Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Жамғарма тузилмасига ўзгартиш киритиш, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади;
Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия ва адлия вазирлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблағлар тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор бошқарадиган Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қуйидагиларнинг:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
кредитни бериш муддати — 10 йил;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
фоизли ставка миқдори — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;
кредит бўйича таъминлаш — автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;
фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.
32. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан «Асака» акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин;
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
4. Жамғарма Кузатув кенгаши (М.Б. Азимов) бир ой муддатда Жамғарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.
5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 66-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3060-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони — 11 та
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига,Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан ажратиладиган мақсадли маблағларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан электр энергия истеъмоли учун тўловларга ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ корхоналаридан тушадиган маблағларга татбиқ этилмайди;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сонли Фармонига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 06/19/5761/3398-сон)
ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
давлат ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғими маблағларининг 80 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғармага унинг даромадлари бўйича келиб тушаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Бюро ва Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро прокуратура органлари ва Жамғарма дирекцияси ходимларига иш ҳақи, устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлашга;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
тегишли мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Бюрога ишга жалб қилишга;
бино ва иншоотларни сақлаш, фойдаланиш, қуриш ва таъмирлашга, уларни зарур инвентарлар, шу жумладан, мебель, алоқа, компьютер ва Бюрога тегишли бошқа воситалар билан таъминлашга;
белгиланган тартибда Бюро ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек, бошқа техника воситаларини сотиб олишга, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва Жамғарма дирекцияси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга, шу жумладан, хизмат турар жойлари қуришга, тиббий хизмат кўрсатишга;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз бериш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
тасдиқланган миллий стандартларга мувофиқ, электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг ягона интеграция қилинган автоматлаштирилган тизимини жорий этишга;
Бюронинг ахборот-компьютер тармоғига хизмат кўрсатиш ва уни ривожлантиришга, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва Жамғарма дирекцияси ходимларини, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва Жамғарма дирекцияси ходимларининг мамлакат ичкарасидаги ва унинг ташқарисидаги хизмат сафари харажатларини тўлашга;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Бюронинг семинарлари, давра суҳбатлари, конференциялари, амалий машғулотлари, тренинглари, профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;
Бюро фаолияти учун зарур бўлган босма ва бошқа материаллар билан таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ва Жамғарма дирекцияси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга.
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённома қарорлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ Жамғарма маблағлари республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга, шунингдек, бошқа прокуратура органлари, шу жумладан прокуратура органлари кадрлар захирасига киритилган ва ҳисобда турган ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақи тўлашга ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарорига асосан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози тушумлар ва келгуси йилдаги харажатлар йўналишлари бўйича Бюро ва прокуратура органлари томонидан ҳисобот йилининг 1 ноябрь ҳолатига тақдим этиладиган маълумотлар асосида Жамғарма Дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади. Бунда режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлар ва, қоида тариқасида, сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикаси инобатга олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро ва прокуратура органлари раҳбарлари томонидан тасдиқланган йиғма даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма кузатув кенгашига келишиш учун киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Харажатларни молиялаштириш Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма, Бюро ва прокуратура органлари маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади, хато ва ортиқча ўтказилганлиги учун қайтарилаётган маблағлар бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига ҳар чорак якунига кўра, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма Дирекцияси Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар бўйича Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча (хато) ўтказилган маблағлар республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл валютасида тўланган тўловлар бўйича ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш Бюронинг асослантирувчи ҳужжатлар билан Жамғармага тақдим этиладиган хулосасига кўра Бюронинг валюта ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
18. Жамғармани бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган унинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия вазири, адлия вазири, Бюро директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
20. Жамғарма Кузатув кенгаши заруратга қараб, ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисларида аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, кенгаш аъзоларининг камида 2/3 қисмининг резолюцияси бўлганда, уларнинг розиликлари ва имзоларини йиғиш орқали Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилиниши мумкин.
Овозлар тенг бўлганда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
22. Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблағларнинг тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Жамғарма Дирекциясига Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Жамғарманинг Дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича Бюро, тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармадан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни сўраб олиш;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари, молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;
хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кузатув кенгаши рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ электр ва газ таъминоти сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳалари бўйича молиялаштирувчи тараф, шунингдек, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги тушумлар юзасидан ижро этувчи орган сифатида иштирок этиш.
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Жамғарманинг Дирекцияси қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
Жамғармадан тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш;
Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;
Кузатув кенгаши қарорларини Бюро ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига етказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни унинг Кузатув кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилиши, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақида Жамғарма Кузатув кенгаши раисига таклиф киритади;
давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штатлар жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма таъминотининг харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;
Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъволар тақдим этади;
Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Жамғарма маблағларининг жамланиши ва сарфланиши масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
ушбу Низом ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарма Дирекцияси ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Бюрога даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисобот тақдим этади. Дирекция ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Жамғарма Дирекцияси ходимларига Бюронинг бошқа ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари икки баравар миқдорда қўлланилади.
Жамғарма бошқарув ходимларига Бюронинг даражали унвонларга эга бўлган ходимларига белгиланган моддий-ижтимоий таъминот ва имтиёзлар берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якунловчи қоида
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
1. |
Азимов М.Б. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси |
|
2. |
Камилов К.Ф. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси |
|
3. |
Рустамбеков Н.М. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари |
|
4. |
Мирзамахмудов Ж.Т. |
— |
|
|
5. |
Ходжаев Б.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
|
6. |
Икрамов М.М. |
— |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири |
|
7. |
Кудратходжаев Б.Б. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори |
|
8. |
Юлдашев К.О. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишлар бошқарувчиси |
|
9. |
лавозимга кўра |
— |
Жамғарманинг ижро этувчи директори |
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади)ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
а) лавозим маошидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устама ҳақларидан:
алоҳида меҳнат шароитлари учун даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50 фоизи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари Бюронинг бошқа ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Бюро ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
лавозим маошига 40 фоиз миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
даражали унвон учун лавозим маошига 20 фоиздан 50 фоизгача миқдорда;
даражали унвонларга эга бўлган ходимларга — кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5 фоиздан 40 фоизгача миқдорда.
Шунингдек, ҳар ойлик устамаларга:
Бюронинг бошқа бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама ҳақ;
ўрнатилган тартибда махсус тоифалар учун лавозим маошига 10, 20 ва 30 фоиз миқдордаги устама ҳақ ҳам киради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлардан:
ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун уларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, узоқ йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиққанда ва бошқа шу каби ҳолатлар муносабати билан мукофотлаш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро туман ва шаҳар бўлимлари ходимларига — йўлкира харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
бахтсиз ҳодисага учраган, шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалок бўлган Бюро ходимларининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш.
Овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловларнинг энг кам ойлик иш ҳақи бир бараваридан юқори миқдорини белгилаш, шунингдек, моддий рағбатлантириш фонди миқдорини кўпайтириш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мукофотлаш;
лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;
моддий ёрдам кўрсатиш.
Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Бюро ходимларини мукофотлаш тартиби
4. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун шахсий бир марталик тўлов шаклида мукофотлаш Бюронинг раҳбарлар таркибини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан, Бюронинг бошқа ходимларини — унинг директори томонидан амалга оширилади.
5. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимларига меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган қуйидаги миқдорлардаги тўловлар берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;
80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;
90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.
3-боб. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар тўлаш тартиби
6. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар:
Бюро директори ва унинг ўринбосарларига — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан;
Бюро марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига — Бюро директори томонидан;
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларига — Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий тузилмалар ходимларига нисбатан тегишли ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари томонидан белгиланади.
7. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
4-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар назарда тутилади.
9. Ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар).
11. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимда интизомий жазо чораси мавжудлигига боғлиқ бўлмайди.
5-боб. Бюро ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари
12. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:
харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг ўрнатилган тартибда шакллантириладиган маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Бюро ходимларига республика бюджетидан қуйидаги маблағлар назарда тутилади:
ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
15 фоизлик Моддий рағбатлантириш фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Бюро ходимларига бошқа тўловлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
|
Разрядлар | |
|
Ижро этувчи директор |
18 |
|
Директор ўринбосари — мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи |
17 |
|
Бош бухгалтер |
17 |
|
Катта бухгалтер |
14 |
|
Иқтисодчи-тафтишчи |
14 |
|
Бухгалтер |
12 |
|
Юрисконсульт |
14 |
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 496-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон; 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон, 10.07.2019 й., 06/19/5761/3398-сон; 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон; 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)