилган тартибни бузишлар бир ой муддатда бартараф этилмаса, адлия органлари корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ўтгач корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга корхона бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
27. Корхона қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилади.
Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун тугатиш баланси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган бўлиши керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 14-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги 14-кичик банд билан тўлдирилсин:
«14) банк томонидан уларнинг ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилган тақдирда банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари учун — уч ой мобайнида) амалга оширмаётган корхоналарни аниқлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 53-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда; 2004 й., 29-сон, 335-модда; 2011 й., 47-сон, 488-модда; 2012 й., 39-сон, 450-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда)