Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Жамғарма тузилмасига ўзгартиш киритиш, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади;
Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия ва адлия вазирлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблағлар тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор бошқарадиган Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма Кузатув кенгаши (М.Б. Азимов) бир ой муддатда Жамғарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.
5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 66-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2907-сон қарорининг 5-бандида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3060-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ–3060-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига,Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғими маблағларининг 80 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғармага унинг даромадлари бўйича келиб тушаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Бюро ва Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Бюро ходимларига иш ҳақи, устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Бюрога ишга жалб қилишга;
бино ва иншоотларни сақлаш, фойдаланиш, қуриш ва таъмирлашга, уларни зарур инвентарлар, шу жумладан, мебель, алоқа, компьютер ва Бюрога тегишли бошқа воситалар билан таъминлашга;
белгиланган тартибда Бюро ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек, бошқа техника воситаларини сотиб олишга, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга;
Бюро ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга, шу жумладан, хизмат турар жойлари қуришга, тиббий хизмат кўрсатишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган миллий стандартларга мувофиқ, электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг ягона интеграция қилинган автоматлаштирилган тизимини жорий этишга;
Бюронинг ахборот-компьютер тармоғига хизмат кўрсатиш ва уни ривожлантиришга, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга;
Бюро ходимларини, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
Бюро ходимларининг мамлакат ичкарасидаги ва унинг ташқарисидаги хизмат сафари харажатларини тўлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг семинарлари, давра суҳбатлари, конференциялари, амалий машғулотлари, тренинглари, профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;
Бюро фаолияти учун зарур бўлган босма ва бошқа материаллар билан таъминлашга;
Бюро фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Жамғарма маблағлари Жамғарма Кузатув кенгаши қарорига кўра бошқа прокуратура органлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақи тўлашга ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Кейинги йил учун даромадларни аниқлашда Жамғарманинг режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлари ва сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикасидан келиб чиқиб ҳисобланган тушумларнинг прогноз ҳажми ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро директори томонидан тасдиқланган йиғма даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма кузатув кенгашига келишиш учун киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
12. Харажатларни молиялаштириш Бюро томонидан Жамғарма Дирекциясига тақдим этиладиган тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисидаги маълумот Бюро томонидан Жамғарма Дирекциясига молия йилида тегишли равишда бир йилда камида икки марта — 1 июль ва 1 ноябрда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма Дирекцияси Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
18. Жамғармани бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган унинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Жамғарма Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия вазири, адлия вазири, Бюро директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
20. Жамғарма Кузатув кенгаши заруратга қараб, ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
21. Жамғарма Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Овозлар тенг бўлганда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблағларнинг тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Жамғарма Дирекциясига Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Жамғарманинг Дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари, молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;
хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида миллий валютада депозитларга жойлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кузатув кенгаши рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ электр ва газ таъминоти соҳасидаги инвестиция лойиҳалари бўйича молиялаштирувчи тараф, шунингдек, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги тушумлар юзасидан ижро этувчи орган сифатида иштирок этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Жамғарманинг Дирекцияси қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
Жамғармадан тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш;
Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;
Кузатув кенгаши қарорларини Бюро ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига етказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни унинг Кузатув кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилиши, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақида Жамғарма Кузатув кенгаши раисига таклиф киритади;
давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штатлар жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма таъминотининг харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;
Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъволар тақдим этади;
Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Жамғарма маблағларининг жамланиши ва сарфланиши масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
ушбу Низом ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарма Дирекцияси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Бюро директорига, шунингдек, ҳар йили Жамғарма Кузатув кенгашига ҳисоботлар тақдим этади.
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда Жамғарма Дирекцияси ходимларига Бюронинг бошқа ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якунловчи қоида
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
|
1. |
Азимов М.Б. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси |
|
2. |
Камилов К.Ф. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси |
|
3. |
Самадов С.И. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари |
|
4. |
Мирзамахмудов Ж.Т. |
— |
|
|
5. |
Ходжаев Б.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
|
6. |
Икрамов М.М. |
— |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири |
|
7. |
Кудратходжаев Б.Б. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори |
|
8. |
Юлдашев К.О. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишлар бошқарувчиси |
|
9. |
лавозимга кўра |
— |
Жамғарманинг ижро этувчи директори |
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади)ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
а) лавозим маошидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устама ҳақларидан:
алоҳида меҳнат шароитлари учун даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50 фоизи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари Бюронинг бошқа ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Бюро ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
лавозим маошига 40 фоиз миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
даражали унвон учун лавозим маошига 20 фоиздан 50 фоизгача миқдорда;
даражали унвонларга эга бўлган ходимларга — кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5 фоиздан 40 фоизгача миқдорда.
Шунингдек, ҳар ойлик устамаларга:
Бюронинг бошқа бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама ҳақ;
ўрнатилган тартибда махсус тоифалар учун лавозим маошига 10, 20 ва 30 фоиз миқдордаги устама ҳақ ҳам киради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлардан:
ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун уларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, узоқ йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиққанда ва бошқа шу каби ҳолатлар муносабати билан мукофотлаш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюро туман ва шаҳар бўлимлари ходимларига — йўлкира харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
бахтсиз ҳодисага учраган, шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалок бўлган Бюро ходимларининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш.
Овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловларнинг энг кам ойлик иш ҳақи бир бараваридан юқори миқдорини белгилаш, шунингдек, моддий рағбатлантириш фонди миқдорини кўпайтириш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мукофотлаш;
лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;
моддий ёрдам кўрсатиш.
Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Бюро ходимларини мукофотлаш тартиби
4. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун шахсий бир марталик тўлов шаклида мукофотлаш Бюронинг раҳбарлар таркибини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан, Бюронинг бошқа ходимларини — унинг директори томонидан амалга оширилади.
5. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимларига меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган қуйидаги миқдорлардаги тўловлар берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;
80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;
90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.
3-боб. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар тўлаш тартиби
6. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар:
Бюро директори ва унинг ўринбосарларига — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан;
Бюро марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига — Бюро директори томонидан;
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларига — Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий тузилмалар ходимларига нисбатан тегишли ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари томонидан белгиланади.
7. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
4-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар назарда тутилади.
9. Ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар).
11. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимда интизомий жазо чораси мавжудлигига боғлиқ бўлмайди.
5-боб. Бюро ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари
12. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:
харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг ўрнатилган тартибда шакллантириладиган маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Бюро ходимларига республика бюджетидан қуйидаги маблағлар назарда тутилади:
ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
15 фоизлик Моддий рағбатлантириш фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Бюро ходимларига бошқа тўловлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
|
Лавозимлар номи |
Разрядлар |
|
Ижро этувчи директор |
18 |
|
Бош бухгалтер |
17 |
|
Иқтисодчи-тафтишчи |
14 |
|
Бухгалтер |
12 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 496-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон; 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон, 10.07.2019 й., 06/19/5761/3398-сон; 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон; 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)