Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 16 ноябрда Бонн шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев, ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу Битимда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 март,
145-сон