Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Телекоммуникациялар соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 июндаги ПФ-2647-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика телекоммуникациялар тизимини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ходимлари чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 88 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бош директори лавозимга компания акциядорлари умумий мажлиси томонидан Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2. Белгилансинки, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав сармояси унга:
«Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари мол-мулкини;
компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.
3. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси акциялари пакетларини жойлаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилаб қўйилсин:
давлат мулкида сақланиб қоладиган улуш — 30 фоиз;
эркин сотишга мўлжалланган улуш — 70 фоиз, шу жумладан хорижий инвесторга сотиш учун — камида 51 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг устав фонди таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
5. Телекоммуникациялар хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг тугатилаётган «Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибига кирган 4-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимида мустақил амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг таъсис мажлиси белгиланган тартибда ўтказилишини, раҳбар органлари тузилишини ва унинг устави тасдиқланишини таъминласин;
2001 йил 1 январгача мустақил баҳолаш компанияларини жалб қилган ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав жамғармасига берилаётган мол-мулк қийматини ва акциялар пакетларини баҳоласин, шунингдек «Ўзбектелеком» компанияси акцияларини хорижий инвесторларга сотишга тайёрлаш учун халқаро молиявий маслаҳатчини жалб этсин;
2001 йил 1 апрелгача «Ўзбектелеком» компаниясининг хорижий инвесторларга сотишга мўлжалланган акциялари пакетларини тендер савдоларига қўйсин.
7. Ҳукумат қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 30 июнь,
253-сон
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг
тузилмаси
Жами: 88 киши, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларида акциялар пакетларининг жойлаштирилиши
| № |
Корхона номи |
Компания устав жамғармасига бериладиган давлат улуши |
Меҳнат жамоаси улуши |
Эркин сотиш учун мўлжалланган улуш |
| 1. | «Андижон телеком» АЖ |
80,0* |
7,7 |
12,6 |
| 2. | «Наманган телеком» АЖ |
80,0* |
13,4 |
6,6 |
| 3. | «Фарғона телеком» АЖ |
80,0* |
10,0 |
10,0 |
| 4. | «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» АЖ |
80,0* |
10,86 |
9,14 |
| 5. | «Тошкент телеком» АЖ |
80,0* |
4,7 |
15,3 |
| 6. | «Сирдарё телеком» АЖ |
74,28* |
11,92 |
13,8 |
| 7. | «Бухоро телеком» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
| 8. | «Навоий телеком» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
| 9. | «Қорақалпоқ телеком» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
| 10. | «Хоразм телеком» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
| 11. | «Шаҳарлараро алоқа корхонаси» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
| 12. | «Тошкент телеграф-телефон станцияси» АЖ** |
80,0 |
10,0 |
10,0 |
Изоҳ:
* — шу жумладан, кўрсатиб ўтилган жамиятлар устав жамғармасидаги 30 фоиз улуш «Маҳаллий телеком» акциядорлик компанияси устав жамғармасига берилган, улар тегишли равишда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси устав жамғармасига берилади;
* — шу жумладан, кўрсатиб ўтилган жамиятлар устав жамғармасидаги 30 фоиз улуш «Маҳаллий телеком» акциядорлик компанияси устав жамғармасига берилган, улар тегишли равишда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси устав жамғармасига берилади;
**— акциялаштириладиган корхоналар (меҳнат жамоаси улуши — 10 фоиздан ортиқ эмас).
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибидан чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимида фаолият кўрсатувчи корхоналар
рўйхати
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Давлат корхоналари
«UzPAK» маълумотлар узатиш тармоғи корхонаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси
Шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази
II. Акциядорлик жамиятлари
«Алоқаинвест»
«Саноаталоқа»
«РRENOS» ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси
«Автоалоқа»
«Электралоқатаъминот»
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Қўшма корхоналар
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Алоқа-ДЭУ»
«Бўзтон»
«Камалак-ТВ»
«Рубикон»
«Ўздунробита»
«Ўзмақом»
«Ўзйўлдошалоқа»
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори 4-банди 2-хат бошининг биринчи жумласи, 5-бандининг 3-хат боши, қарорга 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б-иловалар, 6-илова 1-бўлимининг 1 ва 2-бандлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Удинет» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида» 1997 йил 20 октябрдаги 479-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорининг 1-иловасидаги:
II бўлим қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин:
«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси
Шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази
«UzPAK» маълумотларни узатиш тармоғи корхонаси
«Хабар» газетаси;
III бўлимдаги «Маҳаллий Телеком» акциядорлик компанияси» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин. III бўлим «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
IV бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«IY. Акциядорлик жамиятлари
«Алоқаинвест»
«Саноаталоқа»
«РRENOS» ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси
«Автоалоқа»
«Электралоқатаъминот»;
Кўрсатиб ўтилган илова қуйидаги таҳрирдаги V ва VI бўлимлар билан тўлдирилсин:
«V. Қўшма корхоналар
«Алоқа-ДЭУ»
«Бўзтон»
«Камалак-ТВ»
«Рубикон»
«Ўздунробита»
«Ўзмақом»
«Ўзйўлдошалоқа»
VI. Молиявий инфратузилмани ташкил этиш
«Аломат аудит» аудиторлик фирмаси
«Алском» суғурта компанияси
«Алоқабанк» республика ихтисослаштирилган акциядорлик-тижорат банки».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунга ўхшаш ўзгартиришлар 1а-иловага ҳам киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 5 ва 5а-иловалардаги «Хабар» газетаси (компаниянинг уюшган аъзоси)» ва «Хабар» газетаси» сўзлари тегишлича чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қароридаги, Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик фонди (ЕDСҒ) томонидан ажратиладиган маблағларни ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 мартдаги 102-сон қарори 3-бандидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 14-бандидаги ва Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукумати кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 2 октябрдаги 460-сон қарори 2-бандининг 4 ва 5-хат бошиларидаги «Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компанияларига кўрсатмалар «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.