11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп тармоқли муз комплексини қуришни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда, спортнинг олимпия турларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек, жисмонан ва маънан ривожланган ўсиб келаётган авлодни шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида, болаларнинг сифатли дам олишини таъминлаш ва болалар оммавий спортини ривожлантириш, уларга соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат ҳиссини сингдириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида қишки спорт турларини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишувида жойлашган, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш бўйича лойиҳани (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қатор ташкилотлар, жумладан, хорижий ташкилотларнинг Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплекси қурилишини ташкил қилишда иштирок этиш ҳақидаги ташаббуслари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Wind Rose» МЧЖ (Ўзбекистон) — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Enter Engineering Pte.Ltd» компанияси (Сингапур) — бош пудрат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нeerim Architects & Planners Co., Ltd» компанияси (Жанубий Корея) — бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини бир босқичли тартибда (ишчи лойиҳа) ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштириш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳрида кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ таркибдаги Ишчи гуруҳи ташкил этилсин, унинг зиммасига лойиҳани амалга ошириш ва уни 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириш билан боғлиқ комплекс масалаларни ўз вақтида, тезкор ҳал этиш борасида вазирлик ҳамда идораларнинг иши ва ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — ҳомийлардан «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш учун олинган даромад солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — бош пудрат ташкилоти ва бош лойиҳа ташкилоти томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи, бош пудрат ташкилоти ва субпудрат ташкилотлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича жумладан, «вақтинчалик олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган махсус техника, ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, материал ва механизмлар учун 2020 йил 1 январгача божхона тўловларидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган субпудратчилар ва етказиб берувчилар томонидан буюртмачи, бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилотларига сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшимча қиймат солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилоти лойиҳани амалга ошириш доирасида доимий муассаса сифатида ва тўлов манбалари орқали олинадиган даромад солиғи (шу жумладан соф даромад солиғидан), шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган мулк солиғидан озод этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг хорижий ходимлари, бош лойиҳа, бош пудратчи ва уларнинг субпудратчи ташкилотлари лойиҳани амалга ошириш доирасида жисмоний шахсларнинг даромад қисмидаги даромад солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахсларга бериладиган бепул овқат қиймати ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахслар даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблашда солиқ солинадиган объектга киритилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун жисмоний шахслар даромад солиғини ҳисоблашда лойиҳани амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган хайрия маблағлари миқдори ҳисоблаб чиқариладиган сарф-харажатларга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишга жалб этилган хорижий фуқароларнинг яшаши (жойлашиши) учун кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси валютасида тўлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Буюртмачи хорижий ва Ўзбекистон Республикаси валютасида пул шаклидаги хайрия маблағларини, шунингдек, товарлар, ишлар ва хизматларни олиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳани амалга ошириш даврида «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплекси қуриладиган ҳудудда лойиҳа доирасида вақтинчалик юкларни расмийлаштириш божхона омборидан фойдаланишни ташкил этишга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш даврида, шунингдек, ундан кейинчалик фойдаланиш учун мавжуд муҳандислик тармоқларига (электр таъминоти, табиий газ, марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, марказлаштирилган канализация тизими) уланиш ва улардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш, шу жумладан, инфратузилма объектларига хизмат кўрсатиш учун табиий газдан фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюртмачининг талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртмачининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги буюртмачининг талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ва объектни қуришда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати устидан тегишли архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2964-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 383-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон; 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)