Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулкидан самарали фойдаланиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг илгари оператив бошқариш ҳуқуқида Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 109-уй манзилида жойлашган бино ва унга тегишли бўлган ҳудудни «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига бепул фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган объектни ўрнатилган тартибда топширишни, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси эса қабул қилиб олишни, шунингдек, уюшма фаолиятининг қатъий мақсадига мувофиқ ундан самарали фойдаланиш таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги таркибини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2463-сонли қарорининг 5-илова 4-позицияси чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3058-сон