Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ҚЛ-163-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 5 октябрда киритилган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ҚЛ–163-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 ноябрь,
631-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 11-сон, 359-модда)