Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Тасдиқлансин:
2000 йил 19 декабрь Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
2000 йил 19 декабрь Кишинёв шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Конвенция;
2000 йил 19 декабрь Кишинёв шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ветеринария-санитария соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Конвенция.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. Усманов, Т. Холтоев, Ташқи ишлар вазири А. Камиловга мазкур ҳужжатларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 апрель,
192-сон