LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти салоҳиятини янада кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловаси бешинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | 5. | Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари | 0201 — 0210 (0207 53 000, дан ташқари, шунингдек, 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0), 0207 53 000 ТИФ ТР коди бўйича товуқ оёқчалари) | ». |
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.