04.05.2017 йилдаги ПҚ-2951-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш республика бюджети, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5209/0140-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг директори Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгашининг таркибига кирадилар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5209/0140-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига ва унинг ижро этувчи девони ходимларига олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади, шунингдек Кенгашда ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва кўп йиллик хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сонли қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5006-сон «Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашини шакллантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан Кенгаш раиси моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига тенглаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ўринбосари ва Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзолари моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ижро этувчи девони ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда Кенгашнинг жорий молиявий таъминоти учун маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши Кенгашнинг асослантирилган ҳисоб-китобига мувофиқ 2017 йилда идора мебеллари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5209/0140-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг балансидаги асосий воситалар Кенгаш балансига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси автохўжалиги томонидан бериладиган учта хизмат енгил автомобили учун лимит белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2951-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 417-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5209/0140-сон; 07.01.2019 й., 07/19/4096/2427-сон; 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)