Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иқтидорли ёшлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига:
а) қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ҳар йили 100 нафар бакалавр:
«Амалий математика ва информатика» йўналиши бўйича — 50 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 20 нафар;
«Психология» йўналиши бўйича — 50 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 20 нафар;
б) қуйидаги таълим мутахассисликлари бўйича 20 кишидан иборат магистрлар:
«Амалий математика ва информатика (магистратура дастурлари бўйича)» — 10 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 4 нафар;
«Психология (магистратура дастурлари бўйича)» — 10 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича 4 нафар.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 май,
325-сон