24.11.2016 йилдаги 630-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 24.11.2016 йилдаги 630-III-сон
Кучга кириш санаси
24.11.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 169-моддасига мувофиқ кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифаларини ва устуворликларини амалга ошириш ҳисобот даврида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолишини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари янада мутаносиб ривожланиши учун мустаҳкам замин яратилишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,8 фоизни ташкил этди, хусусан саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми — 7,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш — 6,4 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми — 15,0 фоиз, чакана товар айланиши — 14,2 фоиз, хизматлар — 12,4 фоиз ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилувчи корхоналарни фаол рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар экспорт ҳажмларининг тобора ўсиш суръатларини ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдосини таъминлади. Масалан, йил бошидан буён ўз маҳсулотини илгари экспорт қилмаган 835 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, шунингдек 246 турдаги янги маҳсулотни экспорт қилиш амалга оширилди, маҳаллий маҳсулотни хорижга етказиб бериш географияси 52 та янги бозорга кенгайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланиб, уларни молиялаштиришга харажатлар умумий ҳажмининг 59,1 фоизи миқдорида маблағлар ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга, оналар ва болаларни тиббий парваришлаш даражаси ҳамда сифатини оширишга қаратилган тадбирларини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг тўққиз ойида барча манбалар ҳисобидан 6,8 трлн. сўмдан зиёд ва 150,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни атрофлича муҳокама қилиб, Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, шунингдек 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев маърузасида баён этилган устувор вазифаларни инобатга олган ҳолда ҳамда сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ва парламент қуйи палатаси қўмиталарининг таклиф ва мулоҳазалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси саъй-ҳаракатларни асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ҳамда харажатларининг асосий параметрларини сўзсиз ижро этишга, иқтисодиётнинг янада барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлашга йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сиёсий партиялар фракцияларига, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига ҳукумат аъзоларининг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишининг ҳамда молиявий интизомга риоя этилишининг бориши тўғрисидаги ахборотини ва маълумотларини Қонунчилик палатаси ва қўмиталар мажлисларида эшитиш масаласи юзасидан келгусида ташаббус билан чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўзининг назорат-таҳлил фаолиятида, хусусан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижро этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш чоғида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга доир тавсиялар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунчилик палатасининг депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашувлар чоғида, шунингдек парламент назоратини амалга ошириш чоғида давлат бошқаруви органлари ва бюджет ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилиши, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши, бюджет қонунчилигининг ижро этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
630-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 11-сон, 358-модда)