Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2023 16.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2885
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 16.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2885
Кучга кириш санаси
22.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2023
Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2885]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 70-сон ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 25 июлдаги 2023/30-7-сонли ««Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2885-2, 07.08.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/10-3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-09-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 14 апрелдаги 15, 125, 2017/10-3, 2017-09 ва 01-02/8-8-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу корхоналарга қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш. Кечиктириб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилинадиган хом ашё ва материаллар рўйхатига киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитураларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) асосан бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, уларни тақдим этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тартиби юқорида қайд этилган Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом 1-бандининг «б» кичик бандидаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун корхоналар томонидан божхона органларига Божхона кодексининг 330-моддасига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона тақдим этилган маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳисобланмаганда) солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, уларни ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда, бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар имтиёзлардан фойдаланиш учун белгиланган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида ўрнатилган тартибда аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низом «Ўзбекенгилсаноат» АЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқаруви раиси И. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари бериладиган товар гуруҳларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Товар гуруҳи

Имтиёз қўлланиладиган товарлар номи

I. Тайёр ип-газлама матолар (чит ва сатиндан ташқари)

Астарбоп мато

Тик матоси

Кўйлакбоп, шу жумладан, аралашма толадан

Кўйлакбоп мато (аёллар)

Фланель, бумазея (Паҳмоқ, бумазей)

Жинси матоси

Сочиқбоп газлама (вафел)

Сочиқбоп газлама (паҳмоқли)

Диагонал газламаси

Габардин

Поплин

Миткаль

II. Тайёр аралашма матолар

Аралашмали газламаларнинг барча турлари

III. Тайёр шойи (атласдан ташқари) матолар

Креп шифон газламаси

Креп жоржет газламаси

Крепдешин

Альпак

Пардабоп

Астарбоп

Бахмал

IV. Тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари)

Ёстиқлар

Матрацлар

Адёллар

Чойшаб

Кўрпа-тўшак комплектлари (чойшаблар, кўрпажилдлар, ёстиқ жилдлари)

Сочиқлар

Турли хил ғилофлар

Пардалар

Дарпардалар

Партерлар

Дастурхонлар

Салфеткалар

Тентлар

Турли хил чодирлар

Ухлаш учун қоплар

Пледлар

Конвертлар

Аёллар кўйлаги

Пиджаклар

Халатлар

Блузкалар ва кофталар

Юбкалар

Плашлар

Костюмлар

Эркаклар кўйлаги

Курткалар

Шимлар

Пальто ва яримпальто

Миллий кийимлар

Тунги кўйлаклар

Ишчи ва махсус кийим

Ветровкалар

Чақалоқлар учун кийим

Мактаб формаси

Турли хил фартуклар

Рўмоллар

Шорти

Трусик

Спорт костюмлари, шими ва трикоси

Турли хил қўлқоплар

Болонкалар

Бушлатлар

Кителлар

Хомиладорлар учун кийим

Жилетлар

Жакетлар

Сарафанлар

Пижама

Ички кийим (кальсон ва рубаха)

Болеро

Капри

Туника

Сюртук

Шорти юбка

Пелерина

Султанкалар

Бриджи

Капюшонли ва капюшонсиз жемперлар

Майкалар

Комбинезонлар ва ярим комбинезонлар

Фуфайкалар

Футболкалар

Бодалар

Ползункалар

Водолазкалар

Свитерлар

Пуловерлар

Панталонлар

Рейтузалар

Трикотаж тўқилган қўлқоплар

Чанғичилар костюми

Варежка ва қалпоқлар

«Поло» эркаклар кўйлаги

«Поло» аёллар кўйлаги

Пеньюарлар

Комбинациялар

Чўмилиш костюмлари

Плавкалар

Легенслар

V. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)

Шляпалар, береталар, қалпоқлар, кепкалар, телпаклар

VI. Пайпоқ буюмлари

Колготкалар

Болалар ва аёллар узун пайпоқлари

Пайпоқлар

Гольфилар

Гетра

VII. Тўқимачилик атторлик буюмлари

Турли бош кийимлар (рўмоллар)

Шарфлар

Дастрўмоллар

Бўйинбоғлар

Корсет маҳсулотлари

Ошхона матолари (дастурхонлар, салфеткалар)

Учбурчак рўмоллар

Дорожкалар

Ёпинчиқлар

Чойшаб

Дарпардалар

Гиламчалар

Матодан ишланган абажурлар

Сумкалар

Гамаклар ва сеткалар

Қўлда тўқиш учун ип-калава

Тикув иплар

VIII. Тикув-трикотаж саноати учун фурнитура ва аксессуарлар

Тўқима ёзувли тўқима ёрлиқлар

Босма ёзувли тўқима ёрлиқлар

Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар

Картон ёки қоғоздан тайёрланган босма ёрлиқлар ва этикеткалар (ёпишқоқ)

Шеврон

Колечкалар

Блочкалар

Хальнитенлар

Карабинлар

Велкро лентаси

Мунчоқлар

Ялтироқ фурнитуралар

Тугмачалар

Замоклар

Занжирсимон ёпқичлар

Застежкалар

Тўқалар

Тўғноғичлар ва безаклар

Кнопкалар

Илмоқлар

Ленталар

Резина шнурлар

Боғичлар

Арқонлар

Канат арқонлар

Шпагат

Зонтлар учун ғилофлар

Манжетлар

Ёқалар

Метрли ленталар, резинали продержка, ҳар хил тесма, бахрама-попуклар

Тюль-гардин анжомлари, кружева (безак тўрлар)

Текстиль шнурлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
2 ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Йиллик молиявий ҳисобот билан бирга тақдим этилади


‎‎‎___________________________________________________________________га тақдим этилади.

‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎
‎__________________________________________________________________________________
(корхонанинг тўлиқ номи)

‎‎
‎____________________________________________________________манзил бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)
‎‎3. СТИР
‎‎4. ИФУТ
‎‎5. Телефон: ‎‎‎‎код

‎‎номер


______________йил учун
‎ тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол
‎товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида
‎МАЪЛУМОТНОМА — ҲИСОБ-КИТОБ ‎

‎‎Имтиёзни қўллаш учун асос___________________________________________________________

‎‎(норматив ҳужжатнинг номи)

‎‎минг сўм

Маҳсулот тури

Сумма

Умумий ишлаб чиқариш ҳажмида % ҳисобида

Ишлаб чиқариш ҳажми (ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда), жами ‎‎ ‎‎
шу жумладан ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎

Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман

‎‎Раҳбар _________________________
‎‎‎
‎‎СТИР
‎‎Ф.И.О.

‎‎_________________________

‎‎Имзо

_________________________‎‎

‎‎Бош бухгалтер

_________________________
‎‎

‎‎СТИР
‎‎Ф.И.О. ‎‎_________________________
Имзо‎‎ ‎‎_________________________
‎‎‎Сана (кк/оо/йй)

‎‎М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 374-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 10/19/2885-1/3611-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)